Атаниязова Замира Камулжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корпоратив ижтимоий маъсулиятни бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13-Менегмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/I731
Илмий раҳбар: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети, DSc.22/30.12.2019.I.85.01.
Расмий оппонентлар: Мурадова Ҳусния Муҳиддиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гафуров Анвар Базарбаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида корпоратив ижтимоий масъулиятни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат улуши 50% дан ортиқ бўлган йирик корхоналар фаолияти шаффофлигини ошириш ва халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида корпоратив ижтимоий масъулият (CСР) ва экологик ҳамда ижтимоий бошқарув (ЭСГ) бўйича мажбурий ҳисоботларни жорий этиш зарурлиги асослаб берилди;
“Чаптер Зеро Узбекистан” иқлим бошқарув (Cлимате говернанcе) лойиҳасини амалга ошириш асосида Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”ни тарғиб қилиш ва иқлим ўзгариши салбий оқибатларини камайтириш мақсадида бошқарув органлари ва корхоналар кузатув кенгашлари аъзолари учун таълим платформасини тақдим этиш зарурлиги асослаб берилди;
йирик корхоналар брендларининг бозордаги мавқеини мустаҳкамлашда ижтимоий масъулиятни маркетинг фаолияти билан интеграция қилиш “андозаси” асосида мижозларнинг турмуш тарзи билан боғлиқ ижобий ижтимоий хатти-ҳаракатларни шакллантириш таклиф этилган;
Ўзбекистонда йирик корхоналар брендларининг салоҳиятини эмпирик баҳоланиши натижасида корпоратив ижтимоий масъулиятли корхона брендининг афзаллик даражаси оддий брендларга нисбатан юқори эканлиги (CСР Бранд: Р² = 0.634, п < 0.001; Регулар Бранд: Р² = 0.494, п < 0.001) асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
давлат улуши 50% дан ортиқ бўлган йирик корхоналар фаолияти очиқлик даражасини ошириш ва халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида корпоратив ижтимоий масъулият (CСР репорт) ва экологик ҳамда ижтимоий бошқарув (ЭСГ репорт) бўйича мажбурий ҳисоботларни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сон «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармоннинг 23-бандида ўз аксини топган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2024-йил 3-апрелдаги 228-сон маълумотномаси). Таклифни қабул қилиниши натижасида давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида очиқлик даражасини кескин ошириш ва корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида 2024-йил 1-июлдан бошлаб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик солиқ тўловчилар корпоратив ижтимоий масъулият (CСР) ҳамда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ЭСГ) ҳолати тўғрисида ҳар йили 1 июлга қадар ҳисоботни жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти йўлга қўйилган;
“Чаптер Зеро Узбекистан” иқлим бошқарув (Cлимате говернанcе) лойиҳасини амалга ошириш асосида Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”ни тарғиб қилиш ва иқлим ўзгариши салбий оқибатларини камайтириш мақсадида бошқарув органлари ва корхоналар кузатув кенгашлари аъзолари учун таълим платформасини тақдим этилган (Делоитте & Тоуче ЛЛC нинг 2024-йил 23-июлдаги АЙ/226-24 маълумотномаси). Натижада Делоитте (Полша), Дентонс Узбекистан Эвропа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЭТТБ) ва Иқлим инвестициялари жамғармаси (ЭС) иштирокида халқаро лойиҳа шакллантириш, йирик акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари, Кузатув кенгаши аъзолари учун “яшил иқтисодиёт” ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтиришни тарғиб қилувчи таълим платформасини ишга тушириш имконини берди. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида АТБ “Халқ банки” банкнинг ЭСГ оид сиёсатини тасдиқланиб, банк ЭСГ қўмитасини ташкил этилди, АИТБ “Ипак ЙЎли”да иқлимий корпоратив бошқарув (CCГ) ҳамда корпоратив ижтимоий масъулият (CСР) стратегияларини ишлаб чиқилди;
йирик корхоналар брендларининг бозордаги мавқеини мустаҳкамлашда ижтимоий масъулиятни маркетинг фаолияти билан интеграция қилиш “андозаси” асосида мижозларнинг турмуш тарзи билан боғлиқ ижобий ижтимоий хатти - ҳаракатларни шакллантириш таклифи “Ангелсей Фоод” МЧЖ томонидан “Корзинка” супермаркетлар тармоғи учун корпоратив ижтимоий масъулият тамойилларини амалга ошириш бўйича комплекс ёндашувни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ангелсей Фоод” МЧЖнинг 2024-йил 19-апрелдаги 978-сон маълумотномаси). “Ангелсей Фоод” МЧЖ томонидан “Корзинка” супермаркетлар тармоғи ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни ҳал қилишга ва бренднинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ тавсияларга асосланган оригинал маркетинг акцияси (“андоза”) амалга оширилган. Натижада, 2023-йилнинг тўртинчи чораги ҳамда 2024-йилнинг биринчи чораги давомида “Корзинка” супермаркетлар тармоғида “Эко” (соғлом турмушга оид) тоифасидаги маҳсулотлар савдоси 27,0 фоизга ошган;
Ўзбекистонда йирик корхоналар брендларининг салоҳиятини эмпирик баҳоланиши натижасида корпоратив ижтимоий масъулиятли корхона брендининг афзаллик даражаси оддий брендларга нисбатан юқори эканлигига (CСР Бранд: Р² = 0.634, п < 0.001;“Регулар Бранд: Р² = 0.494, п < 0.001) доир таклифи “Ангелсей Фоод” МЧЖнинг “Корзинка” супермаркетлар тармоғи учун савдо брендини ривожлантириш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ангелсей Фоод” МЧЖнинг 2024-йил 19-апрелдаги 978-сон маълумотномаси). Таклифни қабул қилиниши натижасида "Корзинка" супермаркетлар тармоғида 2023 йил давомида савдо брендининг имиджи яхшиланди ва мижозларнинг брендга нисбатан ижобий муносабати шаклланди. Бу "Корзинка" савдо брендига Ўзбекистон Маркетинг Ассоциациясининг "Ижтимоий лойиҳалар" номинациясида "Йил бренди 2023" мукофотини ва Америка Савдо Палатасининг "CСР Аwард 2023" мукофотини қўлга киритиш имконини берди.