Рустамова Гулмира Ёрйигит қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ТРИЗ технологияси асосида 5-7 ёш болаларда математик тасаввурларни шакллантириш методикаси”,
13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4683.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Джумаев Маманазар Иргашевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Назирова Гўзал Маликовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаввурларини шакллантиришда ТРИЗ технологиясидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида 5-7 ёш болаларнинг математик тасаввурларини шакллантиришда ТРИЗ технологиясидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари элементар математик тасаввурларни шакллантиришнинг интеграциялашган таълим дастурига аксиологик, фаолиятли, комплекс ва технологик ёндашувларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида 5-7 ёш болаларнинг математик тасаввурларини шакллантириш модели ТРИЗ технологиясидан фойдаланишнинг педагогик талаблари, таълимнинг маданий-марифий жиҳатлари, таълим методлари ва воситаларига устиворлик бериш асосида ташкилий-методик тизим ва натижавий блокларнинг узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълимда ТРИЗ технологиясидан самарали фойдаланиш механизми машғулот жараёнида электрон таълимий ресурсларни қўллаш орқали тарбиячиларининг инновацион технологиялар билан ишлаш кўникмаларини босқичма-босқич тизимли шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида 5-7 ёш болаларда ТРИЗ технологияси асосида математик тасаввурларини шаклланганлик даражасини аниқловчи мезонлар тарбияланувчиларнинг мантиқий ва танқидий фикрлашга йўналтирилган тасаввур ва хулосаларининг ривожланиш даражалари мониторингига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болалар учун ТРИЗ технологияси методларидан фойдаланган ҳолда математик таълимни ривожлантиришнинг илмий-методик асослари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилотларида 5-7 ёш болаларнинг математик тасаввурларини шакллантириш модели ТРИЗ технологиясидан фойдаланишнинг педагогик талаблари, тамойиллари, таълимнинг маданий-марифий жиҳатлари, таълим методлари ва таълим воситаларига устиворлик бериш асосида ташкилий-методик тизим ва натижавий блокларнинг узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар “Илк қадам” Давлат ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 03-03/2-3291-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотида таълим сифатини ошишига хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотларида 5-7 ёш болаларнинг математик тасаввурларини шакллантиришда ТРИЗ технологиясидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари элементар математик тасаввурларни шакллантиришнинг интеграциялашган таълим дастурига аксиологик, фаолиятли, комплекс ва технологик ёндашувларни қўллашга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Мактабгача ёшда болаларга таълим беришда ТРИЗ технологиясидан фойдаланиш” ва “Шахмат оламига илк қадам” номли ўқув қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 03-03/2-3291-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотида таълим сифатини ошишига хизмат қилган;
мактабгача таълимда ТРИЗ технологиясидан самарали фойдаланиш механизми машғулот жараёнида электрон таълимий ресурсларни қўллаш орқали тарбиячиларининг инновацион технологиялар билан ишлаш кўникмаларини босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштириш билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Диёр янгиликлари” ва “Нажот билимда” телекўрсатувлари лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 28-октябрдаги 447- ва 448-сон маълумотномалари). Натижада, мактабгача таълим соҳасидаги халқаро ва маҳаллий тажрибаларни интеграциялашнинг ташкилий-педагогик, методик шарт-шароитлари мазмуни такомиллаштирилган.