Отажонова Дилдор Бахтияровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Процессуал ҳуқуқий атамалар ва мулоқот воситаларининг лингвистик экспертизаси (ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтлари материалида)” 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 1007
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна ф.ф.д. (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09
Расмий оппонентлар: ф.ф.д. (DSc), профессор Гадоева Мавлюда, ф.ф.д. (DSc), профессор Мамажонов Муҳаммаджон Юсупжонович, ф.ф.д. (DSc), доцент Атабоев Аҳаджон Джумақўзиевич
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қонун ижодкорлиги фаолиятининг барча босқичларида лингвистик экспертизани ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва механизмларини илмий-назарий жиҳатдан асослаш, матннинг лингвистик таҳлили орқали унинг ҳуқуқий, ижтимоий ва коммуникатив аҳамиятини аниқлаш ва такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қууидагилардан иборат:
интернет муҳитида процессуал-ҳуқуқий атамаларнинг фаолият кўрсатишини қамраган мураккаб семантик-прагматик таҳлил асосида уларнинг қўлланиш хусусиятлари ва рақамли дискурсдаги ҳуқуқий талқинга таъсири аниқланган;
суд лингвистик экспертизасини ўтказиш методологиясини такомиллаштириш мақсадида юридик аҳамиятга эга атамаларни автоматик тарзда аниқлаш, баҳолаш ҳамда уларнинг бузиб талқин қилиниш ҳолатларини қайд этиш имконини берадиган сунъий интеллект ва компютер лингвистикаси технологиялари жорий этилган;
интернетда ҳуқуқий атамаларнинг нотўғри қўлланилиш оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда бу ҳолатларнинг фойдаланувчилар ҳуқуқий маданияти даражасига таъсирини ўрганиш орқали рақамли муҳитда суд лингвистик экспертизасининг ижтимоий аҳамияти илмий асосланган;
интернет дискурснинг новербал ва мултимодал шакллари асосида илмий-назарий жиҳатдан изоҳланган юридик атамаларнинг контекстуал трансформация хусусиятлари орқали уларнинг талқинига таъсир қилувчи омиллар, блогосфера ва фойдаланувчи контентидаги танилиш даражаси аниқланган;
интернет тармоғида ҳақорат ва таҳдид ҳолатлари билан боғлиқ ишлар юзасидан суд лингвистик экспертизасини ўтказиш учун далилий кучга эга хулосалар иерархияси ва процессуал қонунчиликни такомиллаштириш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган таклифлар ва таҳлил алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Процессуал ҳуқуқий атамалар ва мулоқот воситаларининг лингвистик экспертизаси бўйиша олинган илмий натижалар асосида:
интернет муҳитида процессуал-ҳуқуқий атамаларнинг фаолият кўрсатишини қамраган мураккаб семантик-прагматик таҳлил асосида уларнинг қўлланиш хусусиятлари ва рақамли дискурсдаги ҳуқуқий талқинга таъсири аниқланганига оид таклиф ва тавсиялардан “Лингвистик таҳлил асослари” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14- апрелдаги 136-сонли буйруғи билан тасдиқланган 474272-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада дарслик мундарижаси бойитилиб, талабаларнинг нутқий этикети ва процессуал-ҳуқуқий терминларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш, таҳлил қилиш ва қўллаш кўникмаси шакллантирилган;
суд лингвистик экспертизасини ўтказиш методологиясини такомиллаштириш мақсадида юридик аҳамиятга эга атамаларни автоматик тарзда аниқлаш, баҳолаш ҳамда уларнинг бузиб талқин қилиниш ҳолатларини қайд этиш имконини берадиган сунъий интеллект ва компютер лингвистикаси технологияларини жорий этиш, интернет дискурснинг новербал ва мултимодал шакллари асосида илмий-назарий жиҳатдан изоҳланган юридик атамаларнинг контекстуал трансформация хусусиятлари орқали уларнинг талқинига таъсир қилувчи омиллар, блогосфера ва фойдаланувчи контентидаги танилиш даражаси аниқланиши борасидаги илмий-назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ 585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес”: CЛАСС: “Марказий Осиё университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 18-июндаги 1828/02-сон маълумотномаси). Натижада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда процессуал-ҳуқуқий атамаларни тадқиқ этиш методикаси ва лингвистик экспертиза ўтказиш ёндашувлари такомиллаштирилган;
интернетда ҳуқуқий атамаларнинг нотўғри қўлланилиш оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда бу ҳолатларнинг фойдаланувчилар ҳуқуқий маданияти даражасига таъсирини ўрганиш орқали рақамли муҳитда суд лингвистик экспертизасининг ижтимоий аҳамияти илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида 2022–2024-йилларда амалга оширилган Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 18-июндаги 1826/02-сон маълумотномаси). Натижада интернет муҳитидаги процессуал-ҳуқуқий атамаларнинг фойдаланувчилар ҳуқуқий саводхонлигига таъсири очиб берилган ва лингвистик экспертизанинг ижтимоий аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган;
интернет тармоғида ҳақорат ва таҳдид ҳолатлари билан боғлиқ ишлар юзасидан суд лингвистик экспертизасини ўтказиш учун далилий кучга эга хулосалар иерархияси ва процессуал қонунчиликни такомиллаштириш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган таклифлар ва таҳлил алгоритмлари ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016–2018-йилларда амалга оширилган “561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 18-июндаги 1827/02-сон маълумотномаси). Натижада ҳақорат ва таҳдид ишлари юзасидан суд-лексик экспертиза ўтказиш бўйича алгоритм ва методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, умумий ҳолда процессуал-ҳуқуқий атамалар ва коммуникация воситаларини экспертиза қилиш самарадорлиги оширилган.