Достонов Отажон Ўктам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Замонавий ўзбек бадиий киносида операторлик санъатининг янги тамойиллари
2000-2020- йиллар)”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/San134.
Илмий раҳбар: Тожибоева Олтиной Қосимовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01 (Бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исмаилов Камолитдин Саидахмадович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Санъатшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек киносида кинооператорлик санъатининг янги тамойилларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек кинооператорлиги янги тамойиллари мазмунида бадиий филмлардаги тасвирий талқин, ракурс ва перспективали бирлик, обективдаги имкониятлар, ёруғлик ва соя каби воқеликни бадиий, ифодавий, тасвирий воситалари ижодкор маҳорати ҳамда асарга муносабат акс этиши, услубий ўзига хослигининг намоён бўлишида ўзликни англаш тамойили такомиллашгани далилланган;
табиий ва суний ёритиш бадиий-эстетик мезонлардаги интерернинг кундузда тун эффекти каби воситалар ривожлангани; тасвир эмоционал таъсирчанлиги ва ҳиссий экспрессивлигини оширишда Рембрандча ёритишга асослангани исботлаб берилган;
ҳаваскорлик ёндашувлар предметнинг аниқлик шакли, нур ва соянинг эмоционал аксенти, образлилик, кадр композицияси ҳамда мезансена қонунияти, актёр портрети каби кинооператорлик санъати етакчи омилларига бир ёқлама ёндошув билан моддий тежамкорлик воситаси сифатида қаралганлиги аниқланган;
ўзбек кинооператорлик санъатига жаҳон кино санъатининг моделлаштириш, мотион cаптуре, перформанcе cаптуре, хромакей, комбинацияли тасвирга олиш, матч мове визуал эффектлар олиб кирилиши кино бадиий тилида ҳайрат туйғуси, фантастик тасаввурни ифодалаш, ғайриоддий саргузаштларни акс эттириш каби композицион мувозанатни ривожлантиргани далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек киносида операторлик санъатининг янги тамойиллари шаклланиши, ривожланиши, хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек кинооператорлиги янги тамойиллари мазмунида бадиий филмлардаги тасвирий талқин, ракурс ва перспективали бирлик, обективдаги имкониятлар, ёруғлик ва соя, вақт элементлари, композицион схема, статик ва динамик кадр композицияси, композицион яхлитлик каби воқеликни бадиий, ифодавий, тасвирий воситалари такомиллашгани далилланган натижалардан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда коллежларида таълим фаолиятини янада такомиллаштириш илмий-назарий малака талаблари, ўқув режалари, наъмунавий ўқув фан дастурлари, дарслик, ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2024 йил 27 июндаги 02-11-17-2165-сон маълумотномаси) Натижада соҳа бўйича таълим олаётган талабаларнинг кинооператорлик санъатининг пайдо бўлиши, миллий кинодаги замонавий жараён, саҳналаштирувчи оператор ижоди ҳамда замонавий технологиялар асосида филм яратишга доир тушунча ва тасаввурларини янада кенгайтиришга эришилган;
жаҳон кино санъатининг 3Д артист , ВФЙ Артист , Cомпосинг артист каби мутахассисликлари томонидан яратилган компиютер графикаси, визуал эффектлар, моделлаштириш, мотион cаптуре, перформанcе cаптуре, хромакей, комбинацияли тасвирга олиш, матч мове, CГИ дастурий таъминот, виртуал продуcтионни ўзбек кинооператорлик санъатига олиб кирилиши кино тасвирий ечими ва бадиий тилини ривожлантиргани далилланган. Таклифлар Ўзбекистон Кинематография агентлигининг киностудиялари ижодий изланишларида қўлланилган (Ўзбекистон Кинематография агентлигининг 2024 йил 21 июндаги 01-05/09-1200-сон маълумотномаси). Натижада ёш операторлик ижодида бадиий тасвирий воситалар борасида кенг билим ва кўникмаларни шакиллантириш ва уни ижодда қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
предметнинг аниқлик шакли, нур ва соянинг эмоционал аксенти, образлилик, кадр композицияси ҳамда мезансена қонунияти, актёр портрети каби кинооператорлик санъатининг етакчи воситаларига ҳаваскорлик ёндашувлари соҳанинг жиддий муаммоларини юзага келтирганлиги ҳақидаги хулосалар; табиий ва сунъий ёритиш бадиий-эстетик мезонлардаги интериернинг тасвирий эффекти (қор ва ёмғир), ёритишнинг спектрал таркиби ва экстериернинг туман ва булутли об-ҳаво режими вақтида суратга олиш, кундузда тун эффекти (день под ночь), табиатда ёруғлик экспозициясини назорат қилиш каби воситалар ривожлангани; спирал лампали, кўмирли, френил линзали чироқлар эволюсияси технологик жиҳатдан ўзгариб, лед туридаги ёритиш чироқлари орқали рангтасвир (живописный) қонуниятларига яқинлашганлиги асосланганлигидан Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Кинооператорлик гилдиясида фойдаланилган (Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг 2024 йил 20 июндаги 027-сон маълумотномаси) Натижада ёш операторлар ижодида бадиий кўникмаларни такомиллаштириш ва тасвирга олиш маданиятини оширишга эришилган.