Муракаева Шаҳноза Хайруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ҳарбий юристларга инглиз тилини ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантириш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 -“Таълим тарбия назарияси ва методикаси” (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3882.
Илмий раҳбар: Раджабов Носир Носимович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Раҳмонқулова Дилшода Муродқўзиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ҳарбий юристларга инглиз тилини ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда нутқ компетенсиясини такоммилаштириш бўйича таклиф ва тавсия ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган "Градуал Спеакинг" методига тўлиқ оғзаки нутқ жараёнидан олдинги босқич ва мулоҳаза-монологларини ҳамда одоб-ахлоқ диалогларини тузиш каби махсус вазифаларни самарали баҳолаш имконини берувчи Пре-Спеакинг (А2) даражасини интеграция қилиш асосида ихтисослаштирилган профессионал оғзаки нутқ компетенсияларини босқичма-босқич комплекс ривожлантириш мумкинлиги асослаб берилган;
видеодарслар яратиш алгоритми тизими таълим мақсадлари, вазифаларини белгилаш, тасдиқлаш, ссенарийни ишлаб чиқиш, кадрларни тайёрлаш, ссенарийга овоз бериш, эпизодларни (саҳналарни) суратга олиш, яратиш, субтитрларни эпизодларга (саҳналарга) киритиш, видеотасвирларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳрирлаш ҳамда тасвирларни видеоформатга экспорт қилиш (кўчириш) каби профессионал коммуникатив ва бошқарув компетенсияларини ривожлантириш компонентларидан иборат “Дигитал сторйтеллинг” интерфаол методини киритиш асосида такомиллаштирилган;
аудиторияда тил ҳодисаларини батафсил ўрганишга ёрдам берадиган ФлипҲТМЛ5 Платформ ва АутоПлай Медиа Студио дастури ёрдамида ҳарбий юристлар учун “Ҳарбий юристлар учун интерфаол инглиз тили” электрон таълим дастури, “Энглиш фор лаwерс” ва “Спеакинг боок фор аттачес” дарслик ва ўқув қўлланмалари каби таълим ресурсларини ишлаб чиқиш орқали бўлажак ҳарбий юридик кадрларнинг инглиз тилини ўқитишдаги таълим технологиялари оптималлаштирилган;
видеодарслар яратиш алгоритми тизими таълим мақсадлари, вазифаларини белгилаш, тасдиқлаш, ссенарийни ишлаб чиқиш, кадрларни тайёрлаш, ссенарийга овоз бериш, эпизодларни (саҳналарни) суратга олиш, яратиш, субтитрларни эпизодларга (саҳналарга) киритиш, видеотасвирларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳрирлаш ҳамда тасвирларни видеоформатга экспорт қилиш (кўчириш) каби профессионал коммуникатив ва бошқарув компетенсияларини ривожлантириш компонентларидан иборат “Дигитал сторйтеллинг” интерфаол методини киритиш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган "Градуал Спеакинг" методига мулоқот, фатик суҳбат (яъни фикр ва маълумот алмашиш), диалог-аргумент, муҳокама, мунозара, ҳақиқий баҳсда қатнаша олиш, Линколн-Дуглас баҳси (1/1), Карл Поппер баҳси (3/3), прагматик мақсадга эришиш каби махсус вазифаларни самарали баҳолаш имконини берувчи Пост-Спеакинг C1 даражасини интеграция қилиш асосида ихтисослаштирилган профессионал оғзаки нутқ компетенсияларини ривожлантириш мумкинлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ҳарбий юристларга инглиз тилини ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантириш тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган "Градуал Спеакинг" методига тўлиқ оғзаки нутқ жараёнидан олдинги босқич ва мулоҳаза-монологларини ҳамда одоб-ахлоқ диалогларини тузиш каби махсус вазифаларни самарали баҳолаш имконини берувчи Пре-Спеакинг (А2) даражасини интеграция қилиш асосида ихтисослаштирилган профессионал оғзаки нутқ компетенсияларини босқичма-босқич комплекс ривожлантириш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида 61031400 – Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсантларга мўлжалланган «Интерастиве Энглиш фор Милитарй Лаwерс» номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024 йил 8 апрелдаги 1/1 -2621 -сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруқ билан тасдиқланган гувоҳнома). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этилиши бўлажак ҳарбий юристларнинг инглиз тилидан жумлаларни синтактик жиҳатдан тўғри қуриши, улар нутқининг экспрессивлиги, лингвистик воситалардан самарали фойдаланишига хизмат қилган.Ушбу таклифларни амалиётда жорий этилиши бўлажак ҳарбий юристларнинг инглиз тилида юридик нутқ маданиятини босқичма-босқич самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
видеодарслар яратиш алгоритми тизими таълим мақсадлари, вазифаларини белгилаш, тасдиқлаш, ссенарийни ишлаб чиқиш, кадрларни тайёрлаш, ссенарийга овоз бериш, эпизодларни (саҳналарни) суратга олиш, яратиш, субтитрларни эпизодларга (саҳналарга) киритиш, видеотасвирларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳрирлаш ҳамда тасвирларни видеоформатга экспорт қилиш (кўчириш) каби профессионал коммуникатив ва бошқарув компетенсияларини ривожлантириш компонентларидан иборат “Дигитал сторйтеллинг” интерфаол методини киритиш асосида такомиллаштириш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида 61031400 – Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсантларга мўлжалланган “Cоурсе-боок: Энглиш фор тҳе 1ст еар cадец” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302- сон буйруқ билан тасдиқланган гувоҳнома, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024 йил 8 апрелдаги 1/1 -2621 -сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этилиши бўлажак ҳарбий юристларнинг инглиз тилидан жумлаларни синтактик жиҳатдан тўғри қуриши, улар нутқининг экспрессивлиги, лингвистик воситалардан самарали фойдаланишига хизмат қилган;
аудиторияда тил ҳодисаларини батафсил ўрганишга ёрдам берадиган ФлипҲТМЛ5 Платформ ва АутоПлай Медиа Студио дастури ёрдамида ҳарбий юристлар учун “Ҳарбий юристлар учун интерфаол инглиз тили” электрон таълим дастури, “Энглиш фор лаwерс” ва “Спеакинг боок фор аттачес” дарслик ва ўқув қўлланмалари каби таълим ресурсларини ишлаб чиқиш орқали бўлажак ҳарбий юридик кадрларнинг инглиз тилини ўқитишдаги таълим технологиялари оптималлаштириш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида 61031400 – Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш ва 61031400 - Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсантларга мўлжалланган “Энглиш фор лаwерс” номли дарслик ва “Спеакинг боок фор аттачес анд лаwерс” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 438-сон ва 2023 йил 22 декабрдаги 537-сон буйруқлари билан тасдиқланган гувоҳномалари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024 йил 8 апрелдаги 1/1-2621-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда жорий этилиши бўлажак ҳарбий юристларнинг инглиз тилида юридик нутқ маданиятини босқичма-босқич самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган "Градуал Спеакинг" методига мулоқот, фатик суҳбат (яъни фикр ва маълумот алмашиш), диалог-аргумент, муҳокама, мунозара, ҳақиқий баҳсда қатнаша олиш, Линколн-Дуглас баҳси (1/1), Карл Поппер баҳси (3/3), прагматик мақсадга эришиш каби махсус вазифаларни самарали баҳолаш имконини берувчи Пост-Спеакинг C1 даражасини интеграция қилиш асосида ихтисослаштирилган профессионал оғзаки нутқ компетенсияларини ривожлантириш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида 61031400 – Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсантларга мўлжалланган «Интерастиве Энглиш фор Милитарй Лаwерс» номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024 йил 8 апрелдаги 1/1 -2621-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруқ билан тасдиқланган гувоҳнома). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этилиши бўлажак ҳарбий юристларнинг инглиз тилидан жумлаларни синтактик жиҳатдан тўғри қуриши, улар нутқининг экспрессивлиги, лингвистик воситалардан самарали фойдаланишига хизмат қилган.