Узақов Жамшид Норбоевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Минтақада зиёрат туризм салоҳиятини ошириш механизмини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.12-“Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4217
Илмий раҳбар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори., профессор Қўчқоров Ғайбулла Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди., профессор.
Етакчи ташкилот: Термез давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада зиёрат туризми салоҳиятини оширишнинг механизмини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра, “зиёрат туризми салоҳияти” тушунчасига оид илмий қарашлар ҳамда консептуал қоидалар ёритиб берилган бўлиб, бу ўзаро богʻлиқ ва ўзаро таʼсир қилувчи турли хил элементлардан ташкил топган, унинг мураккаб, уюшган ва тизимли табиати ҳақидаги илмий нуқтаи назарни, айнан зиёрат туризми салоҳияти соҳаси учун муҳим аҳамиятга эгалигини, кейинги ривожланиш объекти турига ва ундан фойдаланиладиган вазифаларга мувофиқ аниқ таркибнинг тўлиқлигига богʻлиқ эканлиги асосланган;
минтақа зиёрат туризми салоҳиятини баҳолашнинг услубий ёндашуви ҳудуднинг зиёратбоп географик жойлашуви ва ташкил қилиш хусусиятларига кўра такомиллаштирилиб, унга мувофиқ зиёрат туризми салоҳияти рейтинг бали аниқланди ва “юқори” (тззо – туризм зиёратбоп зиёрат объекти ≥86,1), “ўрта” (жтзҳ – жозибадор туристик зиёратгоҳ ҳудуд ≤79,0), “паст” (дстзж – диққатга сазовор туризм зиёрат жойи ≤67,0) ва “жуда паст” (мзм – муқаддас зиёрат маскани ≤40,1) даражалари асосланган;
минтақа зиёрат туризми салоҳиятини кластерлаш орқали “э-зиёраттуризм” электрон платформасини ташкил этишда туризм зиёратбоп зиёрат ҳудудларининг “ақлли зиёрат туристик ҳудуд модели”ни шакллантириш ва давлат-хусусий шериклик негизида зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш жамгʻармаси ҳисобидан харажатларни қоплаб бериш тартибини жорий этиш орқали зиёрат туризми салоҳиятини ривожлантириш таклиф этилган;
Қашқадарё минтақасида зиёрат туризми салоҳиятини ривожлантиришда кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиш орқали 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги глобаллашув шароитда зиёрат туризми ривожланишининг барқарор динамикасига эришишга хизмат қилувчи зиёрат туризми салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-услубий қоидалари ва йўналишлари бўйича бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “зиёрат туризми салоҳияти” тушунчасига оид илмий қарашлар ҳамда консептуал қоидалар ёритиб берилган бўлиб, бу ўзаро богʻлиқ ва ўзаро таʼсир қилувчи турли хил элементлардан ташкил топган, унинг мураккаб, уюшган ва тизимли табиати ҳақидаги илмий нуқтаи назарнинг айнан зиёрат туризми салоҳияти соҳаси учун муҳим аҳамиятга эгалигини, кейинги ривожланиш объекти турига ва ундан фойдаланиладиган вазифаларга мувофиқ аниқ таркибнинг тўлиқлигига богʻлиқ эканлигини асословчи қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 1-мартдаги 112-сон “Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда ва “Қашқадарё вилоятини 2024–2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ёъл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Қашқадарё вилояти ҳудудий туризм бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қашқадарё вилояти туризм бошқармасининг 2024-йил 21-августдаги 02-10/628-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё минтақасида мавжуд бўлган туризм зиёратбоп зиёрат объектлари, диққатга сазовор туризм зиёрат жойлари, муқаддас зиёрат масканлари ва жозибадор туристик зиёратгоҳ ҳудудларнинг реал зиёрат туризми салоҳияти даражасини эксперт усулида аниқлаш ва зиёрат туризми кластерини тузишга муносиб зиёратгоҳларни танлаб олиш ёъли билан ҳудудларда зиёратгоҳларни ривожлантириш имкониятини берган;
минтақа зиёрат туризми салоҳиятини баҳолашнинг услубий ёндашуви ҳудуднинг зиёратбоп географик жойлашуви ва ташкил қилиш хусусиятларига кўра такомиллаштирилиб, унга мувофиқ зиёрат туризми салоҳияти рейтинг бали аниқланди ва “юқори” (тззо – туризм зиёратбоп зиёрат объекти ≥86,1), “ўрта” (жтзҳ – жозибадор туристик зиёратгоҳ ҳудуд ≤79,0), “паст” (дстзж – диққатга сазовор туризм зиёрат жойи ≤67,0) ва “жуда паст” (мзм – муқаддас зиёрат маскани ≤40,1) даражаларини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги қарорига 4а-илова – “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал етиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда эътиборга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги ПҚ-389-сон “Қашқадарё вилоятини 2024–2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги 201-сон “2022–2026-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлашда фойдаланилган ҳамда Қашқадарё вилояти туризм бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қашқадарё вилояти туризм бошқармасининг 2024-йил 21-августдаги 02-10/628-сон маълумотномаси). Илмий таклифлардан Оʻзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 27-августдаги 03-12-17-5572-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида зиёрат туризми салоҳиятини баҳолаш зиёрат туризмининг ижтимоий аҳамиятини янада ошириш, хусусан аҳолининг репродуктив саломатлигида ижобий ўзгаришларга эришиш, иқтисодий нуқтаи назардан зиёратчиларнинг зиёрат туризми салоҳияти рейтинги зиёратчиларнинг янги сегментини шакллантириш, яʼни зиёрат туризми масканларини тўғри танлаш орқали зиёратчилар сонини кўпайтириш имкони яратилган;
минтақа зиёрат туризми салоҳиятини кластерлаш орқали “э-зиёраттуризм” электрон платформасини ташкил этишда туризм зиёратбоп зиёрат ҳудудларининг “ақлли зиёрат туристик ҳудуд модели”ни шакллантириш ва давлат-хусусий шериклик негизида зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш жамгʻармаси ҳисобидан харажатларни қоплаб бериш тартибини жорий етиш орқали зиёрат туризми салоҳиятини ривожлантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги қарорига 4а-илова – “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал етиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда эътиборга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги ПҚ-389-сон “Қашқадарё вилоятини 2024–2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги 201-сон “2022–2026-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг ижросини таъминлашда фойдаланилган ҳамда Қашқадарё вилояти туризм бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қашқадарё вилояти туризм бошқармасининг 2024-йил 21-августдаги 02-10/628-сон маълумотномаси). Натижада мазкур зиёрат туризми салоҳиятини кластерлаш орқали Қашқадарё минтақасининг турли зиёратбоп масканларида “e-ziyoratturizm” електрон платформасини ташкил етиш ва “ақлли зиёрат туристик ҳудуд модели”ни шакллантириш ҳамда давлат-хусусий шериклик негизида зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш жамгʻармаси ҳисобидан харажатларни қоплаб бериш тартибини жорий етиш орқали зиёрат туризми салоҳиятини ривожлантириш имконияти яратилган;
Қашқадарё минтақасида зиёрат туризми салоҳиятини ривожлантиришда кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиш орқали 2029-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Қашқадарё вилоятини 2024–2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Қашқадарё вилояти ҳудудий туризм бошқармаси амалиётига жорий етилган (Қашқадарё вилояти туризм бошқармасининг 2024-йил 2024-йил 21-августдаги 02-10/628-сон маълумотномаси), Оʻзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 27-августдаги 03-12-17-5572-сон маʼлумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятида зиёрат туризмининг ЙҲМдаги умумий ҳиссаси кейинги беш йилликда ўртача 11,7 фоизга ўсиб боради ва 2029-йилга бориб, 2010-йил нархлар индекси бўйича ҳисобланган реал қийматида 1520,99 млн. сўмга йетиши таъминланади. Қашқадарё вилоятида зиёрат туризмининг салоҳияти 2029-йилда 2023-йилга нисбатан 1,93 баробарга ортади.