Тўрақулов Эркин Тўйчиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш (Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7915.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Холмуродов Маматкарим Паттаевич, Термиз давлат университети, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда экологик тарбияга оид компетенцияларни “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим талабаларида экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантириш босқичлари психологик-педагогик таъсир кўрсатиш омилларига устуворлик бериш асосида “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанининг мазмунини талабалар ижтимоий салоҳиятининг идентивлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантиришнинг фаолиятли модели педагогик жараёнларнинг қонуниятларига устуворлик бериш асосида мақсадли, ташкилий, мазмунли ва натижали компонентларнинг ички интеграциясини таъминлашга йўналтирилган когнитив (билиш), аффектив (ҳиссий-қадриятли) ва психомоторик (ҳаракатли) ўқув мақсадларига мос таянч, касбий ва махсус компетенсияларни босқичма-босқич ривожлантириш тенденцияларига кўра такомиллаштирилган;
талабаларнинг экологик тарбияга оид компетенцияларини ривожлангангини аудиториядаги (назарий, амалий, кўргазмали) ва аудиториядан ташқари машғулотларда адекват мезонлар (мотивацион, когнитив, инновацион фаолиятли) асосида экологик компетентликнинг компонентлари билан уйғунлаштириш орқали комплекс баҳолаш юзасидан репродуктив, продуктив, қисман изланувчанлик ва креативлик каби даражаларини шакллантиришнинг ўқув-услубий таъминоти такомиллаштирилган;
талабаларда экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантиришнинг методик тизими “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида лойиҳалаш методи, рақамли технологияларнинг иннновацион методлари, “эду-эcол” ва “эcо-лаб” технологияларини модификациялаш асосида  оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим талабаларида экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантириш босқичлари психологик-педагогик таъсир кўрсатиш омилларига устуворлик бериш асосида “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанининг мазмунини талабалар ижтимоий салоҳиятининг идентивлигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Термиз давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2020-2023-йилларда 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги халқаро илмий-амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023 йил 26-декабрдаги 02-01-01-186-сон ма'лумотномаси). Натижада, талабалар учун “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанидан қайта тўлдирилган, янгиланган дарслик ва ўқув қўлланмалари яратишга эришилган;
талабаларда экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантиришнинг фаолиятли модели педагогик жараёнларнинг қонуниятларига устуворлик бериш асосида мақсадли, ташкилий, мазмунли ва натижали компонентларнинг ички интеграциясини таъминлашга йўналтирилган когнитив (билиш), аффектив (ҳиссий-қадриятли) ва психомоторик (ҳаракатли) ўқув мақсадларига мос таянч, касбий ва махсус компетенсияларни босқичма-босқич ривожлантириш тенденциялари орқали такомиллаштириш асосида ёзилган “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанини ўрганишда талабаларда эвакуация (кўчириш) талабаларига оид билимларини ривожлантириш” номли монография мазмунига сингдирилган тавсиялардан Термиз давлат университети илмий тадқиқот ишлари режасининг ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023 йил 26-декабрдаги 02-01-01-186-сон ма'лумотномаси). Натижада, ушбу таклиф ҳамда тавсиялар “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўрганишда талабаларда фавқулотда эвакуацияга доир билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
талабаларда экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантиришнинг методик тизими “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида лойиҳалаш методи, рақамли технологияларнинг иннновацион методлари, “эду-эcол” ва “эcо-лаб” технологияларини модификациялаш асосида оптималлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2020-2023-йилларда 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги халқаро илмий-амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023 йил 26-декабрдаги 02-01-01-186-сон ма'лумотномаси). Натижада, талабаларида экологик тарбияга оид компетенцияларни ривожлантиришнинг методик тизими рақамли технологияларини модификациялаш асосида  оптималлаштиришга эришилган;
талабаларнинг экологик тарбияга оид компетенцияларини ривожлангангини аудиториядаги (назарий, амалий, кўргазмали) ва аудиториядан ташқари машғулотларда адекват мезонлар (мотивацион, когнитив, инновацион фаолиятли) асосида экологик компетентликнинг компонентлари билан уйғунлаштириш орқали комплекс баҳолаш юзасидан репродуктив, продуктив, қисман изланувчанлик ва креативлик каби даражаларини шакллантиришнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш бўйича ичлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университети илмий тадқиқот ишлари режасининг ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023 йил 26-декабрдаги 02-01-01-186-сон ма'лумотномаси). Натижада, экологик тарбияга оид компетенсияларни “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish