Ил Ҳёунг Wон
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари (Ўзбекистон Республикаси мисолида)», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3395
Илмий раҳбар: Тагаев Беҳзод Эргашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Нурислом Тўхлиевич, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Асатуллаев Хуршид Суннатуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«ижтимоий фаровонлик ва даромадлар мутаносиблиги консепсияси»га кўра, республикада ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да рўйхатда турган фуқароларни бир йил давомида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субектларига ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган солиқ имтиёзларини жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган;
назарий-услубий ёндашувга кўра, ижтимоий соҳа тадбиркорларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий механизмини мазкур соҳада фаолият юритиш истагида бўлган аҳолининг муҳтож қатлами учун улар томонидан ишлаб чиқилган стартап лойиҳаларнинг 50 фоизини давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қоплаб бериш орқали такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
фритредерлик ёндашувидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субектларининг маҳаллаларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни алоқаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларини кенгайтиришга улар томонидан импорт қилинадиган асосий капиталга давлат божлари ва давлатга тегишли бўлган кўчмас мулк обектларини сотиб олганлик учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш асосида қўллаб-қувватлаш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
давлатнинг ижтимоий функсиясини ошириш ёндашувига кўра, тадбиркорлик субектларининг мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга таъсирини ошириш механизми ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш ва ўз ишчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув марказларини қуриш ва жиҳозлаш харажатларини давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига тўлиқ қоплаб бериш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
республикада ижтимоий тадбиркорлик фаолияти ривожлантиришга «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да рўйхатда турган фуқароларни бир йил давомида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субектларига ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган солиқ имтиёзларини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПҚ-93-сон “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 1-иловасининг 2а-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги 01/00-02/26-9548-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да қайд этилган фуқароларнинг фаол меҳнат фаолиятини, иш билан бандлигини ошириш ва камбағаллик даражасини қисқартиришга  эришилади;
ижтимоий соҳа тадбиркорларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий механизмини мазкур соҳада фаолият юритиш истагида бўлган аҳолининг муҳтож қатлами учун улар томонидан ишлаб чиқилган стартап лойиҳаларнинг 50 фоизини давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қоплаб бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони 2-бобининг 11г-мақсадини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги 01/00-02/26-9548-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини фаол меҳнатга жалб қилиш, уларнинг қобилиятларини тўла намоён этиш ва доимий даромадларини яратиш учун кенг имкониятлар яратилади;
ижтимоий соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субектларининг маҳаллаларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни алоқаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларини кенгайтиришга улар томонидан импорт қилинадиган асосий капиталга давлат божлари ва давлатга тегишли бўлган кўчмас мулк обектларини сотиб олганлик учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш асосида қўллаб-қувватлаш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПҚ-93-сон “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 7б-бандинининг иккинчи ва учинчи хатбошиларини  шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги 01/00-02/26-9548-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш тадбиркорлик субектларининг маҳаллаларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаси, ҳунармандчилик ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга ва натижада ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш, уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда камбағалликни қисқартириш имконини беради;
республикада ижтимоий тадбиркорликнинг мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга таъсирини ошириш механизми ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш ва ўз ишчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув марказларини қуриш ва жиҳозлаш харажатларини давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига тўлиқ қоплаб бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПҚ-93-сон “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 1-иловасининг 3а-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги 01/00-02/26-9548-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишга муҳтож бўлган ишсиз фуқароларнинг янги касб ўрганишлари орқали ишга жойлашишлари ҳамда корхоналарнинг барқарор фаолият юритишлари ва рақобатдошлигини оширишга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish