Ганиев Бахтиёр Зулфиқор ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг асосий йўналишлари”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1757
Илмий раҳбар: Мамарахимов Бекзод Эркинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03
Расмий оппонентлар: Усманов Анвар Саидмахмудович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мўминов Нозим Гаффарович иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанат” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ишчи кучи талаби ва таклифининг миқдор ва сифат мезонлари бўйича ўзаро мувофиқлигини таъминлашда гендер, ҳудуд ҳамда тармоқ (соҳа) хусусиятлари жиҳатидан такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш даражасининг пастлиги сабабли “яширин ишсизлик” шаклида намоён бўлувчи иш билан бандларнинг меҳнат шартлари ва шароитини реал иш ҳақининг ўртача даражасига мувофиқ ҳолда динамик ўзгартириш тартибини киритиш орқали ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлаш асосланган;
ҳудудлардаги ишчи кучи таклифи ва бандлигининг ўзаро нисбатига кўра гуруҳлаш орқали аёл жинсига мансуб қисми бўйича миқдорий жиҳатдан “паст” (1,145≤M_p^a≤1,154), “ўрта” (1,132≤M_oъ^a≤1,140), “юқори” (1,0≤M_y^a≤1,127), эркак жинсига мансуб қисми бўйича “паст” (1,073≤M_p^e≤1,076), “ўрта” (1,069≤M_oъ^e≤1,072), “юқори” (1,0≤M_y^e≤1,065) оралиқларида ишчи кучи бозорида гендер жиҳатдан мувозанатни таъминлаш асосланган;
Ўзбекистондаги ишчи кучи, иқтисодий фаол аҳоли ҳамда иқтисодиётда бандлар сони ўртасидаги боғлиқликнинг авторегрессия моделлари асосида ишчи кучи бозори учун 2028 йилга қадар ўрта муддатли муқобил прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. шчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг асосий йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанат” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ишчи кучи талаби ва таклифининг миқдор ва сифат мезонлари бўйича ўзаро мувофиқлигини таъминлашда гендер, ҳудуд ҳамда тармоқ (соҳа) хусусиятлари жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Ижтимоий-иқтисодиёт ва давлат сиёсати” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 йил 25 апрелдаги 111-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ишчи кучи талаби ва таклифининг миқдор ва сифат мезонлари бўйича ўзаро мувофиқлигини таъминлашда гендер, ҳудуд ҳамда тармоқ (соҳа) хусусиятлари жиҳатидан такомиллаштирилган ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанат тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони
яратилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш даражасининг пастлиги сабабли “яширин ишсизлик” шаклида намоён бўлувчи иш билан бандларнинг меҳнат шартлари ва шароитини реал иш ҳақининг ўртача даражасига мувофиқ ҳолда динамик ўзгартириш тартибини киритиш орқали ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 7-июлдаги 279-сон қарорини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектлари томонидан яратадиган иш ўринлари сони кўра категориялаш ва шу асосда ҳамкорлик шартномалари тузиш орқали ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 27 январдаги 01/00-03/28-778-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши иқтисодиётда самарадорликнинг ўсишига эришиш, бунда юқори қўшилган қиймат ва ишчи кучига бўлган талаб мавжуд секторларга алоҳида эътибор бериш билан боғлиқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ҳудудлардаги ишчи кучи таклифи ва бандлигининг ўзаро нисбатига кўра гуруҳлаш орқали аёл жинсига мансуб қисми бўйича миқдорий жиҳатдан “паст” (1,145≤M_p^a≤1,154), “ўрта” (1,132≤M_oъ^a≤1,140), “юқори” (1,0≤M_y^a≤1,127), эркак жинсига мансуб қисми бўйича “паст” (1,073≤M_p^e≤1,076), “ўрта” (1,069≤M_oъ^e≤1,072), “юқори” (1,0≤M_y^e≤1,065) оралиқларида ишчи кучи бозорида гендер жиҳатдан мувозанатни таъминлаш таклифи 2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022-йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 27 январдаги 01/00-03/28-778-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ишчи кучи бозорида гендер жиҳатдан мувозанатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистондаги ишчи кучи, иқтисодий фаол аҳоли ҳамда иқтисодиётда бандлар сони ўртасидаги боғлиқликнинг авторегрессия моделлари асосида ишчи кучи бозори учун 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли муқобил прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 27 январдаги 01/00-03/28-778-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ўрта муддатлар учун ишчи кучи бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ катталиклари прогнозларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.