Агзамова Сайёра Саидаминовнананинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёноқ-орбита соҳасининг хамкорликдаги жарохатларини ташхислаш, даволаш ва асоратларини олдини олишга тизимли ёндашув” 14.00.33 - Жамият саломатлиги.Соғлиқни сақлашда менеджмент, 14.00.08 – Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Tib466.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Красильникова Виктория Леонидовна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Белоруссия); Билалов Эркин Нозимович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “С.Д. Асфандияров” номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси)Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳамкорликдаги ёноқ-орбитал жарохатларида ташхисот, даволаш тактикаси ва асоратларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасида (вилоятлар кесимида) илк бор, 2010-2019 йиллар давомида, кўрув аъзоси ёпиқ жарохатлари билан касалланиш, унинг оқибатидаги ногиронликнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар аниқланган ва кўрув аъзоси ёпиқ жарохатларини эрта аниқлаш, олдини олишда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни такомиллаштириш муҳим омил эканлиги исботланган;
илк бор юзнинг ўрта соҳаси шикастланишлари таркибида ёноқ-орбитал жарохатларнинг пайдо бўлиш частотаси, офталмологик белгилари, шунингдек, асоратлари аниқланган ва ТОНни олдини олишни такомиллаштириш зарурати исботланган;
жарохатнинг дастлабки даврида ТОНни олдини олиш ва даволашни коррекция қилиш учун ултратовушли офталмодопплерография диагностикаси зарурлиги исботланган;
ТОНни олдини олишда Лиофизилат ва Гинго билоба препаратларини қўллаш самарадорлиги илмий исботланган;
ҳамкорликдаги ёноқ-орбитал жарохатлари бўлган беморларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш учун тавсия этилган алгоритмнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёноқ-орбита соҳасининг хамкорликдаги жарохатларини ташхислаш, даволаш ва асоратларини олдини олишга тизимли ёндашув ўтказилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ёноқ-орбитал комплекси жарохатларининг офталмологик асоратларини профилактикаси бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ёноқ-орбитал комплекси жарохатларининг офталмологик асоратларини профилактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган ва соғлиқни сақлаш амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 декабридаги 8н-р/557-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома профилактика принципларига риоя қилган ҳолда, жарохат олган беморларда ТОНни юзага келиш хавфи юқори бўлган шаҳсларда касалликни олдини олишни бартараф этиш ва ТОНни дастлабки босқичида жадаллашишини олдини олиш имконини берган;
дуплерли текшириш усули билан ёноқ-орбитал комплекс жароҳатлари диагностикасибўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Дуплерли текшириш усули билан ёноқ-орбитал комплекс жароҳатлари диагностикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган ва соғлиқни сақлаш амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 декабридаги 8н-р/558-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг тиббий амалиётга жорий этилиши ёноқ-орбитал комплекси синишларида, шикастланишдан кейинги дастлабки ва кечки даврларида тўр парда ва кўрув нервининг минтақавий гемодинамикаси кўрсаткичларини ўрганиш, шунингдек, ҳолатни баҳолаш имконини берган;
Ёноқ-орбита соҳасининг хамкорликдаги жарохатларида офталмологик асоратларини олдини олишда дори воситаларини қўллаш усули ва ташҳисотни инструментал-диагностика ёрдамида такомиллаштирилиш бўйича олинган илмий натижалар соғликни сақлаш амалиётига, ҳусусан, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1- клиникаси фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабридаги 8н-р/247сон маълумотномаси). Олинган натижаларни тиббиёт амалиётига жорий этилиши ёноқ-орбитал комплекси жарохатларида тиббий ёрдамни ташкил этишда самарадорликка эришишга имкон берган.