Худжаева Раънохон Муталибжоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида омонимларнинг қўлланиши ҳамда таржимаси таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиг (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil664.
Илмий маслаҳатчи: Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Холмонова Зулҳумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор; Воситов Валижон Абдувахобович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат  жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз бадиий асарларида омонимларнинг функсионал қўлланиши самарадорлигини белгилаш, омоним таржима муаммоларини декодлаш ва таҳрирлаш, ҳамда лексик-семантик корреляцияни идрок этишда омонимларнинг матнли луғатини яратишнинг услубий тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
омонимларнинг ўзбек ва инглиз бадиий асарларида қўлланиш самарадорлигига оид материаллар асосида илмий тамойиллар ишлаб чиқилган ва эмпирик тарзда илк бор далилланган, иккала тилнинг лексик ва маданий хусусиятларини тушуниш учун омоним конструкцияларнинг аҳамияти аниқланиб, таржиманинг мураккаб ҳолатларини баҳолашга имкон берадиган мезонлар ишлаб чиқилган;
ўзбек ва инглиз бадиий асарларида омонимларнинг тилнинг фонетик, семантик ва лексик даражаларида қўлланишида омоформлар, омофонлар ва омолексемалар ўртасидаги фарқлар аниқланган, жумладан, уларни функционал амалга оширишнинг о'зига хос хусусиятларини экстраполяция қилиш, мураккаб лингвистик тузилмалар ва уларнинг маданий аҳамиятини тушунишни чуқурлаштириш, шунингдек, кейинги лексикографик ва семантик тадқиқотлар учун янги парадигмалар аниқланган;
омонимларнинг чўғиштирилаётган тиллар матнида прагматик бўёқдорлигини оширувчи эмоционал коннотация, полисемия, семантик ўзгарувчанлик каби омонимларнинг стилистик хусусиятлари аниқланган, шунингдек, дискурсив мураккаблашиш орқали когнитив жараёнларининг кучайиши каби стилистик хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек ва инглиз бадиий асарларида омонимлар таржимаси мауммоларини ҳал этишда таржимонларнинг аслиятга ёндашувларига кўра ўзбекча-русча-инглизча текстологик, изоҳли, соҳавий, илмий-техник, теминологик луғатини тузиш учун, бешта тамойиллар, жумладан, омонимларни саралашда контекстуал нуқтаи назардан ёндашиш, иерархик тизимда давом эттириш, омонимларни ўрганишда таржимада семантик муносабатларни кузатиш, истисно ҳолатининг юзага келишини ҳисобга олиш, барча мавжуд бўлган маъноларини луғатга киритиш каби тамойиллари ишлаб чиқилган;
омоним қаторларининг лингвистик, фонетик, морфологик ва семантик номутаносиблигига эътибор қаратилган ҳолда контекстуал ва прагматик жиҳатлари аниқланган ва таржима стратегиялари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз бадиий асарларида қўлланган омонимлар, уларнинг таржимадаги муаммолари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
омоним қаторларининг лингвистик, фонетик, морфологик ва семантик номутаносиблигига эътибор қаратилган ҳолда контекстуал ва прагматик жиҳатлари аниқланган ва таржима стратегиялари оптималлаштирилиши, ўзбек адабиёти материалларини яратишда турли манбалардаги омонимик сўзларни аниқлаш, таснифлаш, ўзбек адабиёти тарихида қўлланган омоним сўзлардан тўғри фойдаланиш ҳамда турли қадимий ўзбек луғатлари, энциклопедияларини таҳлил этишга доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларга бажарилган “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги  фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 20-январ 04/1-156-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётининг этимологик, тадрижий тасвирини яратиш ҳамда унда учраган омонимларни матнда тўғри қўллашга хизмат қилган;
омонимларнинг ўзбек ва инглиз бадиий асарларида қўлланиш самарадорлигига оид материаллар асосида илмий тамойиллар ишлаб чиқилгаши ва таржима қилинган омонимик сўзлардан унумли фойдаланиш хусусидаги  маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017-йил 13-сентябрдаги ПҚ-3271-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 891-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейида янгитдан ташкил этилаётган “Қардош халқлар ва хориж адабиёти” номли экспозиция тақдимотини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейининг 2024-йил 22-январ 14/2-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари ҳам мазкур экспозиция тақдимотида инфокиоск шаклида зиёратчиларга тақдим этишда муҳим манба вазифасини бажарган;
омонимларнинг чўғиштирилаётган тиллар матнида прагматик бўёқдорлигини оширувчи эмоционал коннотация, полисемия, семантик ўзгарувчанлик каби омонимларнинг стилистик хусусиятларни таҳлил қилиш, адекват таржима усулларини ишлаб чиқиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган лингвистик қийинчиликларини ўрганиш ва асослашга доир илмий хулосалардан Швецияда жойлашган “Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан 2021-2023-йиллар давомида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг қилиш мақсадидаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш” номли ижтимоий лойиҳада фойдаланилган (Швецияда жойлашган “Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан берилган 2023-йил 8-сентябрдаги № 14-24-сон маълумотномаси). Натижада чет эллик ҳамкорлар билан учрашув, тадбирлар давомида сиёсий матнлар таркибида қўлланган омонимлар таржимасида лисоний ва нолисоний омилларни ўрганиш, муқобил таржимасини аниқлаш, турли сиёсий матнларни таржима қилиш, халқаро анжуманлар учун сиёсий матн тузиш, чет эл манба ва ҳужжатларининг таржималарда асл маъносини сақлаб қолишга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз бадиий асарларида омонимларнинг тилнинг фонетик, семантик ва лексик даражаларида қўлланишида омоформлар, омофонлар ва омолексемалар ўртасидаги фарқлар аниқланган, жумладан, уларни функционал амалга оширишнинг о'зига хос хусусиятларини экстраполяция қилиш, таҳлилига оид илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Бедорлик” дастурлари сенарийларини (2022-2023-йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 25-декабр 04-36-1970-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек-инглиз бадиий асарлари аслияти ва таржимасидаги омонимлар таҳлили асосида радио эшиттиришларнинг илмий методологик ва амалий долзарблигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish