Маматкулов Асилбек Кирйигитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Электрод таркиби ва сепаратор ғоваклигини ўзгартириб, кислотали аккумуляторлар иш ресурсини ошириш ва зарядсизланишини камайтириш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3571.
Илмий раҳбар: Эркабаев Фурқат Ильясович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Жумаева Дилноза Жўраевна, техника фанлари доктори, профессор; Сидиков Абдужалил Сиддиқович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўрғошин-кислотали аккумуляторлардаги электрод қотишмасининг таркибини ҳамда полипропилен материалли сепаратор микроғоваклари ҳажмини ўзгартириш орқали ишлаш самарадорлигини  оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўрғошин-кислотали аккумулятор ишчи қисмидаги сепараторнинг коллоид-кимёвий ҳамда янги яратилган қўрғошин-кальцийли қотишманинг физик-коллоид ва кимёвий хоссалари аниқланган;
акумуляторлардаги полипропилен материалли сепараторнинг маълум босим остида сиқилиши натижасида ғоваклар хажмининг кичрайиши аниқланиб, сирт юзаси 42,4 м2/г дан 36,9 м2/г гача, t-Plot бўйича ммезоғоваклар юза ҳажми 77,2 м2/г дан 67,5 м2/г га камайгани кўрсатиб берилиши натижасида умумий ғоваклар ҳажмининг дастлабки ғовакларига нисбатан 15 % га камайиши изотерма эгрилари асосида коллоид кимёвий усул орқали исботланган;
аккумуляторда битта мусбат электрод қотишмаси ўрнига қўш электрод қотишмалари қўлланганда электронлар ҳаракати қисман тартибланиши натижасида, ишлаш самарадорлигини ва хизмат муддати 30 % га узайтирилишига ҳамда 100 цикл давомидаги электр сиғимини йўқотилиши 20% гача камайтирилиши аниқланган;
рентгенфазали таҳлиллар асосида учта қўрғошин элементига битта кальций элементи бирикиб қўрғошин-кальцийли (CaPb3) бирикма ҳосил бўлиши ва унинг миқдори 5,1 % қийматни ташкил этиши орқали қўрғошин-кальцийли қотишманинг мустаҳкамлигини ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кислотали аккумуляторлар учун ўз-ўзидан зарядсизланиш жараёнини камайтириш мақсадида янги таркибдаги қўрғошин-кальций қотишмали ва қўш электродларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кислотали аккумуляторлар учун янги таркибдаги қўрғошин-кальций қотишмали электродларни қўллаш технологияси «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ ишлаб чиқариш шароитида амалиётга жорий қилинган («Узавтосаноат» АЖнинг 2023 йил 16 июндаги 17/17-25-0822-сон маълумотномаси). Натижада, аккумуляторлардаги қўрғошин-сурма электродларни янги қўрғошин-калций электродлар билан алмаштириш аккумуляторларнинг ўз-ўзидан зарядсизланишини йилига 23,9% га камайтириш имконини берган;
аккумуляторлардаги қалин мусбат электрод қотишмалари ўрнига қўш электродлар «Жиззах аккумулятор заводи» АЖда амалиётга жорий қилинган («Узавтосаноат» АЖнинг 2023 йил 16 июндаги 17/17-25-0822-сон маълумотномаси). Натижада, аккумулятор конструкциядаги қалин мусбат электродлар қўш электордларга алмаштирилганда аккумулятор 100 иш циклида электр сиғимининг пасайишини 20% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish