Каримова Зулфизар Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилини ўқитишда математика факултети талабаларининг нутқий компетенсиясини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1650.
Илмий раҳбар: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Уразбаев Хикматулло Исматуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади математика факултети 1-курс талабаларига инглиз тилини ўқитишда оғзаки нутқ компетенсиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини оширишга мўлжалланган математика фанлари бўйича касбий терминлардан фойдаланиш асосида фаол сўз бойлигини кенгайтиришга кўмаклашувчи подкаст ва видеокастларнинг методик корпуси яратилган;
талабаларнинг инглиз тили бўйича оғзаки нутқ компетенсияси самарадор аудио ва видеоматериаллар танловида контентга йўналтирилган ёндашув асосида оптималлаштирилган подкастинг ва видеокастинг усуллари орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг ўқув фаоллигини ошириш воситаси сифатида фасилитациядан фойдаланиш учун барқарор шароитлар мавжудлиги, фасилитация усулларини қўллаш тажриба натижалари ва талабаларнинг ўқув фаоллигига ижобий та'сир кўрсатиши исботланган;
талабаларнинг мустақил таълим фаолиятида “Матҳcасц” электрон веб-платформасидан фойдаланиш уларнинг касбий-ижодий фаоллигини ошириши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда математика факултети талабаларининг оғзаки нутқ компетенсиясини ошириш бўйича ишлаб чиқилган назарий, услубий ва амалий натижалар асосида:
талабаларнинг касбий ва ижодий фаоллигини ошириш мақсадида “Матҳcасц” веб-платформасидан фойдаланиш асосида математика факултети талабаларининг инглиз тилини ўқитишда оғзаки нутқ (тинглаш ва гапириш) компетенсиясини ошириш бўйича шакллантирилган услубий тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида 2019-2021-йилларда амалга оширилган 1-0Т-2019-8-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика-математика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 5-июлдаги 01/15-09/147-сон маълумотномаси). Натижада илмий-назарий хулосалар лойиҳа доирасида яратилган янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
математика факултети талабаларининг оғзаки нутқи компетенсиясини оширишга қаратилган подкастинг ва видеокастинг усулини амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилувчи аутентик матнлар, аудио ва видеоматериалларни танлашда контентга йўналтирилган ёндашув мезонлари бўйича таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида 2016-2017-йилларда амалга оширилган “МУЗ-2015-0908164325 “Коммуникатив-кумулятив метод асосида умумтаълим мактаби ўқувчиларига инглиз тилини самарали ўқитиш технологиялари” мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 5-июлдаги 01/15-09/147-сон маълумотномаси). Натижада нутқ ва тинглаш кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган аутентик матнлар, аудио ва видео материалларни танлаш мезонлари такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда математика факултети 1-курс талабаларининг инглиз тилидаги нутқига ўзбек тилининг интерференсияси натижасида юзага келадиган нутқий хатоларнинг таснифи математикага оид терминларнинг инглизча-ўзбекча мослиги, математик тушунчалар ва геометрик фигуралар изоҳи, шунингдек, талаффуз ва тинглаб тушунишдаги қийинчиликлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилгани борасидаги мулоҳазалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2020-2022-йилларда амалга оширилган Радиотехника қўшинлари ГВМ ўқув-терминологик луғатининг “Эрудит” ёпиқ фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 11-июлдаги 10/1146-сон маълумотномаси). Натижада ўқув-терминологик луғат мазмун-мундарижасига кўра бойитилган;
талабаларнинг касбий ва ижодий фаоллигини ошириш мақсадида “Матҳcасц” веб-платформасидан фойдаланган ҳолда инглиз тилини ўқитишда математика факултети талабаларининг нутқий компетенсияларини ошириш бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-2023-йиллардаги “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққийот”, “Болалар ва биз” телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 6-июлдаги 04-36-1058-сон маълумотномаси). Натижада радиоешиттиришлар мазмуни математика факултетлари талабаларининг инглиз тилида нутқий компетенсияни такомиллаштириш муаммосига оид янгича қарашлар билан бойитилган.