Ҳомидов Ҳамдам Ҳасан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ишлаб чиқариш фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнлари тадқиқи (аграр сектор корхоналари мисолида)” 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2338
Илмий раҳбар: Гулямов Саидасрор Саидахмедович, иқтисод фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор; Муртазаев Олим Жумабекмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аграр сектор корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жадал ривожланиши учун рақамли технологиялар устуворлигини таъминлашнинг стратегик устувор йўналишларини танлаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ноаниқ тўпламлар назарияси усулларидан фойдаланган ҳолда дрон технологияларини қўллаш истиқболларини эксперт баҳолаш асосида методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
рақамли технологияларни жорий этиш бўйича мувофиқлаштирувчи минтақавий агентликни ташкил этиш асосида аграр сектор корхоналарини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш жараёни иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш таклифи асосланган;
аграр сектор корхоналари учун рақамли платформа моделини ишлаб чиқиш асосида иқтисодий фаолият тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларни тақдим этиш орқали рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Тошкент вилояти фермер хўжаликларида дрон технологиялари орқали тўпланган панел маълумотлари негизида қурилган кўп омилли эконометрик модел асосида ягона рақамли платформаларни амалий татбиқ этишнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аграр сектор корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жадал ривожланиши учун рақамли технологиялар устуворлигини таъминлашнинг стратегик устувор йўналишларини танлаш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ноаниқ тўпламлар назарияси усулларидан фойдаланган ҳолда дрон технологияларини қўллаш истиқболларини эксперт баҳолаш асосида методик жиҳатдан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Рақамли бизнес моделлар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 26-октябрдаги 340-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ноаниқ тўпламлар назарияси усулларидан фойдаланган ҳолда дрон технологияларини қўллаш истиқболларини эксперт баҳолаш асосида методик жиҳатдан такомиллаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жадал ривожланиши учун рақамли технологиялар устуворлигини таъминлашнинг стратегик устувор йўналишларини танлаш тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
рақамли технологияларни жорий этиш бўйича мувофиқлаштирувчи минтақавий агентликни ташкил этиш асосида аграр сектор корхоналарини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш жараёни иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 20-апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-163-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи молиявий технологияларнинг операцион самарадорлигини 7 фоизга оширишга эришилган;
аграр сектор корхоналари учун рақамли платформа моделини ишлаб чиқиш асосида иқтисодий фаолият тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларни тақдим этиш орқали рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси Пискент туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 20-апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-163-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таҳлилий маълумотлар сифатини 10-12 фоизга ортишига эришилган;
Тошкент вилояти фермер хўжаликларида дрон технологиялари орқали тўпланган панел маълумотлари негизида қурилган кўп омилли эконометрик модел асосида ягона рақамли платформаларни амалий татбиқ этишнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 20-апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-163-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент вилояти фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнларининг узоқ муддатли истиқболдаги асосий параметрларини аниқлаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.