Асқаров Мирзохид Миржалол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритиш босқичида реабилитация институтини такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Yu1182.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Тохиров Фарход Тохирович, юридик фанлар доктори, профессор; Алланазаров Ойбек Давронович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритиш босқичида реабилитация институтини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқни қўллаш амалиётида айрим тергов идоралари ходимлари томонидан жиноят ишларини тугатишда ЖПКнинг 83-моддасида назарда тутилган асослар ишнинг асл мазмунига нисбатан янглиш қўлланилаётганлиги сабабли содир этилишида айбланувчи айбланаётган қилмиш (ҳодиса) аслида юз бермаган бўлса иш ЖПК 83-моддасининг 1-бандига асосан тугатилиши лозимлиги ва буни амалдаги қонунчиликда акс эттириш зарурати илмий асослантирилган;
ЖПКнинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилган ишлар бўйича фуқаровий суд масалалари хусусан, жиноят нарсаси бўлган мол-мулкни кимнинг фойдасига ўтказиш, жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкни кимга тегишли эканлигини белгилашга оид қоидалар кенг қамровлилиги, бугунги кунда ушбу қоидаларни унификация қилиш зарурати мавжудлиги сабабли жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ёки шахснинг жиноят содир этилишига дахлдор бўлмаганлиги, судланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги туфайли оқлов ҳукми чиқарилганда, фуқаровий даъво масаласи ЖПК 283–285-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ комплекс тарзда ҳал этилиши лозимлиги ва буни амалдаги қонунчиликда акс эттириш зарурати асослантирилган;
дастлаб суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми билан айбдор деб топилиб, фотосурати судланган шахс сифатида маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги эълонлар тахтасига илинган шахс келгусида оқланган тақдирда, унинг йўқотилган пок номи, обрўси ва аввалги мавеини, шунингдек, унинг давлатга бўлган ишончини қайта тиклаш мақсадида, профилактика (катта) инспектори томонидан реабилитация этилган шахснинг фотосурати ва содир этган жинояти тўғрисидаги маълумотни маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги эълонлар тахтасидан дарҳол олиб ташлаш амалиётини жорий этиш ҳамда буни амалдаги қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган;
шахс томонидан содир этилган жиноят, унинг сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар у истиқомат қилган маҳаллада барча маҳалладошларининг иштирокида муҳокама қилиниши, натижада, нафақат ушбу шахснинг, балки унинг оила аъзоларининг ҳам номига доғ тушиши, аҳолида ушбу шахс ҳақида салбий қарашлар шаклланиши, бироқ у келгусида оқланган ва реабилитация этилган тақдирда, бу ҳақидаги маълумот маҳаллада муҳокама қилинмаслиги ва бунинг тартиби қонунчиликда белгиланмаганлиги сабабли профилактика (катта) инспектори томонидан реабилитация этилган шахс бўйича илгари ўтказилган жиноят муҳокамаси юзасидан уч кун муддат ичида раддия (ушбу шахснинг аслида жиноят содир этмаганлиги ёки жиноятга дахлдорлиги аниқланмаганлиги тўғрисида) тайёрланиб, бир ой муддатга маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги эълонлар тахтасига жойлаштириш амалиётини жорий этиш ва буни қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
гумон қилинувчи, айбланувчи айбланаётган қилмиш (ҳодиса) юз бермаган бўлса ёки назарда тутилган оқибат зиён етказилган шахс томонидан ёхуд кимнинг хоҳиш истаги ва ихтиёридан бўлишидан қатʼий назар, масалан, табиатнинг таъсир кучи оқибатида содир этилса, иш ЖПК 83-моддасининг 1-банди билан тугатилишига доир таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарорининг 33-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 19-апрелдаги 08/262-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф терговчиларга (суриштирувчи) ЖПКнинг 83-моддаси 1-банди талабларини ушбу модданинг бошқа бандларида назарда тутилган асослардан фарқлаб олишга хизмат қилган;
жиноий ҳодиса юз бермаганлиги, шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги, судланувчининг қилмишида жиноят таркиби йўқлиги туфайли оқлов ҳукми чиқарилганда, суд томонидан фуқаровий даъво масаласи ЖПК 283 – 285-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳал этилишига доир таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарорининг 33-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 19-апрелдаги 08/262-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф суд-тергов амалиётига реабилитация этилган шахслар томонидан етказилган мулкий зиённи қоплаш ва маънавий зарар оқибатларини бартараф этиш масаласида келиб тушган фуқаровий даъволарни кўриб чиқишда учраётган муаммоларни бартараф этишга, даъвони қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни асослантиришга хизмат қилган;
суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми билан айбдор деб топилиб, фотосурати маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги эълонлар тахтасига илинган шахс келгусида оқланган тақдирда, унинг фотосурати ва содир этган жинояти тўғрисидаги маълумотни профилактика (катта) инспектори томонидан маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги эълонлар тахтасидан дарҳол олиб ташлашга доир таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-сентябрдаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сон қарорининг 25-банди иккинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 22-июндаги 15/23-39-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф реабилитация этилган шахсларга етказилган маънавий зарар оқибатларини бартараф этишга хизмат қилган;
реабилитация этилган шахс бўйича ўтказилган жиноят муҳокамаси юзасидан уч кун муддат ичида раддия тайёрланиб, бир ой муддатга маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги эълонлар тахтасига жойлаштириш амалиётини жорий этиш ташлашга доир таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-сентябрдаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сон қарорининг 25-банди иккинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 22-июндаги 15/23-39-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф реабилитация этилган шахсларнинг ўзи истиқомат қилган маҳалласида уларнинг аввалги пок номини, мавқеини ва обрў-эътиборини қайта тиклаш орқали маънавий зарар оқибатларини бартараф этишга хизмат қилган.