Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммадиев Улуғбек Исломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Янги Ўзбекистонда Халқ қабулхоналари тизимининг жорий этилиши ва эволюсияси» 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/S193.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.29.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Матибаев Таспўлат Балтабаевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент Умаров Алишер Юсубжанович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда Халқ қабулхоналари тизими фаолиятини янги ва замонавий эволюцион босқичга олиб чиқиш йўлларини социологик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқ қабулхоналари Янги Ўзбекистондаги инновацион фаолият субекти сифатида одамларни рози қилишдан иборат халқчил сиёсатнинг реал иштирокчиси эканлиги назарий-эмпирик исботланган;
халқ қабулхоналари фаолияти мамлакатимизда ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмасликдан иборат умуммиллий ижтимоий ҳаракатни мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи социал институт сифатида таҳлил этилган;
халқ қабулхоналари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган инклюзив ижтимоий сиёсат доирасида инсон қадрини юксалтириш жараёнларини интенсивлаштиришнинг социал механизмига айлангани асосланган;
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишда Халқ қабулхоналарининг “Мурожаатдан даромадга 5 қадам” механизми ўзига хос ҳаракатлантирувчи куч ролини ўташи назарий-эмпирик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Янги Ўзбекистонда Халқ қабулхоналари тизимининг жорий этилиши ва эволюциясига оид тадқиқот натижаларидан:
– Янги Ўзбекистон Халқ қабулхоналари халқчил ижтимоий институт сифатида одамларни рози қилишдан иборат сиёсатнинг реал иштирокчиси ҳамда координацион фаолият субъекти эканлиги назарий-эмпирик асосланганликка оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасининг “3. Халқ қабулхоналарига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:” бўлимининг 1-2-3-4-5-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг 2025 йил 24 январдаги маълумотномаси).
Диссертантнинг Президент қабулхоналари фаолиятига жорий қилиш борасида таклиф қилинган илмий янгилиги аҳоли муаммоларини уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг халқ билан бевосита ишлашини назарда тутувчи тизимни жорий қилишда,  мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, ҳар бир важ бўйича асослантирилган жавоб хатларини ўз вақтида расмийлаштириш, такрорий мурожаатлар камайтириш, шикоятлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар ва тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ амалий чоралар кўришда ўз самарадорлигини кўрсатган.
Халқ қабулхоналари мамлакатимизда “Инсон қадрини юксалтириш”, “Ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик”дан иборат умуммиллий ижтимоий ҳаракатни мувофиқлаштириш ва самарали йўлга қўйишда драйвер функсиясини амалга оширувчи янги социал институт эканлиги исботланган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йил 24 январдаги 8/02-0001-сон маълумотномаси).
Шунингдек, диссертантнинг таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024 йил III ва IV чоракларга (II ярим йилликка) мўлжалланган иш режасига қўшимча 25-банд “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган “Ҳуқуқий кўмак” акциясини ўтказишда фойдаланилган. Бу эса фуқароларнинг кундалик ҳаётида аниқланадиган ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига нисбатан қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва кафолатлар қўлланиши устидан вазирлик томонидан назорат тартибини ўрнатишда ўз самарадорлигини кўрсатган.
Халқ қабулхоналари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган инклюзив ижтимоий сиёсат доирасида инсон қадрини юксалтириш жараёнларини интенсивлаштиришнинг социал механизмига айлангани асослантирилган маълумотидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “маҳалла еттилиги”нинг Президент Халқ қабулхоналари ҳамда секторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш орқали хонадонбай, кўчабай ва маҳаллабай кесимида камбағал ва ёрдамга муҳтожларни аниқлаш, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш ҳамда ҳудудлардаги “маҳаллабай” ўрганиш ишларни олиб бориш тизимини йўлга қўйишда фойдаланилган. Натижада, энг қуйи бўғин маҳаллаларга иқтисодчи ва молиячилар, солиқчилар, имконияти чекланганлар ва оғир турмуш шароитида яшайдиган ёрдамга муҳтож аҳоли билан ишлаш учун энг сара кадрлар ичидан мутахассислар танлаб олиниб, маҳаллага қўшимча куч берилган. (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025 йил 24 январдаги 04-0-18/24-сон маълумотномаси).
Диссертантнинг илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар таҳлиллари, шунингдек, Халқ қабулхоналари, секторлар ва “маҳалла еттилиги” ўрганишлари асосида энг оғир маҳаллалар танлаб олиниб, улар билан манзилли ишлаш, аҳоли учун сайёр қабуллар ўтказишда, энг оғир, муаммоли “қизил” ҳудудлар ва соҳаларни аниқлаб, тизимли муаммолар сабабларини топиш, зарур ҳолларда жойларга чиқиб, текшириш, ўрганишлар ўтказиш, тегишли хулосалар қилиш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва таклифлар тайёрлашда ўз самарадорлигини кўрсатган.
Халқ қабулхоналарининг “Камбағалликдан фаровонлик сари” умуммиллий ижтимоий ҳаракатида “Мурожаатдан даромадга беш қадам” механизми ўзига хос ҳаракатлантирувчи куч ролини ўташи исботланган маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли Фармони лойиҳасидаги 16-бўлим 2-банди “Барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришишга – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, тижорат банклари”ни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 24 январдаги 01/01-04/12-671-сон маълумотномаси).
Бундан ташқари, диссертантнинг бевосита таклифига кўра вазирлик томонидан маҳаллаларда “Мурожаатдан даромадгача беш қадам” лойиҳаси амалга оширилиб, Бахмал, Арнасой, Мирзачўл, Тошлоқ, Қувасой, Фарғона, Шовот, Ҳазорасп, Тупроққалъа, Янгибозор, Шофиркон, Хўжайли, Бўзатов, Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шўрчи туманлари, Нукус, Фарғона, Қувасой, Қўқон шаҳарларидаги 1 минг 788 нафар қийин ҳаётий вазиятдан шикоят қилган фуқаролар учун доимий иш ва даромад манбаи яратилган ҳамда мазкур лойиҳа камбағалликдан чиқаришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish