Ханалиев Ботир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг даромад базасини мустаҳкамлаш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1805.
Илмий раҳбар: Гадоев Сўҳроб Жумакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Саттаров Одилжон Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларининг даромад базасини мустаҳкамлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари кредитларининг даромадлилигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг меъёрий даражасига эришиш (Rr.c=1,0%; Ss.f=1,25%), кредитлардан олинадиган фоизли даромадларнинг жами даромадлар хажмидаги салмоғининг меъёрий даражасини (min 60%) таъминлаш йўли билан кредитларнинг барқарор даромадлилик даражасига эришиш таклифи асосланган;
тижорат банклари ялпи даромади таркибида инвестиция операцияларидан олинадиган фоизли даромадларнинг барқарор улушини таъминлаш йўли билан қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан олинадиган даромадларнинг йиллик ўсиш суръатининг мақбул даражаси (MD=73%-75%) чегараси асосланган;
белгиланган ставкага эга бўлган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича соф фоизли маржанинг меъёрий даражасини таъминлаш (Ms.f=4,5%), лаҳзали ликвидлилик коэффиценти бўйича меъёрий даражасига (Kl.l=10,0%) эришиш орқали банкларнинг ялпи даромади таркибида қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан олинган даромадларнинг юқори ва барқарор даражасини таъминлаш тавсия қилинган;
ҳиссали иштирок этиш шаклидаги инвестициялардан олинадиган даромадларнинг меъёрий даражасига эришиш (Do.a=15%) ва ҳар бир хорижий валютадаги очиқ валюта позициясининг юқори меъёрий даражасини таъминлаш йўли билан (max 10,0%) фоизсиз даромадлар ва фоизсиз харажатлар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар aсoсидa:
тижорат банклари кредитларининг даромадлилигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг меъёрий даражасига эришиш (Rr.c=1,0%; Ss.f=1,25%), кредитлардан олинадиган фоизли даромадларнинг жами даромадлар хажмидаги салмоғининг меъёрий даражасини (min 60%) таъминлаш йўли билан кредитларнинг барқарор даромадлилик даражасига эришиш таклифи АТ “Алоқабанк” амалиётига жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023 йил 24 мартдаги 24-04/937-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Алоқабанк” фоизли даромадларининг умумий ҳажмида кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг салмоғи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 8,2 фоизли пунктга ошган;
тижорат банклари ялпи даромади таркибида инвестиция операцияларидан олинадиган фоизли даромадларнинг барқарор улушини таъминлаш йўли билан қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан олинадиган даромадларнинг йиллик ўсиш суръатининг мақбул даражаси (MD=73%-75%) чегарасидан фойдаланиш таклифи АТ “Алоқабанк” амалиётига жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023 йил 24 мартдаги 24-04/937-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Алоқабанк”нинг қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан олган даромадлари миқдори 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 73,8 фоизга ошган;
белгиланган ставкага эга бўлган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича соф фоизли маржанинг меъёрий даражасини таъминлаш (Ms.f=4,5%), лаҳзали ликвидлилик коэффиценти бўйича меъёрий даражасига (Kl.l=10,0%) эришиш орқали банкларнинг ялпи даромади таркибида қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан олинган даромадларнинг юқори ва барқарор даражасини таъминлаш таклифи АТ “Алоқабанк” амалиётига жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023 йил 24 мартдаги 24-04/937-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Алоқабанк”нинг фоизли даромадлари ҳажмида қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан олинган фоизли даромадларнинг салмоғи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 1,6 фоизли пунктга ошган;
ҳиссали иштирок этиш шаклидаги инвестициялардан олинадиган даромадларнинг меъёрий даражасига эришиш (Do.a=15%) ва ҳар бир хорижий валютадаги очиқ валюта позициясининг юқори меъёрий даражасини таъминлаш йўли билан (max 10,0%) фоизсиз даромадлар ва фоизсиз харажатлар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклифи АТ “Алоқабанк” амалиётига жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023 йил 24 мартдаги 24-04/937-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Алоқабанк”да операцион харажатларга қадар соф даромаднинг миқдори 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 5,3 фоизга ошган.