Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанова Онархон Ғайбуллаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроқ алгоценозларининг тик минтақалар бўйича ўзгариш қонуниятлари ва уларнинг замонавий ҳолатини экологик баҳолаш (Фарғона водийси мисолида)», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/B194. 
Илмий маслаҳатчи: Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, профессор; Бўриев Сулаймон Бўриевич, биология фанлари доктори, профессор; Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида тарқалган алгоценозларнинг турлар таркибини аниқлаш, уларнинг тик минтақалар бўйича тарқалиш қонуниятларини тавсифлаш ҳамда замонавий ҳолатини экологик баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсида илк бор алгологик, микробиологик, кимёвий ва экологик таҳлиллардан фойдаланилган ҳолда, турли тик минтақалар бўйича тупроқ сувўтларини комплекс ўрганилиб, водийнинг экологик-иқлимий шароитларини ҳисобга олган ҳолда, тупроқ сувўтларининг таркиби, тарқалиши ва экологияси очиб берилган;
илк бор Фарғона водийсининг тик минтақаларида учрайдиган тупроқ сувўтлари 11 синф, 23 тартиб, 53 оила, 81 туркумга мансуб бўлган 288 тур ва тур хилидан иборат эканлиги аниқланиб, уларнинг таксономик хилма-хиллиги аниқланган;
тупроқ алгоценозлари тупроқ муҳитининг асосий экологик кўрсаткичларидан бири сифатида асосланиб, улар орқали тик минтақаларнинг экологик ҳолатини баҳолаш имконини берувчи экобиоморф формулалар тузилган;
антропоген омилларнинг (қишлоқ хўжалиги фаолияти, саноат ифлосланиши ва бошқалар) таъсири остида тупроқ сувўтларининг симбиотик муносабатлари кучайгани, уларнинг индикаторлик роли сезиларли даражада ошгани, агроекологик мониторинг тизимлари ишлаб чиқилиб, тупроқни биотехнологик тиклаш ва экологик тозалашнинг инновацион усуллари шакллантирилган;
илк бор кластер таҳлили асосида Фарғона водийси тик минтақаларида тарқалган тупроқ сувўтларининг турлар хилма-хиллиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тупроқ алгоценозларининг тик минтақалар бўйича ўзгариш қонуниятлари ва уларнинг замонавий ҳолатини экологик баҳолаш (Фарғона водийси мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси тик минтақаларида тарқалган 288 тур ва тур хиллари, ГАТ хариталари, дала тадқиқотлари давомида йиғилган намуналар, ўрганилган ҳудудлардаги тупроқларни кимёвий ва микробиологик таҳлиллари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 йил 22 сентябрдаги 07/29-06/1081-сонли маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси тик минтақаларда тарқалган тупроқ сувўтларининг экологик ҳолатини баҳолаш ҳамда илмий асосланган маълумотлар тайёрлаш, тупроқ типларида гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдорлари ва шўрланиш даражаларини аниқлаш имконини берган; 
алгосенозларни тупроқ унумдорлигига та'сири, тупроқ таркибидаги кимёвий элементлар, органик моддалар таркибини аниқлаш бўйича олинган натижалар Фарг'она водийси вилоятларида тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 йил 22 сентябрдаги 07/29-06/1081-сонли маълумотномаси). Натижада, тупроқ типларида гумус, харакатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдорлари ва шо'рланиш даражаларини аниқлаш имкони яратилган;
Фарг'она водийси тупроқларида биринчи марта алгологик, микробиологик ва кимёвий тахлиллардан фойдаланиб, тик минтақалар тупроқларида тупроқ сувўтлари таксономияси, экологияси, уларнинг ривожланиш қонуниятлари асосланган, унга экологик бахо берилганлиги, тупроқ алгосенозлари орқали тупроқ экобиоморф формулалари тузилганлиги, шунингдек, текислик, адир, тог' олди ва тог' минтақалари тупроқларининг суво'тлари о'ртасидаги о'хшашлик ва фарқ даражаси Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари Қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалёатига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 йил 22 -сентябрдаги 07/29-06/1081-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу минтақалар ҳудудларидаги текислик, адир, тог' олди ва тог' минтақалари тупроқларининг суво'тлари о'ртасидаги о'хшашлик ва фарқ даражасини кластер таҳлили орқали ифодалаш имкони яратилган;
тупроқ сувўтларини тарқалиши, ривожланиши, шўрланиш даражасига муносабати, индикатор-сапроб турлар тик минтақалар бўйича ўрганилиб, кузатув нуқталарда учраган турлар миқдорини аниқлаш орқали тупроқнинг унумдорлик даражаси Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари фаолиятига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги 2023 йил 17 октябрдаги 03-03/3-5839-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳар бир туман фермер хўжаликларида мутахассислар ёрдамида сувўтларни махсус лабораторияларда кўпайтириш, тупроқни азот, кислород ва органик моддаларга бойитиш учун сувўтлари биопрепаратларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинлари бўшаган ерлар, яʼни буғдойзорларни ёқиш қатʼиян ман этилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish