Жўраев Фарҳод Мамадиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри “Боғдорчиликда инновацион технологияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари” 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.PhD/Iqt1088
Илмий раҳбар: Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, PhD.05/15.12.2022.I.155.01
Расмий оппонентлар: Хамрайева Сайёра Насимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобожонов Иҳтиёр Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари доктори (Германия).
Етакши ташкилот номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: боғдорчиликда инновацион технологияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб шиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боғдорчиликда инновацион технологиялардан фойдаланиш даражасини “паст” (0 ≤ ИИ ≤ 0,35), “ўрта” (0,36 ≤ ИИ ≤ 0,75) ва “юқори” (0,76 ≤ ИИ ≤ 1) даражали мезонлар асосида баҳолаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган;
боғдорчилик тармоғининг ялпи маҳсулот қийматига инновацион технологияларнинг таъсирини баҳолаш мақсадида “инновацион технологияларнинг сони” “жорий қилинган инновацион технологиялар” ҳамда “инновацион технологиялардан фойдаланиш даражаси” каби индикаторларни ҳисобга олган ҳолда услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
боғдорчиликда гилос навларини ҳимояланган ер майдонларида етиштиришда “Ин витро” усули қўллаш орқали ҳосилни кўпроқ сақлаб қолиш имконини берувчи истиқболли амалий харитаси ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни самарали ташкил этиш ҳисобига боғдорчилик маҳсулотлари қийматининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Боғдорчиликда инновацион технологияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалигида боғдорчилик ялпи маҳсулот қийматига инновацион технологияларнинг таъсирини баҳолаш бўйича услубий ёндашув “инновацион технологиялар сони”, “ўз кучи билан ишлаб чиқилган инновациялар ҳажми” ва “инновацион технологиялардан фойдаланиш даражаси” каби омилларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 8-апрелдаги 05/34-06/345-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, экин майдонининг 1 фоизга кўпайиши, вилоятда боғдорликшиликда ялпи маҳсулот қийматини 0,6 фоизга яъни, 16695,0 минг сўмга ошишига, инновацион технологиялар сонининг ва ўз куши билан ишлаб шиқилган инновациялар ҳажмининг 1 фоизга ошиши боғдорчилик ялпи маҳсулот қийматининг мос равишда 6,5 ва 9 фоизга ошиши илмий асосланган;
боғдорчиликда инновацион технологиялардан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун ишлаб чиқилган “Инновация индекси” (Innovation Index) усули, уларнинг паст, ўрта ва юқори мезонларини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 8-апрелдаги 05/34-06/345-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, олий маълумотли фермер хўжаликлари раҳбарларида янгиликларга бўлган интилиш ва уни тармоқда жорий этишга мойиллик юқори бўлиб, улар сонининг 1 фоизга ошиши тармоқда инновацион технологияларни жорий қиладиган фермерлар сонини 3,4 фоизга ошишига, фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигининг 1 фоизга ошиши инновацион технологияларни қўллашни 15 фоизга ошишига, фермер хўжаликларининг бошқа даромад манбаларининг 1 фоизга ошиши инновацияларни қўллашни 10 фоизга ошиши илмий асосланган. Тармоқ инновациялардан хабардор фермерларнинг 1 фоизга ошиши ушбу технологияларни қўллашни 7,3 фоизга ошириш имконини берган;
боғдорчиликда гилос навларини интенсив “Ин витро” усулида кўпайтириш технологиясини қўллаш орқали ҳимояланган ер майдонида очиқ майдонга нисбатан ҳосилни кўпроқ сақлаб қолиш имконини бериш бўйича ишлаб чиқилган истиқболли амалий харитани қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 8-апрелдаги 05/34-06/345 ҳамда Тошкент давлат аграр университети Илмий кенгаши томонидан 2023-йил 29-августда тасдиқланган тавсия). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, гилос навларини интенсив “ин витро” усулида кўпайтириш технологиясидан фойдаланиш ҳисобига фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонида гилос етиштиришдан олинган ялпи фойда анъанавий усулда 70350 минг сўмни, ин витро усулида 104070 минг сўм, рентабеллик даражаси анъанавий усулда 238 фоизни, ин витро усулида 441,3 фоизни ташкил этган ва анъанавий усулда етиштирилган гилосга нисбатан маҳсулот етиштиришда фойдани 1,48 мартага кўпроқ олиш имконини бериши асосланган ҳамда фермер хўжалигининг 1 гектар ҳимояланган ер майдонида очиқ майдонга нисбатан маҳсулот етиштиришда олинган фойда 326502 минг.сўмни ҳамда рентабеллик даражаси 119,3 фоизга ошган.
қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни самарали ташкил этиш ҳисобига боғдорчилик маҳсулотлари қийматининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларини аниқлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 8-апрелдаги 05/34-06/345-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигига жорий этилган инновациялар сони 2030-йилга бориб 716 тага ёки 2022-йилга нисбатан 3 мартага ошиши ҳамда Тошкент вилояти боғдорчилик маҳсулотлари ҳажми 2030-йилга келиб 67,3 минг тоннани ташкил қилиши прогноз қилинган.