Шакурбанова Надежда Эмировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полипредикатив тузилмаларнинг социолингвистик информативлиги (бадиий матндаги аёллар роллари материалида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil825.
Илмий раҳбар: Сапарова Қундуз Отабоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Курбанов Бахрам Шукриевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация й ўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бадиий матнда аёл ижтимоий ролларини бажарувчи қаҳрамонлар нутқида қўлланилган полипредикатив синтактик қурилмаларнинг социолингвистик информативлигини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқ актида ижтимоий ролга кўра, муайян коммуникатив ният ёки вазиятни ифодалаш учун энг характерли бўлган полипредикатив қурилмаларнинг “боғланган ва эргашган гап билан тузилган қўшма гаплар” ва “боғланган ва боғловчисиз гап билан тузилган қўшма гаплар” турлари қўлланилиши аниқланган;
хотин-қизларнинг “она” ва “опа-сингил” турли ижтимоий роллари учун алоҳида информативлик, яъни кўрсатмалар, кечинмалар, хос эканлиги, уларнинг семантик мазмуни синтактик алоқани танлашга ҳам мантиқий компонентлар ичида, ҳам рус тилининг полипредикатив тузилмасида етакчи алоқа даражасида таъсир кўрсатилиши асосланган;
рус тилининг полипредикатив “қўшма гапга бир неча эргаш гапли қўшма гаплар” ва “боғланиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гаплар” қурилмалари учун энг типик тузилмалар, бадиий матнда аёл қаҳрамоннинг ҳар бир тавсифланаётган “она” ва “опа-сингил” ижтимоий ролига хос коммуникациялар аниқланган;
бадиий адабиётда “она” ижтимоий ролига хос ўгитлар, ҳиссиётлар, кечинмалар номоён бўлиб, бу эса тенг боғланган гаплар негизида синтактик тобелик мавжудлиги ўз аксини топганлиги аниқланиб, “опа-сингил” ижтимоий ролига хос бўлган ҳаётий вазиятлар муҳокамаси ва ғамхўрлик, боғловчисиз тузилмалар синтактик тенг боғланиш фонида фойдаланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полипредикатив тузилмаларнинг социолингвистик информативлиги (бадиий матндаги аёллар роллари материалида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
нутқ актида ижтимоий ролга кўра, муайян коммуникатив ният ёки вазиятни ифодалаш учун энг характерли бўлган полипредикатив қурилмаларнинг маълум бир (“боғланган ва эргашган гап билан тузилган қўшма гаплар” ва “боғланган ва боғловчисиз гап билан тузилган қўшма гаплар”) турлари қўлланилиши аниқланганига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ОТ-А1-118-сон «Ўзбекистон Республикасида кўп қиррали маданий таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш» илмий-техник лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022-йил 20-майдаги 02/1136-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги замон рус тили назариясини (бадиий матнда аёл роллари учун полипредикатив қурилмалар ва типик тузилмалар турларини ўқувчиларга тушунтириш мураккаблигини) ўқитишнинг ўзига хос усуллари бўйича тадқиқотлар тақдим этилган;
хотин-қизларнинг турли ижтимоий роллари учун (“она” ва “опа-сингил”) алоҳида информативлик (кўрсатмалар, кечинмалар) хос эканлиги, уларнинг семантик мазмуни синтактик алоқани танлашга ҳам мантиқий компонентлар ичида, ҳам рус тилининг полипредикатив тузилмасида етакчи алоқа даражасида таъсир кўрсатилиши асосланганига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг №ОТ-А1-53 “Таржима назарияси ва амалиёти факулътети учун «Транслатион ин Усе» дарслигини яратиш ва нашр қилиш” номли илмий-техника лойиҳасида қўлланилган (УзДЖТУнинг 2022 йил 20 майдаги 02/1137-рақамли маълумотномаси). Натижада бадиий матнни таржима қилишдаги махсус муаммолар, яъни полипредикатив конструкцияларни чет тилига таржима қилишнинг мураккаблиги бўйича тадқиқотлар тақдим этилди. Тадқиқот материаллари “Бадиий таржима мураккабликлари” маърузаси орқали намойиш этилди, бу ерда бадиий матндаги аёл ролларини ифодалашнинг таржима қилиш хусусиятлари тушунтирилган;
рус тилининг полипредикатив қурилмалари учун энг типик тузилмалар (“қўшма гапга бир неча эргаш гапли қўшма гаплар” ва “боғланиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гаплар”), бадиий матнда аёл қаҳрамоннинг ҳар бир тавсифланатёган ижтимоий ролига хос (“она” ва “опа-сингил”) коммуникациялар аниқланганига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг №ОТ-А1-118 “Ўзбекистон Республикасида кўп қиррали маданий таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш” номли илмий-техника лойиҳасида қўлланилган (УзДЖТУнинг 2022 йил 20 майдаги 02/1136-рақамли маълумотномаси). Натижада синтактик тузилмаларни визуаллаштириш ҳақида умумлашма хулосалар талабалар учун назарий манба сифатида хизмат қилган;
бадиий адабиётда “она” ижтимоий ролига хос ўгитлар, ҳиссиётлар, кечинмалар намоён бўлиб, бу эса тенг боғланган гаплар негизида синтактик тобелик мавжудлиги ўз аксини топганлиги аниқланиб, “опа-сингил” ижтимоий ролига хос бўлган ҳаётий вазиятлар муҳокамаси ва ғамхўрлик, боғловчисиз тузилмалар синтактик тенг боғланиш фонида фойдаланганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатиладиган “Таълим ва тараққиёт”, “Дугоналар” дастурлари сценарийларини тайёрлашда кенг оммага трансляция қилиш мақсадида қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 15 июндаги 04-36-933 рақамли маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари “она” ва “опа-сингил” ижтимоий ролларининг коммуникация хусусиятлари бўйича томошабинларга тақдим этилган.