Тангирова Гулчехра Насридиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соянинг интродуксия қилинган шакллари асосида оқсил миқдори ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги навини яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Qx237
Илмий маслаҳатчи: Холмуродова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01
Расмий оппонентлар: Аманова Махфурат Эшмурадовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Набиев Саидғани Мухторович, биология фанлари доктори, профессор; Жўраев Диёрбек Турдиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соянинг интродуксия қилинган нав намуналаридан фойдаланиб, дурагайлаш усулида ҳосилдор, оқсил ва мой миқдори юқори, дуккаги чатнаб кетмайдиган, механизацияга мослашган селексион ашёлар ҳамда янги нав яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Жанубий Корея ва Россиянинг Краснодар ўлкасидан интродуксия қилинган соя нав намуналари селексион баҳоланган;
интродуксия қилинган соя нав намуналарини морфологик белгилар бўйича кластерларга ажралиши ва қимматли хўжалик белгилари бўйича электрофорез таҳлиллари асосида баҳоланган;
интродуксия қилинган соя нав намуналари асосида жуфт дурагайлаш усулида олинган Ф1-Ф3 ўсимликларда ҳосилдорлик элементларининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлиги аниқланган;
соя дурагайларида қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва юқори авлодларда шаклланиш қонуниятлари илмий асосланган;
юқори селексион қийматга эга бўлган ашёларда белгиларнинг шаклланишини таҳлил қилиш ва самарали танловлар натижасида соянинг барқарор генотипли Т-2, Т-4 ва Т-5 тизмалари яратилган;
соянинг ҳосилдор, таркибида оқсил ва мой миқдори юқори, дуккаги чатнаб кетмайдиган, механизацияга мослашган янги ТДАУ-5 нави яратилган ва давлат нав синовига топширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соянинг интродуксия қилинган шакллари асосида оқсил миқдори ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги навини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигида қимматли-хўжалик белгиларнинг юқори мажмуасига эга ва аксарият белгилар бўйича ишлаб чиқаришда экилаётган соя навларидан устун бўлган ТДАУ-5 нави яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги №07/34-06/889-сон маълумотномаси). Натижада, соя навлари генофонди дон ҳосилдорлиги 38,1 с/га ни, вегетация даври 119-120 кунни ташкил этиши, пастки дуккаклар жойлашуви 14,0-15,0 см, механизацияга мослашган, оқсил миқдори 41,8 %, мой миқдори 22,9 %, 1000 дона дон вазни 160-200 г, дуккакларининг 70-80 % и 4 та уруғли бўлган янги нав билан бойитилган;
Жанубий Кореядан интродуксия қилинган нав намуналари асосида синтетик селекция усулида Т-2 ва Т-4 тизмалари яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги №07/34-06/889-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган Т-2 тизмасининг максимал дон ҳосилдорлиги 33,1 с/га, вегетация даври 112-114 кун, пастки дуккаклар жойлашиш баландлиги 13-14,0 см, оқсил миқдори 41,2 %, мой миқдори 21,4 %, 1000 дона дон вазни 150-160 граммга тенг бўлган бўлса, Т-4 тизмасининг максимал дон ҳосилдорлиги 30,4 с/га, вегетация даври 115-116 кун,  оқсил миқдори 41,3 %, мой миқдори 21,6 %, 1000 дона дон вазни 160-170 граммни ташкил этиб, пастки дуккакларнинг жойлашиш баландлиги 15,0-16,0 см бўлиши механизацияга мослашиши ва дуккаклари чатнаб кетмаслигини таъминлаган;
соянинг янги ТДАУ-5 нави Шоличилик илмий тадқиқот институтининг 0,4 гектар тажриба майдонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги №07/34-06/889-сон маълумотномаси). Натижада, андоза “Узбекская 2” нави (30,1 с/га) дан 5,9 с/га юқори ҳосил олинган;
соянинг янги ТДАУ-5 нави, Т-2 ва Т-4 тизмалари Жиззах вилояти Пахтакор тумани Навбаҳор ФХХУ ҳудудидаги “Пахтакор тумани элита уруғчилик” МЧЖда 2022-йил 0,4 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги №07/34-06/889-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу нав ва тизмаларнинг ҳосилдорлиги юқорилиги ва механизацияга яроқлилиги қайд этилган;
соянинг янги ТДАУ-5 нави, Т-2 ва Т-4 тизмалари Андижон вилояти Асака тумани фермер хўжалигида 0,3 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги №07/34-06/889-сон маълумотномаси). Натижада, ҳосилдорлиги тегишли равишда 33,7, 30,3 ва 29,1 с/га бўлиб, ТДАУ-5 навида 45,5 %, Т-2 тизмасида 30,8 %, Т-4 тизмасида 25,7 % рентабелликка эришилган;
соянинг ТДАУ-5 нави, Т-2 ва Т-4 тизмалари 2022 йилда Андижон вилояти Избоскан тумани фермер хўжалигида 0,4 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги №07/34-06/889-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу нав ва тизмаларнинг ҳосилдорлиги тегишлича 34,1, 31,4 ва 30,3 с/га ни, рентабеллик даражаси ТДАУ-5 навида 47,3 %, Т-2 тизмасида 35,6 %, Т-4 тизмасида 30,8 % ни ташкил этган;
соянинг янги ТДАУ-5 нави ва Т-2, Т-4 тизмалари 2021-2022 йилларда комплекс қимматли-хўжалик белгиларининг мажмуи бўйича бошланғич ашё сифатида 2021-2022 йилларда Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ тумани Шоличилик илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида ва Жиззах вилояти Пахтакор тумани Навбаҳор ФХХУ ҳудудидаги “Пахтакор тумани элита уруғчилик” МЧЖда, 2021-2022 йилларда Андижон вилояти Асака ва Избоскан туманлари фермер хўжаликларида жами 3-4 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги №07/34-06/889-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу нав ва тизмалардан юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish