Абдураҳманова Мукаддас Турсуналиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва турк тилларидаги лексик омонимларнинг лингвокогнитив хусусиятларии”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.DSc/Fil569.
Илмий маслаҳатчи: Холманова Зулҳумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Суюн Каримович, филология фанлари доктори, профессор; Ирматов Ихтиёр Ризоқулович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва турк тилларидаги лексик омонимлар шаклланиши, тушунилишининг когнитив омилларини аниқлаш, лексик омонимиянинг юзага келишидаги умумий ва фарқли белгиларни, лисоний ва ментал омонимия қаторларини ажратиш, омонемалар частотаси ва доминанталик белгисини тавсифлаш, лексик омонимларнинг тафаккурни ривожлантириш функсиясини, омонимларни тушуниш, ўзлаштириш ва таржима қилиш усулларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва турк тилларидаги лексик омонимларга график бир хиллик мезони асосида ёндашилиб, омографларнинг бир хил фонетик структурага эгалиги сабабли лексик омоним, омофонларнинг шаклий жиҳатдан фарқланишига кўра ёндош ҳодиса эканлиги асосланган;
лексик омонимлар шаклланишининг семантик усули когнитив омилларга асосланиши исботланиб, ўзбек тилида ўз қатлам ↔ ўзлашган қатлам, ўзлашган қатлам ↔ ўзлашган қатлам, турк тилида ўз қатлам ↔ ўз қатлам омонимлигининг нисбатан кўплиги аниқланган;
ўзбек ва турк тилларидаги лексик омонимларнинг когнитив функсия бажариши асосланиб, фрейм, ментал структура, когнитив майдоннинг омонимик қаторларни ўзлаштиришдаги ўрни кўрсатиб берилган; омонимларнинг семантик гуруҳлари, структур-семантик хусусиятлари далилланган;
ўзбек ва турк тилларида тил эгасининг тафаккури, идроки, ёш даражаси билан боғлиқ ментал омонимик қаторларнинг мавжудлиги ва даврий, истеъмол доираси жиҳатидан чегараланмаслиги далилланиб, омонимиянинг бир хил шаклга эгалиги ва ҳар хил мазмун ифодалаши асосида фикрлаш қобилиятини ривожлантириш воситаси эканлиги далилланган;
ўзбек ва турк тилларидаги лексик омонимлар стимул сўз сифатида баҳоланиб, сўз ўзлаштириш ва семантик тараққиёт натижасида юзага келиш омиллари каби умумий ҳамда ўзбек ва турк тиллари эгаларининг лисоний онги, идроки билан боғлиқ фарқли жиҳатлари аниқланган; омонимларнинг когнитив- семантик майдондаги ядро, марказ, чекка мақомлари далилланиб, омонемаларнинг доминанталик белгиси асосланган;
компютер технологиялари, коллокация, синонимини келтириш усулларининг ҳамда теглашнинг лексик омонимларни фарқлаш хусусияти асосланган, нейролингвистик методларнинг лексик омонимлар семантик мундарижасини тафаккур, идрок билан алоқадорликда далиллашда фактик материал сифатидаги ўрни кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва турк тилларидаги лексик омонимларнинг лингвокогнитив тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва турк тилларидаги омонимларнинг маълумотлар базаси ўзбек-турк параллел корпуслари учун материал сифатида тизимлаштирилган, ўз қатлам ↔ ўзлашган қатлам, ўзлашган қатлам ↔ ўзлашган қатлам омонимлигининг ўзбек тилида турк тилига нисбатан кўп миқдорни ташкил қилиши ҳақидаги маълумотлардан, ўзбек ва турк тилидаги омонимларнинг теглар тизимидан, ўзбек ва турк тилларидаги омонимларнинг ўхшаш ва фарқли белгилари асосланган когнитив-семантик таҳлиллардан, омонимларнинг туркий тилларга хос ҳодиса сифатида тилдан фойдаланувчиларнинг тафаккури, идроки билан алоқадорлиги, мумтоз адабиётда тажнис, ийҳом санъатлари, туюқ, аския жанрларига асос бўлгани, фикрни ривожлантириши, омонимларни компютерда тушуниш ва қўллашга оид, ўзбек ва турк тилларидаги омонимларнинг ўхшаш ва фарқли белгилари асосланган когнитив-семантик таҳлилларига оид хулосалардан 2020-2023-йилларда бажарилган “Эрасмус+интернатионал КА107. Алишер Навоий асарларини инглиз тилига таржима қилиш ва унинг асарларини хорижда тарғиб қилиш” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 29-апрелдаги 04/1-1098-сон маълумотномаси). Натижада омонимиянинг туркий тилларга хос ҳодиса сифатида тилдан фойдаланувчилар тафаккури, идроки билан алоқадорлиги ҳақидаги хулосалар лойиҳа материаллари мазмунини бойитишга хизмат қилган;
ўзбек ва турк тилларидаги омонимларнинг маълумотлар базаси, семантик хусусиятлари, семантик таснифи, омолексема, омограф, омофонларнинг фарқли белгилари, ўзбек ва турк тилларида омонимларнинг шаклланиш усуллари, омонимларни қиёслаш асосида ҳодисанинг тил соҳиблари тафаккури, идроки, ёндашувига алоқадор белгиларни намоён қилиш хусусиятларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2022-йилларда бажарилган АМ–Ф3–201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 29-апрелдаги 04/1-1099-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпуснинг маълумотлар базаси ўзбек ва турк тилларидаги лексик омонимлар қиёсига оид маълумотлар билан бойитилган;
омоним тадқиқига оид диссертацияларнинг консептуал таҳлили, тадқиқот давомида шакллантирилган ўзбек ва турк тилларидаги омонимларнинг лингвистик таъминоти, омоним доирасидаги терминлар тавсифидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ–2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 29-апрелдаги 04/1-1097-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва турк тили соҳиблари онгида, даставвал, ҳаракат-ҳолат билдирувчи омонимларнинг идрок этилиши, омонимларни тушунишнинг лингвокогнитив омиллари, семантик усулдаги сўз ясалишининг тафаккур билан боғлиқ белгилари, омонимларнинг юзага келиш омиллари лойиҳа материалларини бойитувчи назарий манба сифатида хизмат қилган;
омонимия ҳодисаси, ўзбек ва турк тилларидаги омонимларнинг семантик гуруҳлари, мусиқий терминлар иштирокидаги омонимия, тор, чанг, бас, ўйин, куй каби сўзларнинг ўзбек ва турк тилларидаги структур-семантик хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан 2020-2021-йилларда Оʻзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган ФЗ-2019081663 рақамли “Оʻзбек миллий рақс санъатини таргʻиб этишга багʻишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тоʻпламини (электрон луғатлар) яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2023-йил 30-октябрдаги 1-04/71-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асаридаги омонимлар таҳлили, олти хил маънодаги кўк омонимининг изоҳланиши, “мусиқа” маъносидаги куй сўзи этимологияси ёритилган таҳлиллардан мусиқа ва рақс санъатининг қадимийлигини асослашда истифода этилган;
ўзбек ва турк тилларидаги омонимиянинг туркий тилларга хос лингвистик ҳодиса эканлиги, омоним билан алоқадор бир неча тушунча мавжудлиги, омонимлик ҳодисасининг буюк мутафаккирлар томонидан изоҳлангани, фикрнинг ривожига хизмат қилувчи шаклдошлик сифатида баҳолангани, тафаккурни ўстириш воситаси эканлиги, тарихий шаклланиш босқичларига эгалиги ҳақидаги хулосалардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ҳамма учун” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 19-апрелдаги 06-28-453-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва турк тилларидаги омонимларнинг умумий белгиларга эгалиги, ўхшаш белгиларнинг генетик асосларга боғланиши, тил соҳиблари турмуш тарзи, лисоний онги, дунёқараши, миллий-маданий белгиларининг омонимларда ифодаланиш даражаси ҳақидаги фикрлар кўрсатувлар мазмунини маънавий-маърифий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.