Умархонов Азизхон Шарипхоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси, криминалистика ва тезкор-қидирув ҳуқуқ; суд экспертизаси” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Yu302.
Илмий раҳбар: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети DSc.32.30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Иноғомжонова Зумрадхон Фатхуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Ражабов Бахтиёр Алмахматович, юридик фанлар доктори, профессор; Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терговга қадар текширув даврида ҳам жиноят процесси иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш чоралари қўлланилишига ва уларнинг хаёти, соғлиги ва мулкини муҳофаза қилиш чоралари қўлланилиши асосланган;
шахсни жиноят процессида иштирок этганлиги муносабати билан ўлдириш, унга зўрлик ишлатиш, унинг мол-мулкини йўқ қилиш ёки мол-мулкига шикаст етказишнинг аниқ таҳдиди мавжудлиги хавфсизлик чораларини қўллаш асоси бўлиб хизмат қилиши асосланган;
жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминланиши чораларининг қўлланилганлиги мазкур шахсларнинг бошқа ҳуқуқ ва манфаатларини чекланишига олиб келмаслиги ва уларнинг кафолатлари тўлиқ равишда амалга оширилишини таъминланиши шартлиги асосланган;
жиноят процесси иштирокчиларини уларга нисбатан уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари қўлланилиши, бу чораларнинг ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки уларнинг қўлланилиши бекор қилиниши тўғрисида, шунингдек ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиниши ҳақида ўз вақтида хабардор этиш зарурлиги асосланган;
хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор, ажримда хавфсизлик чоралари қўлланилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар; хавфсизлик чораларини қўллаш асослари (таҳдиднинг хусусияти ва бошқа ҳолатлар); хавфсизлик чораларининг турлари; хавфсизлик чораларини таъминлаш топширилаётган орган акс эттирилиши лозимлиги асосланган;
жиноят иши материалларидан ва давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот базаларидан ҳимоя қилинаётган шахснинг шахсиятига оид маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибдан ташқари, учинчи шахсларга бериш таъқиқланиши шартлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ҳимоя қилиш чоралари жиноят иши қўзғатилгунига қадар аризачига, жиноят шоҳидига ёки жиноятнинг олдини олишга ёхуд уни фош этишга кўмаклашувчи шахсларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкинлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 январдаги ЎРҚ–515-сон Қонунининг 4-моддаси 3-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 12 июндаги 06/2-08-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши терговга қадар текширув даврида ҳам жиноят процесси иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш чоралари қўлланилишига ва уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мулкини муҳофаза қилиш чоралари қўлланилишининг ҳуқуқий асослари яратилишига хизмат қилган;
ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қилувчи орган аниқлаган ҳимоя қилинувчи шахсни жиноят процессида иштирок этганлиги муносабати билан унга зўрлик ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиш ёки шикаст етказиш ёхуд уни ўлдиришнинг аниқ таҳдиди мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар хавфсизлик чораларини қўллаш учун асос бўлиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 январдаги ЎРҚ–515-сон Қонунининг 16-моддаси 1-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 12 июндаги 06/2-08-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларига ўтказилиши мумкин бўлган ғайриқонуний таъсирнинг олди олинишини ёки бартараф этилишини таъминлашга хизмат қилган;
қўлланилаётган хавфсизлик чоралари ҳимоя қилинувчи ва бошқа шахсларнинг уй-жойга, меҳнатга, пенсияга оид ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини чекламаслиги лозимлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 январдаги ЎРҚ–515-сон Қонунининг 18-моддаси 4-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 12 июндаги 06/2-08-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминланиши чораларининг қўлланилганлиги мазкур шахсларнинг бошқа ҳуқуқ ва манфаатларини чекланишига олиб келмаслиги ва уларнинг кафолатлари тўлиқ равишда амалга оширилишини таъминланишига хизмат қилган;
ҳимоя қилинувчи шахсларни уларга нисбатан хавфсизлик чоралари ва ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари қўлланилиши, бу чораларнинг ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки уларнинг қўлланилиши бекор қилиниши тўғрисида, шунингдек ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиниши ҳақида ўз вақтида хабардор этиши тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 январдаги ЎРҚ–515-сон Қонуни 25-моддаси 1-қисми 3-хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 12 июндаги 06/2-08-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларини хавфсизликни таъминлаш чоралари қўлланилганлиги ҳақида хабардор қилиш шартлигини белгилаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари кафолатлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор, ажримда хавфсизлик чоралари қўлланилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар; хавфсизлик чораларини қўллаш асослари (таҳдиднинг хусусияти ва бошқа ҳолатлар); хавфсизлик чораларининг турлари; хавфсизлик чораларини таъминлаш топширилаётган орган акс эттирилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф ЖПК лойиҳасининг 341-моддасининг учинчи қисмини шакллантирилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 24 июндаги 1/1145-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси мобайнида процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини қўллашнинг асослари ва қўллаш тартибининг процессуал тартибга солинишини таъминлашга хизмат қилган;
жиноят ишларини юритишга масъул бўлган давлат органлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ахборот базаларидан ҳимоя қилинаётган шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибдан ташқари, учинчи шахсларга бериш таъқиқланиши тўғрисидаги таклифлардан ЖПК лойиҳасининг 342-моддаси олтинчи қисми шакллантирилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 24 июндаги 1/1145-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштиррокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари қўлланилган шахс тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланиши ва тарқалиб кетишини олдини олишга хизмат қилган.