Бердиева Хилолахон Умаржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда энцефалитларнинг клиник-нейровизуализацион хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib758.
Илмий раҳбар: Садиқова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар:Алиқулова Нигора Абдуқодировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда бирламчи герпетик ва иккиламчи энцефалитларнинг килиник неврологик хусусиятларини нейровизуализацион кўрсаткичлар билан таққослаш ҳамда диференциал ташхислаш мезонларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
герпевирус ҳамда бактериал инфекцияси омилига қараб болаларда энцефалитларнинг неврологик асоратларининг авж олишида гуморал ва ҳужайра иммун тизими (СD4, CD8, CD16, CD25 маркерлари) кўрсатичлари пасайиши аниқланган;
бирламчи герпетик ва иккиламчи энцефалитларни нейровизуализацион хусусиятлари сигналларнинг сони ва ҳажми хамда, уларнинг жойлашуви, болаларда сурункали герпевирус ва бактериал инфекцияси билан боғлиқлиги исботланган;
энцефалит билан хасталанган болаларда тизимли ва гуморал иммунитетни фаоллашиши ҳамда иммуноглобулин G синтезини ошиши сурункали неврологик асоратларнинг ривожланишида прогностик маркер бўлиши аниқланган;
неврологик асоратларнинг узоқ кечиши билан когнитив фаолият ва психоэмоционал белгиларини кучайиши орасида боғлиқлик аниқланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда энцефалитларнинг клиник нейровизуал хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда энцефалитларнинг клиник нейровизуализацион хусусиятларинибаҳолаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда энцефалитларни ташхислаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021йил 28 мартдаги 8н-д/116-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома натижалари болаларда энцефалитларнининг клиник нейровизуализацион хусусиятлари эрта ташхислаш, касалликнинг ўз вақтида самарали даволаш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган.
Болаларда энцефалитларнинг клиник нейровизуализацион хусусиятларини ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, бухоро вилояти кўп тармоқли болалар шифохонаси ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳар болалар шифохонасининг неврология бўлимларнинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 08-09/17992-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши болаларда энцефалитни эрта ташхислаш алгоритми қиёслаш орқали,ташхислаш алгоритмнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида болаларда энцефалитларни эрта ташхислаш мезонларни татбиқ қилишни болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.