Одилов Бобуржон Фурқат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари пассивларининг барқарорлигини таъминлаш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD.Iqt1312.
Илмий раҳбар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бахриддинов Шарофиддин, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари пассивларининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
барқарор пассивларнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғини муддатли депозитлар ва биринчи даражали капитал ҳисобидан ошириш асосланган;
тижорат банкларининг эмиссион операцияларни кенгайтириш орқали қимматли қоғозларни сотишдан олинган пул маблағларининг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш таклиф этилган;
тижорат банкларида харажатлар таркибини Фундс трансфер приcинг (ФТП)ни жорий қилиш асосида оптималлаштириш йўли билан фоизли даромадларнинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғини ошириш асосланган;
тижорат банкларида мажбуриятларни бошқариш амалиётини банкнинг узоқ муддатли барқарор молия манбалари билан узоқ муддатли активларни тўлиқ қоплашини баҳолаш асосида барқарор пассивларнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
барқарор пассивларнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғини муддатли депозитлар ва биринчи даражали капитал ҳисобидан ошириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2023 йил 12 июндаги №11-05/4186-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан муддатли депозитларнинг миқдори 922,6 млн. сўмга ёки 14,4 фоизга ошгани ҳолда, биринчи даражали капитал миқдори 899,4 млн. сўмга ёки 14,8 фоизга кўпайган;
тижорат банкларининг эмиссион операцияларни кенгайтириш орқали қимматли қоғозларни сотишдан олинган пул маблағларининг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2023 йил 12 июндаги №11-05/4186-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда қимматли қоғозларни сотишдан олинган пул маблағлари қолдиғи 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 64,7 млн. сўмга ёки 2,0 фоизга ошган;
тижорат банкларида харажатлар таркибини Фундс трансфер приcинг (ФТП)ни жорий қилиш асосида оптималлаштириш йўли билан фоизли даромадларнинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғини ошириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2023 йил 12 июндаги №11-05/4186-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ соф фоизли даромаднинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғи 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 1,4 фоизли пунктга ошган;
тижорат банкларида мажбуриятларни бошқариш амалиётини банкнинг узоқ муддатли барқарор молия манбалари билан узоқ муддатли активларни тўлиқ қоплашини баҳолаш асосида барқарор пассивларнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2023 йил 12 июндаги №11-05/4186-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда мажбуриятларнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғи 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 1,5 фоизли пунктга ёки 7625,2 млн. сўмга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish