Корабаев Элдор Алижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Электр энергетика саноати корхоналарининг ташкилий-иқтисодий фаолиятининг ахборот хавфсизлиги механизмларини рақамлаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисод фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4303.
Илмий раҳбар: Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўғли, иқтисод фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Саматов Гаффор Аллакулович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Муратова Шохиста Нигматуллаевна, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электр энергетика саноати корхоналарининг ташкилий-иқтисодий фаолияти ахборот хавфсизлигини рақамлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергетика саноати корхоналари киберҳимоявий салоҳияти, киберхавфсизлик ва риск даражасига кўра иқтисодий киберхавфсизлик даражасининг 0,7≤C≤0,95 оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқлиги ва унга кўра ҳимоя тизимининг стратегик таъминоти мувофиқлиги асосланган;
электр энергетика саноати корхоналари ахборот хавфсизлигининг ташкилий-иқтисодий механизмини фаоллаштириш стратегияси жараённи мақсадли қиймат ўлчовларига кўра баҳолаш, мултисериянинг хронологик кетма-кетлигини асослаш, киберҳимоявийликни халқаро ва миллий даражаларини қиёслаш кабиларга кўра такомиллаштирилган;
стратегик жиҳатдан ишлаб чиқаришнинг модернизациялаш даражасини ошириш, иқлим ўзгаришларининг таъсири ва арзон хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш кабиларга кўра «Тошкент ИЕС» АЖ ташкилий-иқтисодий фаолияти киберхавфсизлигини таъминланишда 2024-2029 йилларга мўлжалланган инвестицион лойиҳалар прогнози асосланган;
ташкилий-иқтисодий фаолият алтернативалари ва таклиф қилинган мултиколлакт стратегияни эътиборга олган ҳолда “Тошкент ИЕС” АЖ электр энергетика компонент жараёнларининг ташкилий-иқтисодий киберхавфсизлигининг 2023-2028 йилларга бўлган даврдаги эконометрик ссенарийси прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электр энергетика саноати корхоналарининг ташкилий-иқтисодий фаолияти ахборот хавфсизлигини рақамлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
энергетика саноати корхоналари киберҳимоявий салоҳияти, киберхавфсизлик ва риск даражасига кўра иқтисодий киберхавфсизлик даражаси 0,7≤C≤0,95 оралиғида бўлишининг мақсадга мувофиқлиги ва унга кўра ҳимоя тизимининг стратегик таъминоти мувофиқлиги бўйича таклиф “Тошкент ИЕС” АЖ бўйича 2023-йил
12-апрелдаги 284-сон буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 04-10-2259-сонли маълумотномаси; “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2024-йил 27-мартдаги 04-10-14/508-сонли маълумотномаси). Натижада жамият ташкилий-иқтисодий фаолиятининг ахборот хавфсизлигининг 0,72 фоизга ўсиши, инвестицион салоҳияти 0,12 фоиз ва бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий фаолиятида 229 млн.сўм тежалишига муайян даражада хизмат қилган;
электр энергетика саноати корхоналари ахборот хавфсизлигининг ташкилий-иқтисодий механизмини фаоллаштириш стратегияси жараённи мақсадли қиймат ўлчовларига кўра баҳолаш, мултисериянинг хронологик кетма-кетлигини асослаш, киберҳимоявийликни халқаро ва миллий даражаларини қиёслаш кабиларга кўра такомиллаштирилган ёндашувдан “Тошкент ИЕС” АЖ ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 04-10-2259-сонли маълумотномаси; “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2024-йил 27-мартдаги 04-10-14/508-сонли маълумотномаси). Таклиф ахборот хавфсизлигининг ташкилий-иқтисодий механизмини фаоллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш сифатини янада ошириш, жараённи миқдорий баҳолаш аниқлигини ошириш асосида мақсадли чора-тадбирларни қўллаш имкониятини кенгайтиришга ва самарадорликни оширишга муайян даражада хизмат қилган;
стратегик жиҳатдан ишлаб чиқаришнинг модернизациялаш даражасини ошириш, иқлим ўзгаришларининг таъсири ва арзон хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш кабиларни эътиборга олган ҳолда “Тошкент ИЕС” АЖ ташкилий-иқтисодий фаолияти киберхавфсизлигини таъминланишда 2024-2029 йилларга мўлжалланган инвестицион лойиҳалар прогнозидан “Тошкент ИЕС” АЖ ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 04-10-2259-сонли маълумотномаси; “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2024-йил 27-мартдаги 04-10-14/508-сонли маълумотномаси). Инвестицион лойиҳа киритилиши фойданинг ортиши шароитида фаолиятнинг киберҳужумга нисбатан иқтисодий-техник бардошлигининг ортишига муайян даражада хизмат қилган;
ташкилий-иқтисодий фаолият алтернативалари ва таклиф қилинган мултиколлакт стратегияни эътиборга олган ҳолда “Тошкент ИЕС” АЖ электр энергетика компонент жараёнларининг ташкилий-иқтисодий киберхавфсизлигининг 2023-2028 йилларга бўлган даврдаги эконометрик ссенарийли прогнози “Тошкент ИЕС” АЖ бўйича 2023-йил 12-апрелдаги 284-сон буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 04-10-2259-сонли маълумотномаси; “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2024-йил 27-мартдаги 04-10-14/508-сонли маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниш, жумладан 2023-йилда ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларинг самарали ташкил қилинишига кўра АЖ ахборот хавфсизлигини 0,7 фоизга ортишига муайян даражад хизмат қилган.