Шаймарданова Азиза Раимжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси: “Ўзбек тили ички лакуналарининг лингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1491.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тухташевна, филология фанлари доктори, профессор
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Юлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори, доцент; Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида ички лакунарликнинг юзага келиш омилларини, тилдаги лакуналарни бартараф этиш усулларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги лакунарлик ҳодисасининг лисоний табиати, коммуникатив воқеланиши, шаклланиш асоси иерархик, парадигматик муносабатлар доирасида ўрганилиб, унинг семантик жиҳатдан мавҳумлик (абстракт) касб этиши интролингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсирида юзага чиқиши аниқланган;
интралингвал лакуналар ўзбек тили ички имкониятларидан келиб чиқиб, турли тизимга хос тиллардаги лакунар бирликлар билан семантик (компонентли) таҳлил қилинган ҳолда мазмуний, тизмий, формал, семантик-таксономик хусусиятига кўра ўхшаҳ шаклланиш асосига кўра, миллий менталлик, қадриятларни ташиш, ҳудудий жиҳатларига кўра фарқли хусусиятлари очиб берилган;
интралингвал лакуналарнинг лексик сатҳда неологизмлар, окказионализмлар, шева унсурлари семантик сатҳда эса энантиосемия каби ёндош лисоний ҳодисалардан мажбурий лингвистик ифодага эга эмаслиги жиҳатидан фарқланиши далилланган;
мулоқотда фаол қўлланилувчи, кундалик фаолиятга оид урф-одат, маданият, дунёқараш билан боғлиқ бўлган муҳим тушунчалар орасидаги интралингвал лакуналарни компенсациялашнинг синтактик, лексик сатҳлардаги лингвистик имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили ички лакуналарининг лингвистик тадқиқига доир изланишлар асосида:
ўзбек тилидаги лакунарлик ҳодисасининг лисоний табиати, коммуникатив воқеланиши, шаклланиш асоси иерархик, парадигматик муносабатлар доирасида ўрганилиб, унинг семантик жиҳатдан мавҳумлик (абстракт) касб этиши интролингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсирида юзага чиқиши аниқланганлигига оид янгиликдан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги) амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 28-июндаги -04/1-836 сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги ички маданий хосланган сўзларини бошқа тилга таржима қилиш муаммоси, маданиятлараро ўзаро таъсир натижасида мулоқотда тўқнаш келадиган жараён – тушунча бор, аммо атовчи сўзнинг мавжудмаслиги ҳолати, (“бўшлиқ”лар)ни бартараф этиш, лакуналарни сукут сақлаш, шевалардан фойдаланиб тушунчани қоплаш, халқаро атамалардан қарз олиш эвазига тўлдириш, маҳаллий колорит, миллий анъана ва урф-одатларга ишора қилувчи этнографик лакуна ва реалияларни бошқа тилда таржима қилишдаги муаммолар муҳокама қилинган.
интралингвал лакуналар ўзбек тили ички имкониятларидан келиб чиқиб, турли тизимга хос тиллардаги лакунар бирликлар билан семантик (компонентли) таҳлил қилинган ҳолда мазмуний, тизмий, формал, семантик-таксономик хусусиятига кўра ўхшаҳ шаклланиш асосига кўра, миллий менталлик, қадриятларни ташиш, ҳудудий жиҳатларига кўра фарқли хусусиятлари очиб берилганлигига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган ПЗ 20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 04/1-828-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг лингвомаданий тараққиётини, тилнинг халқ тарихи ва қадриятларига богʻлиқлигини ёритишда; ўзбек тилидаги айрим сўзларнинг синхрон ва диахрон ўзгаришидаги фарқли жиҳатларини тадқиқ қилишга доир изланишлар мазмунини тўлдиришга хизмат қилган;
мулоқотда фаол қўлланилувчи, кундалик фаолиятга оид урф-одат, маданият, дунёқараш билан боғлиқ бўлган муҳим тушунчалар орасидаги интралингвал лакуналарни компенсациялашнинг синтактик, лексик сатҳлардаги лингвистик имконияти асосланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг “Сийрат”, “Зиё даргʻалари” номли илмий-маърифий кўрсатувларни тайёрлаш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканали давлат муассасасининг 2022-йил 8-апрелдаги 01-12-246-сон маълумотномаси). Натижада эфирга узатилган эшиттиришларнинг илмий далилларга бой ва илмий-оммабоп бўлишини таъминлаган.