Матёкубов Муродбек Отажоновичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудларида бош мия инсультлари: тарқалганлиги, сабаблари ва профилактикаси» 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1184.
Илмий раҳбар: Киличев Ибадулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Нодир Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ўринов Мусо Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Иваново давлат тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти мисолида Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудларида бош мия инсультларининг ўзига хос хусусиятларини регистр асосида ўрганиш ва шу ҳудудларга мос профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Хоразм вилояти мисолида Ўзбекистоннинг қумли-чўл ҳудудларида 2019 йилда бош мия инсультларининг регистри ўтказилиб, касалланиш 20 ёшдан катта аҳоли орасида 1000 аҳолига 3,1 ҳолат, барча аҳолига нисбатан 1000 аҳолига 1,94 ҳолат, ўлим ҳолати (20 ёшдан катта аҳоли орасида 1000 аҳолига 1,17 ҳолат, барча аҳолига нисбатан 1000 аҳолига 0,73 ҳолат) ва бош мия инсультидан леталлик 35,2% эканлиги аниқланган;
Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудуди Хоразм вилоятида бош мия инсульти структурасида ишемик инсульт геморрагик инсультдан кўпроқ учраши, лекин бошқа регионлардан фарқли равишда бу нисбат 3 : 1 га тенглиги аниқланган;
Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудиларида артериал бош мия инсультлари ривожланиши хавф омили сифатида асосан артериал гипертензия ва  атеросклероз, кейинги ўринларда юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, ҳамда уларнинг коморбид келиши аҳамиятли эканлиги исботланган; 
Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудуди Хоразм вилоятида бош мия инсультларининг мавсумийлик характерига эга эканлиги, унинг қишда ва баҳор ойларида кўпроқ учраши аниқланган ва  “спастик” ва “гипоксик” эффектли об – ҳаво кунларида инсультларнинг кўп содир бўлиш эҳтимоллиги юқорилиги исботланган;
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудларида инсультнинг Регистри бўйича олинган натижалар бўйича қуйидагилар тасдиқланган:
 Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудларида инсультларнинг мавсумий профилактикаси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида иўлаб чиқилган “Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудларида инсультларнинг мавсумий профилактикаси, мавсумийлик, метеоомиллар, метеосезгирлик” номли услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 февралдаги 8н-р/104-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада бош мия инсультларининг мавсумийлиги, метеоомиллар, шунингдек инсультларни мавсумий профилактикасини ёритиш имконини берган; 
Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудларида мия инсультлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида иўлаб чиқилган “Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудларида Хоразм вилояти мисолида мия инсультларнинг Регистри” номли услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 8н-р/101-сонли маълумотномаси). Регистр натижасида олинган маълумотлар асосида тайёрланган ушбу тавсияномаларда Ўзбекистоннинг қумли – чўл ҳудудларидаги бош мия инсультининг эпидемиологик кўрсаткичлари баён этилган бўлиб, шу маълумотлар асосида касалликнинг бирламчи ва иккиламчи профилактика усуллари тавсия қилиш имконини берган;
тадқиқот натижалари Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Урганч туман тиббиёт бирлашмаси, шунингдек Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида амалиётга тадбиқ қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 мартдаги 8н-з/126-сонли хулосаси). Тадбиқ натижалари бош мия инсультларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикаси натижасида касалланиш, ўлим ҳолатлари ва леталлик кўрсаткичининг, ногиронликнинг камайиши ва иқтисодий самарадорликка эришиш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish