Баҳриддинов Виқоржон Акбар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда инфляцияни таргетлаш сиёсатини амалга оширишнинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш”, 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt873.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Валиев Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида инфляцияни таргетлаш сиёсатини амалга оширишнинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш асосида макроиқтисодий сиёсатни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инфляцияни таргетлаш сиёсатини амалга ошириш механизми макроиқтисодий сиёсатнинг монетар ва номонетар чора-тадбирлар мажмуини шакллантириш ва уларнинг ишлаб чиқариш тафовутига боғлиқлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда инфляцияни таргетлаш сиёсатини жорий этиш учун талаб этиладиган зарурий шарт-шароитларни институционал, техник, иқтисодий ва молиявий (ITEF factors) омиллар асосида баҳолаш орқали макроиқтисодий сиёсатни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
инфляциянинг иқтисодий ўсишга таъсирини чегаравий регрессия модели (Threshold regression model) ва шартли чекланган таъсирлар (Conditional marginal effects) усули асосида тадқиқ этиш орқали инфляциянинг “оптимал” даражаси ва инфляция оқибатида юзага келадиган потенциал ва ҳақиқий ЯИМ ўрасидаги узилиш миқдори аниқланган;
инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтиш босқичида динамик ва авторегрессия моделлари (DMF, AR, VAR, ARIMA) асосида Ўзбекистон иқтисодиёти учун ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда инфляцияни таргетлаш сиёсатини амалга оширишнинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
инфляция даражасини белгиланган мақсадли кўрсаткичларга (инфляцион таргетга) эришиш механизми, макроиқтисодий сиёсатнинг монетар ва номонетар чора-тадбирлар мажмуини шакллантириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифларидан 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси» ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 26 декабрдаги 02-21-3/10-6985-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида, инфляция даражасини пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда инфляцияни таргетлаш сиёсатини жорий этиш учун талаб этиладиган зарурий шарт-шароитларни институционал, техник, иқтисодий ва молиявий (ITEF factors) омиллар асосида баҳолаш орқали макроиқтисодий сиёсатни такомиллаштириш бўйича таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-145-сонли Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 26 декабрдаги 02-21-3/10-6985-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ички истеъмол бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш ва импортда концентрациялашув даражасини пасайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
инфляциянинг иқтисодий ўсишга таъсирини чегаравий регрессия модели (Threshold regression model) ва шартли чекланган таъсирлар (Conditional marginal effects) усули асосида тадқиқ этиш орқали инфляциянинг “оптимал” даражаси ва инфляция оқибатида юзага келадиган потенциал ва ҳақиқий ЯИМ ўрасидаги узилиш миқдорини аниқлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 26 декабрдаги 02-21-3/10-6985-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда тавсиялар ва асосий макроиқтисодий йўналишлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
инфляция даражасини белгиланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида динамик ва авторегрессия моделлари (DMF, AR, VAR, ARIMA) асосида ишлаб чиқилган прогнозларидан 2023-2026 йиллар учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни прогнозлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 26 декабрдаги 02-21-3/10-6985-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш иқтисодий ўсиш кўрсаткичи ва инфляция даражаси бўйича ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.