Саъдуллаев Ойбек Турдиали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналар даромадига таъсир қилувчи рискларни камайтириш усуллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2987.
Илмий раҳбар: Мирзаев Фарҳод Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Дон ва ун ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни даромадига таъсир қилувчи рискларни олдини олишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
корхонанинг функсионал департамент структурасига янги фаолиятнинг барча соҳалари бўйича чегараланган мажбуриятларни бўлинмаларга юклатиш орқали дебиторлик қарзларни ундириш имкониятини ошириши асосланган;
корхонанинг дивиденд сиёсатини олиб боришда «агрессив дивиденд сиёсати» турини қўллаш орқали қимматли қоғозлар иккиламчи бозорида акциялар бозор баҳосини ошириш таклиф этилган;
корхонанинг маркетинг хизматини амалга оширишда янги технология “Дигитал маркетинг” усулидан фойдаланиш таклиф этилган;
корхонани самарадорлигини баҳолаш мезонларига корхона акциясини номинал баҳосини бозор курси баҳосига нисбати коеффициентини киритиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар даромадига таъсир қилувчи рискларни камайтириш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхонанинг функсионал департамент структурасига янги фаолиятнинг барча соҳалари бўйича чегараланган мажбуриятларни бўлинмаларга юклатиш принципи асосида амалга ошириш таклифи (“Дон-Халқ Ризқи” Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 26.05.2023 йилдаги № 121-сон буйруғи билан корхона амалиётига киритилган). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида корхонанинг асосий воситалари 2021 йилга нисбатан 2022 йилда 102,3 фоизга оширилди.
корхонанинг дивиденд сиёсатини олиб боришда «агрессив дивиденд сиёсати» турини қўллаш таклифи (“Дон-Халқ Ризқи”Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 26.05.2023 йилдаги № 122-сон буйруғи билан корхона амалиётига киритилган). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида 2021 йилда олинган соф фойдани дивидендга ажратилаган суммасини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилгандан кейин 60 кун ичида ичида тўланган бўлса, 2022 йилда ушбу таклиф асосида дивидендга ажратилган сумма акциядорларга 40 кун ичида тўланди.
корхонанинг маркетинг хизматини амалга оширишда янги технология “Дигитал маркетинг” усулидан фойдаланиш таклифи (“Дон-Халқ Ризқи” Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 26.05.2023 йилдаги № 123-сон буйруғи билан корхона амалиётига киритилган). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида истеъмолчиларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори сифати ва турларини ўз вақтида етказиб бериш самарадорлиги ошди, натижада корхонанинг тақсимланмаган фойдаси 2021 йилда 22.653.304 минг сўмни ташкил этиб 2022 йилда эса 26.187.187 минг сўмни ташкил этди, натижада 115,6 фоиз ўсишга эришилди.
корхона акциясини номинал баҳосини бозор курси баҳосига нисбати коеффициентини киритиш таклифи (“Дон-Халқ Ризқи” Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 26.05.2023 йилдаги № 124-сон буйруғи билан корхона амалиётига киритилган). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида активлар рентабеллигини баҳолаш коеффициенти 0,1 аниқликда ҳисобланди, натижада корхонанинг активлар рентабеллиги 2021 йилда 35.101.380 минг сўмни ташкил этиб 2022 йилда 36.533.662 минг сўмни ташкил этди, натижада 104 фоиз ўсишга эришилди.