Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойжанов Нодирбек Илхомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фаоллаштирилган бентонит ва опокасимон гиллар композициясида ўсимлик мойларини оқлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хоъжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т4607.
Илмий раҳбар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Азимжон Нормўминович, техника фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, проффессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: фаоллаштирилган Навбаҳор кони ишқорий-ер бентонити ва опокасимон гил композицияси билан ўсимлик мойларини оқлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навбаҳор кони ишқорий-ер бентонитини фаоллаштиришда ҳарорат, вақт ва кислота консентрациясининг таъсири аниқланиб, 120-150 дақиқа, 100 ℃ ҳароратда, сулфат кислотаси консентрацияси 15% гача бўлганда гилнинг нисбий юзаси 176 м2/г гача ошиши, юқори консентрацияда металл оксидлар ажралиши, кристал структурани бузилиши ҳисобига нисбий юзани 85 м2/г гача камайиши асосланган; 
Кармана кони опокасимон гилини 200 ℃ ҳароратда 120 дақиқа давомида термик фаоллаштириш билан гилнинг нисбий юзаси 1,34 баробаргача (192 м2/г) ошиши исботланган;
кислотали фаоллаштирилган ишқорий-ер бентонити ва термик фаоллаштирилган опокасимон гилнинг 70:30 нисбатида мойни ранг берувчи моддалардан 63 % гача адсорбсиялаш фаоллиги асосланган;
ўсимлик мойларини ишлаб чиқилган композицияли гил билан оқлаш жараёнини 90 ℃ ҳароратдаги 30 дақиқадан, 80 ℃ ҳарорат 20 дақиқагача қисқартириш қонуниятлари асосланган;
оқловчи гилларнинг кислотали муҳитида мойнинг ранг берувчи моддалари билан антиоксидантларни ҳам блокланиши аниқланиб, оксидланиш жараёнларини жадаллаштириши исботланган;
фаоллаштирилган Навбаҳор кони ишқорий-ер бентонити ва опокасимон гил композицияси билан ўсимлик мойларини оқлаш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимлик мойларини самарали оқартириш учун селектив адсорбентлар олиш, озиқ-овқат хавфсизлиги мезонларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Навбаҳор ишқорий-ер бентонити ва опокасимон гиллари асосида композицияли адсобрентлар олиш технологияси «Ўзёғмойсаноат»  уюшмасининг “2023-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2025 йил 5 мартдаги ОЗ/3-98-сонли маълумотномаси). Натижада, нисбий юзаси 189,91 г/м2, ғовакликларнинг ўртача ўлчами 61,3 Å ни ташкил этувчи адсорбсион фаол композицияни ишлаб чиқариш имконини беради;
бентонит ва опокасимон гиллари асосида олинган композицияли адсобрентларда соя мойини оқлашнинг такомиллашган технологияси «Ўзёғмойсаноат»  уюшмасининг “2023-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2025 йил 5 мартдаги ОЗ/3-98-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич ранги 17 мг/Ж бўлган соя мойини оқланганда мойнинг рангини 7 мг/Ж гача пасайтирилган ва корхонада қўлланаётган гилга нисбатан 7% юқори самарадорликга эришиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish