Мусашайхов Умиджон Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли локализацияли қон томирлари тромбозлари патогенезида фолат метаболизми ва гемостазнинг тромбоцитар халқа бузилишлари ген-детерминантларининг ролини ўрганиш», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2021.2.PhD/Tib1930
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич,тиббиёт фанлари доктори, профессор, Сайфуллаева Саида Акрамжоновна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ҳодим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти, Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли локализацияли қон-томирлари тромбозларининг патогенезида фолат алмашинуви бузилиши ва гемостазнинг тромбоцитар ҳалқа ген-бошқарувчиларининг ролини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гиперкоагуляцион синдром шаклланишида ва турли локализацияли қон-томирлари тромбозларининг ривожланишида (ОЧВТ, ИИ ва МИ) фолат даврининг бузилиши ген-бошқарувчилари полиморфизмлари (MTHFR A1298C, C677T; MTRR A66G; MTR A2756G) ва гемостазнинг тромбоцитар ҳалқа бузилиши (ITGA2 C807T и ITGB3 T1565C) генлари полиморф вариантларининг роли аниқланган;
ўрганилаётган генларнинг салбий алел ва генотиплари полиморф кўринишларини тарқалиш даражасини тромбоген асоратларни ривожланишига ирсий мойилликни шаклланиш қонунияти асосланган;
ОЧВТ ривожланишида MTR (А2756G) генининг A/G салбий гетерозигот генотипининг, ИИ ва МИ ривожланиши хавфи учун эса MTHFR (C677T) генетик маркернинг С/Т салбий генотипи сезиларли ҳисса қўшиши аниқланган;
ОЧВТ, ИИ ва МИ бўлган беморларда ITGA2 гени C807T полиморфизмининг Т/Т функционал салбий генотипини ва ИИ, МИ мавжуд беморларда ITGB3 гени салбий гетерозигот генотипи Leu/Pro ни ташувчанлигини аниқланиши тромбоген асоратларни ривожланиш хавфи билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги аниқланган;
тромбоэмболик асоратларнинг ривожланиш хавфи ва такрорланишини башоратлаш такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли локализацияли қон-томир тромбозларини ривожланиш хавф омилларини эрта башоратлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳолининг турли қатламлари орасида турли локализацияли қон-томирлари тромбозлари ривожланиш хавфини эрта башоратлаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Турли локализацияли қон-томирлари тромбозлари ривожланиш хавфини башоратлаш услуби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 августдаги 8п-з/741-сон маълумотномаси). Натижада турли локализацияли қон-томирлари тромбозларини эрта башоратлаш имконини берган.
Турли локализацияли қон-томирлари тромбозлари ривожланиш хавфини башоратлаш алгоритмини ишлаб-чиқиш асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиали амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 08-09/16969-сон маълумотномаси). Натижада, тромбоген асоратлар ривожланишига ирсий мойилликни аниқлаш ва олдини олиш тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ва даволаш тартибини мослаштириш орқали ногиронлик ва ўлим хавфини камайтириш имконини берган.