Маннонова Саодат Артиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Расмий мулоқотнинг коммуникатив-прагматик аспекти (инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорий ёзишмалар мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʼиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil435.
Илмий раҳбар: Каримов Ривожиддин Гуламжонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор. Саримсоқов Хуршид Абдумаликович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорий ёзишмалар матнларини ўрганиш, улардаги коммуникатив-прагматик хусусиятларни қиёсий таҳлил орқали ёритиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорий ёзишмаларда муомала-маданияти ва нутқ актини акс эттирувчи ҳиссий ижобий тоналлик билан боғлиқ бўлган маданий контекст ва дифференция тижорий ҳамкорликни кучайтиришга эришишнинг асосий омили эканлиги очиб берилган;
тижорий ёзишмаларнинг нутқий акт турларига кўра семантик жиҳатдан уйғунлиги, нолисоний омилларга боғлиқлиги, воқеавий жиҳати, мақсадли ижтимоий таъсири каби диалогик хусусиятлари орқали юзага келган персуазив куч расмий мулоқотнинг самарадорлиги ва коммуникатив эффективлигини ошириши аниқланган;
тижорий ёзишмаларда модалликни ифодаловчи стилистик, коммуникатив-прагматик  хусусиятлар орқали  ижобий ва салбий маълумотлар акс эттирувчи матнлар тузишда перформатив предикатлар ва эмоционал-экспрессив лексикадан фойдаланилгани исботланган;
ёзма мулоқот жараёнида турли феноменологик, перлокутив ва прагматик интенсиялар шахсларнинг ҳиссий ҳолатлари, муаллифнинг қандай реакция ёки ҳаракатларни юзага келтириши, расмий ва аниқ тилдан фойдаланиш орқали мулоқотнинг самарадорлиги ошиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Расмий мулоқотнинг коммуникатив-прагматик аспекти (инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорий ёзишмалар мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2020-2021-йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161-ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” халқаро лойиҳаларини амалда оширишда ва ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 2-декабрдаги 3463/30.02.01-сон маълумотномаси). Тадқиқот лойиҳаси натижасида талабаларнинг дискурс таҳлили, стилистика ва матн таҳлили фанларидан махсус амалий кўникмаларини ривожлантиришда ҳамда тилшунослик фанидан умумий назарий ҳамда амалий билимларини оширишга ёрдам берган;
ижобий ва салбий маълумотлар акс эттирилган матнлар асосланганлигига оид илмий хулоса ва таклифларидан Самарқанд чет тиллар институтининг И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 27-майдаги 1155/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратилиши ва матнларнинг диалогик хусусиятлари шакллантирилишига хизмат қилган;
эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар Фарғона давлат университети бакалавриат босқичи хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши учун мўлжалланган “Энглиш ас ан интернатионал лангуаге” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг   2022-йил 25-ноябр ойидаги 388-43 рақамли ўқув адабиётнинг нашр рухсатномаси). Натижада ўқув қўлланмада илмий-назарий ва илмий методологик жиҳатдан ривожлантиришга оид маълумот олишларига эришилган;
ёзишма матнларини тузишдаги муаммолар, тижорий ёзишмаларнинг қўлланилиш кўлами, диалогик хусусиятларига оид илмий хулосалар ва амалий таклифлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 5330500-Компютер инженерлиги (Мултимедиа технологиялари) йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун ишлаб чиқилган “ЭНГЛИШ ФОР МУЛТИМЕДИА СПЕCИАЛИСЦ” номли дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш гувоҳномаси, №356-075). Натижада талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалда қўллаш малака ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish