Низамова Умида Санджаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нофилологик таълим йўналиши талабаларининг хорижий тил компетенсиясини ривожлантиришда продуктив ва изланувчан ёндашув технологияларини такомиллаштириш (тарих йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3598.
Илмий раҳбар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Собирова Маҳбуба Юсупжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эшчанова Гўзал Эркиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нофилологик олий ўқув юртларидаги тарих йўналиши талабаларини хорижий тил компетенсияларини продуктив ва изланувчан ёндашув технологиялари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нофилологик олий таълим муассасалари ижтимоиий гуманитар (тарих) йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари, лингводидактик (таълим шароити) ва психолингвистик (эҳтиёжлар таҳлили) мултимедиа леарнинг ёндашувига кўра такомиллаштирилган;
интегратив машқларни ишлаб чиқишда касбий лексик бирликларининг талаба билим даражасига номутаносиблиги сабабли тарих йўналиши талабаларининг касбга доир ўрганиш лаёқати (аптитуде), эҳтиёжи (неедс аналйсис), усул (леарнинг стйлес) ва стратегияларини (леарнинг стратегиес) инобатга олиш зарурати асосланган;
тарих йўналиши талабаларининг нутққа оид компетенсиясини ривожлантирилишини таъминловчи синектика усули талаба компетенсиясини шакллантиришга қаратилган тил ва нутқ машқлари стратегик ҳамда когнитив, когнитив-прагматик жиҳатларга кўра такомиллаштирилган;
тарих йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишнинг методик таъминоти CАСЕ студй технологияси, мобил иловалар ҳамда аутентик видео материалларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нофилологик олий таълим муассасаларининг тарих факултетлари талабаларига инглиз тили ўқитишда продуктив ва изланувчан ёндашув технологияларини такомиллаштириш боʼйича ўтказилган илмий тадқиқот ишининг таҳлил натижалари асосида:
нофилологик олий таълим муассасалари ижтимоиий гуманитар (тарих) йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари, дидактик имкониятлари, ўқув ва илмий мазмундаги интегратив ижодий топшириқлар, интерфаол методлар, лингводидактик (таълим шароити) ва психолингвистик (эҳтиёжлар таҳлили) жиҳатдан таҳлил натижаларидан «Нофилологик таълим ёʼналиши талабаларининг хорижий тилини ривожлантиришда продуктив ва изланувчан ёндашув технологияларини такомиллаштириш» номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Оʼзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон 68-792 рақамли гувоҳномаси). Натижада, тадқиқот муаммоси бўйича лингвистик, педагогик, методик адабиётларни таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
интегратив машқларни ишлаб чиқишда тарих йўналиши талабаларининг касбга доир ўрганиш лаёқати (аптитуде), эҳтиёжи (неедс аналйсис), усул (леарнинг стйлес) ва стратегияларини (леарнинг стратегиес) инобатга олиш тамойиллари асосланган илмий ва назарий тадқиқот материалларидан ЭРАСМУС+ 598092-ЭПП-1-БГ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП “Модернисатион оф ҳигҳер эдуcатион ин cентрал асиа тҳроугҳ неw течнологиес” мавзусидаги лойиҳаси доирасида олий таълимни янги технологиялар орқали модернизация қилишда ишчи дастур ва ўқув режаларни тайёрлашда фойдаланилган (Андижон машинасозлик институтининг 2023-йил 27-июлдаги 38-05-715-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида продуктив ва изланувчан ёндашув технологияларининг афзаллиги аниқланган;
тарих йўналиши талабаларининг нутққа оид компетенсиясини ривожлантирилишини таъминловчи синектика усули талаба компетенсиясини шакллантиришга қаратилган стратегик ҳамда когнитив-прагматик жиҳатларга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган, «Таълим ва тараққиёт», «Бедорлик», “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган («Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2023-йил 12-декабр Ўз/к-01-04-1873-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган машқларнинг самарадорлигини синовдан ўтказиш ва тадқиқот натижалари асосида тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган;
тарих йўналиши талабаларига инглиз тилини продуктив ва изланувчан ёндашув технологиялари асосида ўқитишнинг методик таъминоти мобил иловалар ҳамда аутентик видео материалларга доир амалий ва назарий хулосалардан ЭРАСМУС+ 609564-ЭПП-1-2019-1-ЭЛ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Ўзбекистонда меҳатроника ва робототехника бакалавриат таълим йўналишини замонавий рақамли технологиялар ва инновацион ғоялар асосида модернизация қилиш” номли ҳалқаро лойиҳаси ижтимоий фанлар секторининг педагогика боʼлимида қоʼлланилган (Андижон машинасозлик институтининг 2023 йил 27 июлдаги 38-05-716-сон маълумотномаси). Натижада, тарих йўналиши 1-, 2-босқич талабаларда мобил иловалардан фойдаланиш кўникмаси ортган.