Юлдашева Маъмурахон Боқижоновнанинг 
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилида талабаларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш технологияси (биология йўналиши мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:№ B2020.4.PhD/Ped2131 Илмий раҳбар: Мисиров    Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.                
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университетида. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид Умрзақович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Тиллаева Райхона Тухтасиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш мазмунининг таркибий қисмлари ҳисобланган нутқ мавзулари ва нутқий (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзув) компетенсияларнинг эгалланишига мўлжалланган лексикага оид тил материалини методик тайёрлаш сўзларнинг бирикиши, сўз ясаш имконияти, кўп маънолилик, услубий жиҳатдан чегараланмаганлик, синонимларни чегаралаш (яккалаш) ва гап тузишдаги иштироки (лингуистиc аппроач), шунингдек, оғзаки ва ёзма нутқда кўп қўлланиши ва кенг тарқалганлик тамойиллари инглиз тилини касбга йўналтириб ўргатиш мақсадлари ва ўрганиш эҳтиёжларини ҳисобга олиб аниқланган; 
биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришда учрайдиган тил ички ва тиллараро маъновий (семантиc), тузилиш (струcтурал) ва қўллашга (усе/усаге) оид қийинчиликлар касбий йўналтирилганлик тамойили асосида аниқланган ва уларни олдини олишда соҳавий матнларнинг мазмун-моҳиятини илмий-методик асослаш, уларни яратиш ва мослаштириш (cреатинг анд адаптинг техц)да мавзувийлик, лингвистик мураккаблик ва мулоқотга йўналганликни назарда тутиш, соҳавий матнларни ўқиш босқичларининг методик типологиясида лингвометодик ёндашув билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини тақдимот (пресентатион), машқ қилиш (праcтиcе) ва қўллаш (усаге) орқали ўқитиш усуллари такомиллаштирилган; 
биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий мулоқот компетенсиясининг ривожланганлик даражаларини аниқлаш мезонлари Чет тилларни эгаллашнинг умумевропа компетенсиялари: ўрганиш, ўқитиш, баҳолаш (CЕФР) талаблари ва соҳавий лексик компетенсия, соҳавий матнларни ўқиб тушуниш компетенсияси, соҳавий оғзаки ва ёзма нутқ компетенсияларининг дескрипторлари асосида ишлаб чиқилган; 
биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи рақамли технологияларни интеграциялаш (Течнологй-Энҳанcед Леарнинг), лойиҳага асосланган таълим (Прожеcт-Басед Леарнинг), тақсимлаб ўқиш (Жигсаw), беш босқичли ўқиш (СҚ3Р), фан ва тил интеграцияси (CЛИЛ), 4К модели (4C – cоммуниcатион, cоллаборатион, cреативитй, cритиcал тҳинкинг) каби таълим технологиялари ёрдамида замонавий инновацион лингвотехнология такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий ва амалий таклифлар асосида:
биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш мазмунининг таркибий қисмлари ҳисобланган нутқ мавзулари ва нутқий (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзув) компетенсияларнинг эгалланишига мўлжалланган лексикага оид тил материалини методик тайёрлаш сўзларнинг бирикиши, сўз ясаш имконияти, кўп маънолилик, услубий жиҳатдан чегараланмаганлик, синонимларни чегаралаш (яккалаш) ва гап тузишдаги иштироки (лингуистиc аппроач), шунингдек, оғзаки ва ёзма нутқда кўп қўлланиши ва кенг тарқалганлик тамойиллари инглиз тилини касбга йўналтириб ўргатиш мақсадлари ва ўрганиш эҳтиёжларини ҳисобга олиб аниқлашга оид хулосаларидан Наманган давлат чет тиллари институтида 2022-2023-йилларда бажарилган КА 107/2022-2023-рақамли Эрасмус+мобилитй програм амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган  (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 23-сентябрдаги 2237-03-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий-методологик асослари такомиллаштирилган, иштирокчиларнинг соҳавий лексик компетенсиясиясини ривожлантиришга эришилган;
биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришда учрайдиган тил ички ва тиллараро маъновий (семантиc), тузилиш (струcтурал) ва қўллашга (усе/усаге) оид қийинчиликлар касбий йўналтирилганлик тамойили асосида аниқланган ва уларни олдини олишда соҳавий матнларнинг мазмун-моҳиятини илмий-методик асослаш, уларни яратиш ва мослаштириш (cреатинг анд адаптинг техц)да мавзувийлик, лингвистик мураккаблик ва мулоқотга йўналганликни назарда тутиш, соҳавий матнларни ўқиш босқичларининг методик типологиясида лингвометодик ёндашув билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини тақдимот (пресентатион), машқ қилиш (праcтиcе) ва қўллаш (усаге) орқали ўқитишнинг такомиллаштирилган усуллари филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши талабалари учун яратилган “Теачинг Энглиш фор Спеcифиc Пурпосес” (Инглиз тилини касбий ва соҳавий мақсадларда ўқитиш) дарслигига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, дарсликнинг илмий-назарий асослари такомиллаштирилган. 
биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий мулоқот компетенсиясининг ривожланганлик даражаларини Чет тилларни эгаллашнинг умумевропа компетенсиялари: ўрганиш, ўқитиш, баҳолаш (CЕФР) талаблари ва соҳавий лексик компетенсия, соҳавий матнларни ўқиб тушуниш компетенсияси, соҳавий оғзаки ва ёзма нутқ компетенсияларининг дескрипторлари асосида ишлаб чиқилган аниқлаш мезонларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳаррияти”нинг эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ва “Жаҳон адабиёти” номли дастурларининг 2023-йил август ва декабр ойларидаги ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали ДМнинг 2023-йил 20-декабрдаги 04-36-1934-сонли маълумотномаси). Натижада, нофилологик йўналиш талабаларининг инглиз тилида касбий мулоқот компетенсиясини ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари оммалаштирилган;
биология йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи рақамли технологияларни интеграциялаш (Течнологй-Энҳанcед Леарнинг), лойиҳага асосланган таълим (Прожеcт-Басед Леарнинг), тақсимлаб ўқиш (Жигсаw), беш босқичли ўқиш (СҚ3Р), фан ва тил интеграцияси (CЛИЛ), 4К модели (4C – cоммуниcатион, cоллаборатион, cреативитй, cритиcал тҳинкинг) каби таълим технологиялари ёрдамида замонавий инновацион лингвотехнологиялардан “Энглиш Лангуаге Теачинг ин тҳе 21ст Cентурй” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, биология йўналиши талабаларига инглиз тилини ўргатишнинг услубий таъминоти такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish