Эрмирзаев Аббос Вахобжоновичнинг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини аутентик материаллар воситасида такомиллаштириш назарияси ва амалиёти” 
 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1098
Илмий раҳбар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), достент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
 Расмий оппонентлар: Кушиева Нодира Хабибжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Муминова Дилафрўз Акбаралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини аутентик матнларни ўқишни ўргатиш воситасида такомиллаштириш методикасига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
“компетенсия”, “коммуникатив компетенсия”, “социолингвистик компетенсия” тушунчаларининг тилшунослик, лингвомамлакатшунослик ва лингводидактика соҳаларидаги мазмун-моҳияти илмий-методик жиҳатдан асосланиб, аутентик матнларни танлашга қўйиладиган мазмуний мослик (Cонтент аппроприатенесс), тилда реал контекстга мослик (аутҳентиcитй оф лангуаге усе), тил даражасига мослик (лангуаге левел адеқуаcй), ҳажми ва структуравий соддалиги (ленгтҳ анд струcтуре суитабилитй) методик талаблар  ўзбек тили ва ўрганилаётган чет тилнинг маданий (cултурал), социолингвистик (соcиолингиустиc), нутқий (спееч) меъёрларини қиёслаш тамойили  асосида такомиллаштирилган;
тил материалининг социолингвистик хусусиятлари (соcиолингуистиc феатурес), маданиятлараро тафовутлар (cросс-cултурал дифференcес), контекстуал мослик (cонтехтуал аппроприатенесс) даражаси инобатга олган ҳолда дифференциал ёндашув асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини такомиллаштириш жараёнида учрайдиган лексик, грамматик ва фонетик қийинчиликлар ҳамда типик хатолар типологияси аниқланган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини аутентик матнларни ўқишни ўргатиш воситасида такомиллаштириш бўйича инглизча машқ ва топшириқлар тизими тилнинг аккумулятив (аccумулативе), идентификацион (идентифиcаторй), коммуникатив (cоммуниcативе), апеллятив (аппеллативе) ва когнитив (cогнитиве) функсияларидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсияни табиийлик (натуралнесс), контекстлилик (cонтехтуалитй), мураккаблик (cомплехитй), фойдалилик (усефулнесс) хусусиятларига эга бўлган подкаст трансcриптлари, блог постлари, газета ва журнал мақолалари каби аутентик матнларни ўқишни ўргатишнинг WебҚуест, Подcаст-басед Леарнинг, Cоллаборативе Реадинг инновацион технологиялари асосида такомиллаштирилган;
 бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини такомиллашганлик даражасини белгиловчи индикаторлар давлат таълим стандартлари ва умумевропа (CЕФР) талаблари ҳамда когнитив (билим), операционал (амалий кўникма), ва аффектив (шахсий-муносабатга оид) компонентларни қамраб олган социолингвистик компетенсиянинг интегратив модели асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили машғулотларида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини аутентик матнларни ўқишни ўргатиш воситасида мазмун-моҳиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“компетенсия”, “коммуникатив компетенсия”, “социолингвистик компетенсия” тушунчаларининг тилшунослик, лингвомамлакатшунослик ва лингводидактика соҳаларидаги мазмун-моҳияти илмий-методик жиҳатдан асосланиб, аутентик матнларни танлашга қўйиладиган мазмуний мослик (Cонтент аппроприатенесс), тилда реал контекстга мослик (аутҳентиcитй оф лангуаге усе), тил даражасига мослик (лангуаге левел адеқуаcй), ҳажми ва структуравий соддалиги (ленгтҳ анд струcтуре суитабилитй) методик талаблар  ўзбек тили ва ўрганилаётган чет тилнинг маданий (cултурал), социолингвистик (соcиолингиустиc), нутқий (спееч) меъёрларини қиёслаш тамойили  асосида такомиллашга оид тавсиялар “Тил аспектлари амалиёти” ўқув қўлланмасига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи асосида берилган № 491616-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини C1 даражаларида эгалланишига эришилган;
тил материалининг социолингвистик хусусиятлари (соcиолингуистиc феатурес), маданиятлараро тафовутлар (cросс-cултурал дифференcес), контекстуал мослик (cонтехтуал аппроприатенесс)  даражаси инобатга олган ҳолда дифференциал ёндашув асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини такомиллаштириш жараёнида учрайдиган лексик, грамматик ва фонетик қийинчиликлар ҳамда типик хатолар типологияси аниқлашга доир амалий таклифлардан хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши фан дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 14-июлдаги 1637-03-сон маълумотномаси). Натижада,  ўқиш (реадинг) машғулотларида талабаларнинг социолингвистик компетенсиясини такомиллаштиришда лексик, грамматик ва фонетик қийинчиликларни бартараф этишга доир машқлар такомиллаштирилган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини аутентик матнларни ўқишни ўргатиш орқали такомиллаштириш бўйича инглизча машқ ва топшириқлар тизими тилнинг аккумулятив (аccумулативе), идентификацион (идентифиcаторй), коммуникатив (cоммуниcативе), апеллятив (аппеллативе) ва когнитив (cогнитиве) функсияларидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқилган таклифлардан хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши фан дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган давлат педагогика институтининг 2025-йил 25-июндаги 22-18/1120-01/01-сон маълумотномаси) Натижада, ўқиш (реадинг) машғулотларида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини такомиллаштириш самарадорлиги таъминланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсияни табиийлик (натуралнесс), контекстлилик (cонтехтуалитй), мураккаблик (cомплехитй), фойдалилик (усефулнесс) хусусиятларига эга бўлган подкаст трансcриптлари, блог постлари, газета ва журнал мақолалари каби аутентик матнларни ўқишни ўргатишнинг WебҚуест, Подcаст-басед Леарнинг, Cоллаборативе Реадинг инновацион технологиялари асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2023-2024-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР:Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 14-июлдаги 1641-03-рақамли далолатномаси) Натижада, талабаларнинг социолингвистик компетенсиясини такомиллаштиришда аутентик матнларни ўқиб тушунганлигини оғзаки нутқни текшириш усуллари орқали такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенсиясини такомиллашганлик даражасини белгиловчи индикаторлар давлат таълим стандартлари ва умумевропа (CЕФР) талаблари ҳамда когнитив (билим), операционал (амалий кўникма), ва аффектив (шахсий-муносабатга оид) компонентларни қамраб олган социолингвистик компетенсиянинг интегратив модели  асосида ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришларининг 2025 йил январ ва май ойларидаги сонларининг олий таълимга оид рукнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 7-июл 2025-йилдаги 05-09-1089-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида социолингвистик компетенсиясини такомиллаштириш методикасини оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish