Эгамбердиева Шахзода Дамировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Реклама дискурсининг психолингвистик хусусиятлари (инглиз, ўзбек ва рус тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4242.
Илмий раҳбар: Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори, профессор; Хошимов Ғанижон Мирзаахмедович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва рус тиллари лингвомаданияти материаллари асосида реклама дискурси доирасида юзага келадиган мулоқотнинг психолингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.  
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“реклама”, “реклама дискурси”, “реклама хабари”, “метафоралашган креоллаштирилган реклама матни (МКРМ)” атамаларининг таърифлари уларни лингвистик ва экстралингвистик контекстда қўллашда фонетик, лексик, грамматик, стилистик сатҳдаги тил бирликларининг лингвистик хусусиятларига кўра аниқланган;
 реклама дискурсини психолингвистик ёндашув нуқтаи назаридан баҳолаш оламнинг миллий манзарасини ҳисобга олган ҳолда онгни манипуляция қилиш воситаларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга, шунингдек таҳлил қилинаётган тиллар истеъмолчиларини маълум бир маҳсулот ёки хизматни харид қилишга ундайдиган омиллар ийрархиясини яратишга имкон бериши далилланган;
реклама хабарини манипуляция қилишнинг коммуникатив стратегиялари учта тил доирасида лингвистик (асосан содда ёки тўлиқ бўлмаган гаплардан иборат экспрессив синтактик конструксиялар, маълум бир лексемалар тўплами, график ва фонетик оғишлар) ҳамда экстралингвистик сатҳларда (рефрейминг/оутфрейминг, модаллик, анкоринг (анчоринг), ижтимоий-маданий омилнинг таъсири) аниқланган;
экспериментал равишда турли лингвомаданиятга мансуб истеъмолчиларнинг лисоний онгида реклама манипуляциясининг умумий ва ўзига хос табиатини намоён этувчи метафоризацияланган креоллаштирилган реклама матнининг (МКРМ) акс этиши хусусиятлари белгилаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Реклама дискурсининг психолингвистик хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган назарий ишланмалар ва амалий натижалар асосида:
“реклама”, “реклама дискурси”, “реклама хабари”, “метафоралашган креоллаштирилган реклама матни (МКРМ)” атамаларининг таърифлари уларни лингвистик ва экстралингвистик контекстда қўллашда фонетик, лексик, грамматик, стилистик сатҳдаги тил бирликларининг лингвистик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 26-январдаги ЁА-1-06 “Профессионал таржимонлар тайёрлаш сифатини назорат қилишни ташкил этишга малакавий ёндашув” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 04/11-804-сон гувоҳномаси). Натижада, ишлаб чиқилган материаллар таржимонларни тайёрлаш жараёнида реклама матнларини таржима қилиш маҳоратини оширишга ёрдам берган;
оламнинг миллий манзарасини ҳисобга олган ҳолда онгни манипуляция қилиш воситаларининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек таҳлил қилинаётган 3 тил истеъмолчиларини маълум бир маҳсулот ёки хизматни харид қилишга ундайдиган омиллар иерархиясини яратишга имкон бериши далилланган хулосалардан Эрасмус+ УНИCАC 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 26-январдаги 04/11-804-сон маълумотномаси). Натижада, маданиятлараро мулоқот бўйича ўқув дастурларини янгилаш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар талабаларнинг маданиятлараро мулоқот кўникмасини ошириш имконини берган;
реклама хабарининг манипуляция қилишнинг коммуникатив стратегиялари ҳақидаги хулосалари Эрасмус+ УНИCАC 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “УНиверситй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина” халқаро лойиҳасига жорий қилинган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 26-январдаги 04/11-804-сон маълумотномаси). Натижада, реклама хабарини яратишнинг психолингвистик хусусиятлари, шунингдек, реклама дискурсининг маданиятлараро мулоқотни шакллантиришдаги ўрни билан боғлиқ жорий этилган назарий ишланмалар янги авлод ўқув материалларини яратишга хизмат қилган;
турли лингвомаданиятга мансуб истеъмолчиларнинг лисоний онгида реклама манипуляциясининг умумий ва ўзига хос табиатини намоён этувчи метафоралашган креоллаштирилган реклама матнининг (МКРМ) акс этиши масалаларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси буюртмаси асосида намойиш этиладиган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маданият” радиоешиттиришлари ҳамда “Жаҳон адабиёти” теледастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясинг 2024-йил 19-февралдаги 04-36-262-сон гувоҳномаси). Натижада, радиотингловчилар лингвистик онг ва метафоризацияланган креоллаштирилган реклама матнининг (МКРМ) ўзига хос хусусиятлари ҳақида билимга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish