Юсупова Омина Мухаммадзоир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек маиший эртакларидаги “эзгулик/ёвузлик” ифодаловчи лисоний бирликлар тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil3926.
Илмий раҳбар: Ганиева Дилдорахон Азизовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Воситов Валижон Aбдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор; Набиева Дилора Aбдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек маиший эртакларида учрайдиган “эзгулик” ва “ёвузлик” маъносига эга лексемаларни аниқлаш ҳамда уларнинг лексик-семантик таҳлилини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги 170 га яқин маиший эртакларнинг лексик-семантик хусусиятлари илк марта қиёсий ўрганилиб, ушбу турдаги эртакларда Жек, Робин Гуд, Дик; Ҳотам, Зумрад, Тўғрибой каби “эзгулик” ҳамда Мисер, Винегар, Фокс; Егрибой, Қора ботир, Қиммат каби “ёвузлик” семали шахс номларини ифодаловчи лексемалар аниқланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги маиший эртаклар таркибида мавжуд бўлган 70 дан ортиқ “эзгулик” ва 90 га яқин “ёвузлик” маъносига ега белги номларини англатувчи лексик бирликлар таҳлилга тортилиб, эртакларнинг асосий ғоясини очиб берувчи ўхшаш ҳамда икки халқ маданиятига хос тимсоллар орқали фарқли жиҳатлари мисоллар билан далилланган;
инглиз ва ўзбек маиший эртакларидаги “эзгулик”ни ифодаловчи goodness – яхшилик, kindness – меҳрибонлик, fairness – адолат, honest – ҳалоллик, generosity – сахийлик, love – севги ҳамда “ёвузлик”ни англатувчи evil – ёвузлик, unfairness – адолатсизлик, violence – зўравонлик, cruelty – золимлик, hate – нафрат каби кўплаб мавҳум тушунчалар лексик-семантик нуқтайи назардан чоғиштирилиб, уларнинг мазмунан умумий ва ифода шаклларига кўра хусусий жиҳатлари ертаклардан олинган мисоллар орқали асосланган;
маиший эртаклардаги “эзгулик”ни ифодаловчи beneficent of mankind, tender-hearted, kind-hearted; ёруғликка чиқармоқ, кўнгли оқ ҳамда “ёвузлик” билдирувчи hard-hearted, black look, lazy rogue; кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ, қулоғи тагида шавла қайнатмоқ, кўнгли қора каби барқарор бирликлар халқ миллий маданиятини ифодаловчи омиллардан эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек маиший эртакларининг лексик-семантик жиҳатдан қилинган тадқиқи асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги 170 га яқин маиший ертакларнинг лексик-семантик хусусиятлари илк марта қиёсий ўрганилиб, ушбу турдаги ертакларда Жек, Робин Гуд, Дик; Ҳотам, Зумрад, Тўғрибой каби “эзгулик” ҳамда Мисер, Винегар, Фокс; Егрибой, Қора ботир, Қиммат каби “ёвузлик” семали шахс номларини ифодаловчи лексемалар аниқланганлиги; маиший эртаклар таркибида мавжуд бўлган 70 дан ортиқ “эзгулик” ва 90 га яқин “ёвузлик” маъносига ега белги номларини англатувчи лексик бирликлар таҳлилга тортилиб, ертакларнинг асосий ғоясини очиб берувчи ўхшаш ҳамда икки халқ маданиятига хос тимсоллар орқали фарқли жиҳатлари мисоллар билан далилланганига доир илмий натижа ва хулосалардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 23-октабрдаги 1/04-133-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари лойиҳа доирасида тайёрланган луғатларнинг мукаммаллашиши ва илмий-амалий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек маиший эртакларидаги “эзгулик”ни ифодаловчи goodness – яхшилик, kindness – меҳрибонлик, fairness – адолат, honest – ҳалоллик, generosity – сахийлик, love – севги ҳамда “ёвузлик”ни англатувчи evil – ёвузлик, unfairness – адолатсизлик, violence – зўравонлик, cruelty – золимлик, hate – нафрат каби кўплаб мавҳум тушунчалар лексик-семантик нуқтайи назардан чоғиштирилиб, уларнинг мазмунан умумий ва ифода шаклларига кўра хусусий жиҳатлари эртаклардан олинган мисоллар орқали асосланганига доир хулоса ҳамда тавсиялардан Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2021-2023-йилларда амалга оширилган “Mindonobod Satellite Access Microsсholarship Program” С-УЗ800-21-ГР-3126 халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона тумани халқ таълими бўлими 62-ўрта таълим мактабининг 2024-йил 27-декабрдаги 148-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари лойиҳа доирасида яратилган ўқув луғатларининг мисоллар билан бойишига хизмат қилган;
маиший эртаклардаги “эзгулик”ни ифодаловчи beneficent of mankind, tender-hearted, kind-hearted; ёруғликка чиқармоқ, кўнгли оқ ҳамда “ёвузлик” билдирувчи hard-hearted, black look, lazy rogue; кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ, қулоғи тагида шавла қайнатмоқ, кўнгли қора каби барқарор бирликлар халқ миллий маданиятини ифодаловчи омиллардан эканлиги исботланганига доир хулоса ва тавсиялардан 2023-2024-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” ешиттиришлар ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 24-октабрдаги 26-36-914-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллашган ва эшиттиришларда тақдим этилган мазкур илмий натижалар томошабинларнинг турли тизимга мансуб тилларга хос сўз бойлигини оширишда, эзгулик ҳамда ёвузлик маъносига эга барқарор бирликларни ўринли қўллашда муҳим аҳамият касб этган.