Сайдуллаева Азиза Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларда гендер маданиятни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (педагогика фанлари мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7139.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гендер педагогикаси ва психологияси фанларини ўқитишда бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ривожлантиришга қаратилган компетенсиялар мажмуи гендер тарбия характеридаги этнопедагогик, аксиологик, ижтимоий-ахборотли фаоллик ва гендер маданиятни ўстирувчи интерфаол машғулотлар каби педагогик-психологик омилларни эргономик ва праксиологик талабларга касбий мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантириш индикаторларидан иборат алгоритмик босқичларини самарали мулоқот жараёнлари билан интеграллашувини белгилаш, инвариант ва вариатив таълим мазмунининг витаген таълим билан ўзаро мувофиқлик даражасини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг ижодий фаолиятини самарали ташкил этишда жамиятдаги жинснинг ижтимоий-маданий ролларини шакллантирувчи йўналишлар, гендер муносабатлар, гендер стереотипларнинг гносеологик асосларини англашга йўналтирилган горизонтал ва вертикал структуралаш бўйича ўқув материалларини танлаш, тизимлаштириш, интегративликни таъминлашга доир технологик босқичларнинг кооперативлик даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари гендер тарбия, гендерли ёндашув ва жинсий-гигиеник тарбия технологиялари каби ностандарт алгоритмик дастурий воситалар талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан гендер маданиятнинг регулятив детерминантларининг педагогика ва ижтимоий-маданий аксиология синтези орқали таълим тизимига трансформация қилиш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларда гендер маданиятни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (педагогика фанлари мисолида) бўйича илмий натижалар асосида:
бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ривожлантиришга қаратилган компетенсиялар мажмуини гендер тарбия характеридаги этнопедагогик, аксиологик, ижтимоий-ахборотли фаоллик ва гендер маданиятни ўстирувчи интерфаол машғулотлар каби педагогик-психологик омилларни эргономик ва праксиологик талабларга касбий мослаштириш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялардан 2020-йил 28-декабр куни ФарДУ кенгаши қарори билан тасдиқланган Фарғона давлат университети қошида Гендер тенглиги тадқиқот маркази Низомини ишлаб чиқишда, ушбу марказда 2022 йилда ўтказилган “ОТМларда хотин-қизларнинг интеллектуал ва ижтимоий мақомини юксалтиришнинг гендер омиллари”, 2023 йилда ўтказилган “Марказий Осиё давлатлари ОТМларида хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш ва ҳимоя қилиш механизмлари” ҳамда “Туркий халқларда миллий урф-одатларнинг авлодлараро ворисийлигини таъминлашда хотин-қизларнинг ўрни” мавзуларида халқаро миқёсда илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишда, шунингдек 2023 йилда ФарДУ қошидаги Гендер тенглиги тадқиқотлар марказида тайёрланиб нашр этилган “Олий таълим тизимига гендер ёндашув тамойилларини жорий этиш усуллари” номли қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университети қошидаги Гендер тенглик тадқиқотлар марказининг 2023-йил 11-ноябрдаги 01-4777-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ривожлантиришга қаратилган таълимнинг ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва гендер тарбиянинг методик асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантириш индикаторларидан иборат алгоритмик босқичларини самарали мулоқот жараёнлари билан интеграллашувини белгилаш, инвариант ва вариатив таълим мазмунининг витаген таълим билан ўзаро мувофиқлик даражасини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга доир янгиликларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 5-июлдаги 11-05-3633/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ривожлантиришда педагогика фанларининг имкониятлари ва гендер тарбиянинг амалиётдаги мавжуд ҳолатини таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
бўлажак педагогларнинг ижодий фаолиятини самарали ташкил этишда жамиятдаги жинснинг ижтимоий-маданий ролларини шакллантирувчи йўналишлар, гендер муносабатлар, гендер стереотипларнинг гносеологик асосларини англашга йўналтирилган горизонтал ва вертикал структуралаш бўйича ўқув материалларини танлаш, тизимлаштириш, интегративликни таъминлашга доир технологик босқичларнинг кооперативлик даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 314-166-рақамли нашр рухсатномаси билан нашрга тавсия этилган “Гендер педагогикаси ва психологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 5-июлдаги 11-05-3633/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ривожлантиришнинг педагогика фанлари интеграциясига асосланган моделини такомиллаштиришга имконият яратилган;
бўлажак педагогларнинг гендер маданиятини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари гендер тарбия, гендерли ёндашув ва жинсий-гигиеник тарбия технологиялари каби ностандарт алгоритмик дастурий воситалар талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан гендер маданиятнинг регулятив детерминантларининг педагогика ва ижтимоий-маданий аксиология синтези орқали таълим тизимига трансформация қилиш асосида ишлаб чиқишга доир янгиликларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 17-апрелдаги 02-31-518-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсининг гендер тенглик тарғиботига доир кўрсатувининг илмий асосларини такомиллашувига эришилган.