Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожиев Завқиддин Фарходовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини институционал такомиллаштириш тенденсиялари» 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/С48. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матибаев Ташпулат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, академик Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович, социология фанлари доктори (DSc), профессор, Каримов Бобир Шаропович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор Эрназарова Ёрқиной Оллобергановна.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматининг институционал асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаолият самарадорлигини оширишда рақамлаштириш ва «ақлли бошқарув» (смарт говернанcе) тамойилларини жорий этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг функцияларини тизимлаштириш, паспортини яратиш, маълумотларни рақамлаштириш, мониторинг қилиш ва уларнинг очиқ реестрини юритиш зарурияти асослантирилган; 
давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий билим ва кўникмалари, лавозим мажбуриятларини бажариш салоҳиятини когнитив (назария, концепсия, билим ва тушуниш), функционал (кўникма (hard skills & soft skills), маҳорат, (ташаббускорлик), шахсий (хулқ-атвор компетенсияси, вазифани бажариш учун қандай йўл тутиш керак), этика (шахсий, профессионал ва ташкилий қадриятларга асосланган), метакомпетенсия (моҳиятни чуқур англай олиши (квинтессенсия), ноаниқ вазиятда тўғри йўл топа олиш қобилияти, танқидий фикрлаш) компетенсияларини шакллантириш модели ва уларни баҳолаш методикаси асосланган;
давлат фуқаролик хизматида фуқароларнинг иштирокини ошириш ва қарорлар қабул қилишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш орқали давлат фуқаролик хизматининг кенг жамоатчилик билан ишлаш самарадорлигини очиқ платформалар ва Cроwд-соурcинг (омма ресурслари) методидан фойдаланган ҳолда ошириш зарурияти асосланган;
давлат фуқаролик хизматида вазифаларни ва ваколатини бажариши давомида фаолият самарадорлигини таъминлаш мақсадида давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини самарадорлигини прогрессив ва регрессив тоифадаги кўрсаткичлар асосида баҳолаш асосланган;
давлат фуқаролик хизматидаги раҳбар кадрларнинг бошқарув компетенсияларини беш босқичли ADDIE модели (Analysis – таҳлил қилиш, Design - лойиҳалаш, Development – ривожлантириш, Implementation – жорий қилиш, Evaluation – сифатни баҳолаш) асосида комплекс баҳолаш тартибини такомиллаштириш орқали раҳбарларнинг шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш процедурасининг услубий асослари такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини институционал такомиллаштириш тенденсияларини оърганиш асосида:
фаолият самарадорлигини оширишда рақамлаштириш ва «ақлли бошқарув» (smart governance) тамойилларини жорий этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг функцияларини тизимлаштириш, паспортини яратиш, маълумотларни рақамлаштириш, мониторинг қилиш ва уларнинг очиқ реестрини юритиш заруриятига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 
29-ноябрдаги «Республика ижро этувчи органлари функцияларининг очиқ реестрини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 796-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Хусусан, Республика ижро этувчи органлари функцияларининг очиқ реестрини юритиш чора-тадбирлари тўғрисидаги низомнинг 3-банди (реестрни юритишнинг асосий мақсади) ва 12-банди (Реестрга киритиладиган маълумотларнинг турлари)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2025-йил 22-январдаги ЛЖ59245860-сонли маълумотномаси);
давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий билим ва кўникмалари, лавозим мажбуриятларини бажариш салоҳиятини когнитив (назария, консепсия, билим ва тушуниш), функционал (кўникма (ҳард скиллс & софт скиллс), маҳорат, ташаббускорлик), шахсий (хулқ-атвор компетенсияси, вазифани бажариш учун қандай йўл тутиш керак), этика (шахсий, профессионал ва ташкилий қадриятларга асосланган), метакомпетенсия (моҳиятни чуқур англай олиши (kvintessensiya), ноаниқ вазиятда тўғри йўл топа олиш қобилияти, танқидий фикрлаши) компетенсияларини шакллантириш модели ва мезонлар асосида баҳолаш методикасига оид таклиф ва тавсифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 27-июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4365-сон қарорининг 6-банди «а» кичик банди 1 ва 2-хатбошиларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2024-йил 3-декабрдаги 03-19/874-сонли маълумотномаси);
очиқ платформалар ва Crowd-sourcing (омма ресурслари) методи орқали давлат хизматининг кенг жамоатчилик билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришга оид таклифлардан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 22-февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–5667-сон қарорининг 2-банди (давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида, давлат ва жамият қурилишида – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламент, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини янада кучайтиришга, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар) нинг ижроси ва 2019-йил 9-декабрдаги «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4546-сон қарорининг 11-банди («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида мазкур қарор талабларига риоя қилиш ҳолати бўйича аноним сўровномалар ўтказиш тавсия этилсин) ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган социологик сўровларда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги 01-16/189-сон маълумотномаси); 
давлат фуқаролик хизматида вазифаларни ва ваколатини бажариши давомида фаолият самарадорлигини таъминлаш мақсадида давлат хизматчилари фаолиятини самарадорлигини прогрессив ва регрессив тоифадаги кўрсаткичлар асосида баҳолашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 
31-июлдаги «Республика ва маҳаллий ижро этувчи органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 463-сон қарори билан тасдиқланган «Республика ва маҳаллий ижро этувчи органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 30-банди «а» қисми (прогрессив ва регрессив тоифаларидаги самарадорлик кўрсаткичлари)ни тайёрлашда ва тегишли формулани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2025-йил 22-январдаги ЛЖ59245860-сонли маълумотномаси); 
давлат фуқаролик хизматидаги раҳбар кадрларнинг бошқарув компетенсияларини беш босқичли АДДИЕ модели (Аналйсис – таҳлил қилиш, Десигн – лойиҳалаш, Девелопмент – ривожлантириш, Имплементатион – жорий қилиш, Эвалуатион – сифатни баҳолаш) асосида комплекс баҳолаш тартибини такомиллаштириш орқали раҳбарларнинг шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқишга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2024-йил 4-октябрдаги “Раҳбар кадрларни баҳолаш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 629-сонли қарорининг 2-банди 3-хатбошиси (давлат фуқаролик хизматчиларини шахсий-профессионал диагностика қилиш, компетенсиялар модели асосида комплекс баҳолаш) ва 5-хатбошисини (компетенсияларни баҳолаш натижалари асосида раҳбар кадрлар учун шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2025-йил 19-мартдаги № 06-19/1-11-сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish