Жалолов Турсунбек Садриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «СПСС дастури воситасида олинган маълумотларни қайта ишлашни такомиллаштиришнинг педагогик-психологик асослари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/P746.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро психология ва хорижий тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Қурбонбоев Азимбек Назирбой ўғли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади СПСС дастури воситасида олинган маълумотларни қайта ишлашни такомиллаштиришнинг педагогик-психологик асосларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг СПСС дастури воситасида олинган маълумотларни қайта ишлашида ахборотларни таҳлил қилиш жараёнида интеллектнинг юқори даражаси когнитив, математик, мантиқий компетентликнинг кучлироқ намоён бўлишига олиб келганлигига асосланиб, шахсдаги математик саводхонлик устувор психологик омил эканлиги исботланган;
талабаларда математик саводхонликни намоён бўлиши ахборотларни қайта ишлашдаги когнитивлик “янгилик ҳисси”, “объектнинг тузилишини ўзгартиришга мойиллик”, мантиқийлик “танқидийлик”, “ижодкорликка йўналганлик”ка интегратив намоён бўлганлиги туфайли шахс ижодий фаоллигига идентив кечиши асосланган;
талабаларнинг СПСС дастури воситасида олинган маълумотларни қайта ишлашга математик саводхонликнинг таъсири ахборотларни  инсон томонидан идрок этилишида билим ва тафаккурнинг кенглиги, мазмундорлиги, чуқурлиги таваккалчиликка мойиллик, тезкор қарор қабул қилишни талаб этилганлиги туфайли муваффақиятга интилиш мотивацияси билан детерминациялашганлиги исботланган;
СПСС дастури билан ишлашда психологик-педагогик компетенсияларни шакллантириш модели талабаларнинг мантиқий (индуксия, дедуксия, абстракция), танқидий, креатив тафаккурининг математик ҳамда статистик таҳлил кўникмасига интеллектуал ҳисларга боғлиқ равишда ривожланиши муҳимлиги туфайли “когнитив”, “ақлий”, “ҳиссий-мотивацион” компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  СПСС дастури воситасида олинган маълумотларни қайта ишлашни такомиллаштиришнинг педагогик-психологик асосларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг СПСС дастури воситасида олинган маълумотларни қайта ишлашида ахборотларни таҳлил қилиш жараёнида интеллектнинг юқори даражаси когнитив, математик, мантиқий компетентликнинг кучлироқ намоён бўлишига олиб келганлигига асосланиб, шахсдаги математик саводхонлик устувор психологик омил эканлигини исботлангашга оид таклифлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-155-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология”  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-155-а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда олинган маълумотларни қайта ишлашида ахборотларни таҳлил қилиш жараёнида интеллектнинг даражаларини ривожлантиришга шароит яратилган;
талабаларда математик саводхонликни намоён бўлиши ахборотларни қайта ишлашдаги когнитивлик “янгилик ҳисси”, “объектнинг тузилишини ўзгартиришга мойиллик”, мантиқийлик “танқидийлик”, “ижодкорликка йўналганлик”ка интегратив намоён бўлганлиги туфайли шахс ижодий фаоллигига идентив кечишини асослашга оид тавсиялар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-155-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология”  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-155-а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда математик саводхонликнинг намоён бўлиши ахборотларни қайта ишлашда когнитивликнинг шахс ижодий фаоллигига идентив кечишини асослаш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг СПСС дастури воситасида олинган маълумотларни қайта ишлашга математик саводхонликнинг таъсири ахборотларни  инсон томонидан идрок этилишида билим ва тафаккурнинг кенглиги, мазмундорлиги, чуқурлиги таваккалчиликка мойиллик, тезкор қарор қабул қилишни талаб этилганлиги туфайли муваффақиятга интилиш мотивацияси билан детерминациялашганлигини исботлашга оид маълумотлар  Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-155-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология”  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-155-а-сонли маълумотномаси). Натижада ахборотларни инсон томонидан идрок этилишида муваффақиятга интилиш мотивацияси билан детерминациялашганлигини исботлаш имкони яратилган;
СПСС дастури билан ишлашда психологик-педагогик компетенсияларни шакллантириш модели талабаларнинг мантиқий (индуксия, дедуксия, абстракция), танқидий, креатив тафаккурининг математик ҳамда статистик таҳлил кўникмасига интеллектуал ҳисларга боғлиқ равишда ривожланиши муҳимлиги туфайли “когнитив”, “ақлий”, “ҳиссий-мотивацион” компонентларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-155-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” ва “Психокоррексия” модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-155-а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мантиқий, танқидий, креатив тафаккурининг ривожланиш самарадорлигини аниқлаш имконияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish