Олимова Баҳора Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Таълим хизматларини конвергенсиялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3437.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Тохиров Жавлон Рахимович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим хизматларини конвергенсиялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«яшил иқтисодиёт»га ўтиши шароитида таълим хизматларини «глобал келажак тренд»лари сифатида «рақамлаштириш», «декорбонизациялаш» ва «реформациялаш» учлигига кўра «яшил таълим»га ўтишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
таълим тизимида талаб ва эҳтиёжни конвергенсиялаш ҳамда сунъий интеллект, компютер технологиялари ва робот машиналари билан мулоқот қила оладиган конвергент (келажак) касб эгаларини тайёрлаш орқали таълим хизматлари бозори инфратузилмасини оптималлаштириш таклиф қилинган;
билимлар иқтисодиётининг консептуал асослари анъанавий таълимдан инновацион таълимга ўтиш жараёнида халқ таълими, профессионал таълим ва олий таълимни конвергентлашга кўра такомиллаштирилган;
Қашқадарё вилоятида таълим хизматларини конвергентлашга таъсир кўрсатувчи омилларга кўра 2024-2028 йилларга бўлган даврда олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини ошириш харажатларининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим хизматларини конвергенсиялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
иқтисодиётнинг «яшил иқтисодиёт»га ўтиши шароитида таълим хизматларини «глобал келажак тренд»лари сифатида «рақамлаштириш», «декорбонизациялаш» ва «реформациялаш» учлигига кўра «яшил таълим»га ўтиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023-йил 25-июлдаги «Махсус таълим тизими сифатини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 333-4-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-апрелдаги 3/14-2024-7167-сон маълумотномаси). Таклиф Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида таълим жараёнини рақамлаштиришга кўра такомиллаштириш, ўқув дастурлари ва ўқув жараёнини янги шаклларда ташкил этишга муайян даражада хизмат қилган;
таълим тизимида талаб ва эҳтиёжни конвергенсиялаш ҳамда сунъий интеллект, компютер технологиялари ва робот машиналари билан мулоқот қила оладиган конвергент (келажак) касб эгаларини тайёрлаш орқали таълим хизматлари бозори инфратузилмасини оптималлаштириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023 йил 25-июлдаги «Махсус таълим тизими сифатини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 333 4 0 Қ/21 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-апрелдаги 3/14-2024-7167-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф 2022 2023 ўқув йилидан бошлаб Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Мехатроника ва робототехника», «Ахборот тизимлари ва технологиялари» бакалавр таълим йўналишида мутахассис кадрларни тайёрлашнинг йўлга қўйилишига хизмат қилган;
билимлар иқтисодиётининг консептуал асослари анъанавий таълимдан инновацион таълимга ўтиш жараёнида халқ таълими, профессионал таълим ва олий таълимни конвергентлашга кўра такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023-йил 25-июлдаги «Махсус таълим тизими сифатини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 333-4-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-апрелдаги 3/14-2024-7167-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф инновацион ҳамкорликка кўра ўқувчиларни жамиятнинг янги талаблари ва инновацион ўзгаришларга тайёрлаш ва унга кўра таълимга сарфланаётган молиявий ресурслардан самарли фойдаланиш даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Қашқадарё вилоятида таълим хизматларини конвергентлашга таъсир кўрсатувчи омилларга кўра 2024-2028 йилларга бўлган даврда олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини ошириш харажатларининг прогноз параметрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги ПҚ-389-сон «Қашқадарё вилоятини 2024 2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-апрелдаги 3/14-2024-7167-сон маълумотномаси). Таклиф конвергенсиялаш шароитида таълим хизматларини ривожлантириш ва таълим сифатини оширишга муайян даражада хизмат қилган.