Исломов Уткир Пирметовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм вилоятининг суғориладиган ерларини геоахборот тизимларидан фойдаланиб гидромодуль районлаштириш”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2020.3.PhD/T1886
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Хамидов Мухаммадхан Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмон – Тошкент давлат аграр университети, профессор, қишлоқ хўжалиги, фанлари доктори. (06.01.02), Сафаров Эшкабил Юлдашович – “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Картогрфия” кафедраси профессори, техника фанлари доктори. (11.00.06),
Етакчи ташкилот - Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сув танқислиги ошиб бораётган шароитида Хоразм вилоятида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида замонавий ГАТ технологиясидан фойдаланиб, суғориладиган ерларни гидромодуль районлар бўйича тақсимлаш ва туманлар кесимидаги гидромодуль районлаштириш электрон хариталарини яратиш хамда асосий гидромодуль районлар бўйича ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартибларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғорма дехқончиликда сув ресурслари истеъемолини мақбуллаштириш мақсадида геоахборот тизим ва технологияларидан фойдаланиб, Хоразм вилоятининг суғориладиган ерларини туманлар кесимидаги гидромодуль районлаштириш электрон хариталарини яратиш усули ишлаб чиқилган;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив режимини мониторингини олиб боришдаги мавжуд кузатув қудуқларининг координата қийматларини GNSS сунъий йўлдош тўлқин қабул қилгич қурилмаси ёрдамида аниқлаш, геомаълумотлар базасига конвертация қилиш ва атрибутларини шакллантириш усули такомиллаштирилган;
Хоразм вилоятининг тупроқ-гидрогеологик шароитларини аниқлаш асосида ArcGIS дастурининг IDW интерполяциялаш алгоритмидан ва Rastr калькулятор панелидан фойдаланиб, суғориладиган ерларни гидромодуль районлар бўйича майдонларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
Хоразм вилоятининг асосий гидромодуль районлари бўйича ғўзанинг мақбул суғориш тартиблари аниқлаган;
суғориладиган ерларни гидромодуль районлаштириш ва ғўзанинг мақбул суғориш тартибларини тупроқнинг туз режимига, сизот сувлари сатхига, уларнинг минерализациясига хамда ғўза етиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилоятининг суғориладиган ерларини геоахборот тизимларидан фойдаланиб, гидромодуль районлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
вилоятнинг суғориладиган ерларини гидромодуль районлар бўйича майдонлари, туманлар кесимидаги гидромодуль районлаштириш электрон хариталари Чап қирғоқ Амурдарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги №03/37-3375-сонли маълумотномаси). Натижада вилоятда юқори аниқликда сувдан фойдаланиш режаларини тузиш ва ажратиладиган сув лимитларини белгилаш имконияти яратилган;
ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартиблари 2020-2021 йилларда Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Эргаш Рўзимов” номли фермер хўжалигининг (IX гидромодуль район) 25 гектар майдонида жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги №03/37-3375-сонли маълумотномаси). Натижада суғориш сувлари 20 % тежалган ва ғўзадан 3-5 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартиблари 2020-2021 йилларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги “Тўлқин-Мирзабек-Асилбек” фермер хўжалигининг (VII гидромодуль район) 22 гектар майдонида жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги №03/37-3375-сонли маълумотномаси). Натижада суғориш сувлари 30 % тежалган ва ғўзадан 4-5 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган.