Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Кобулжан Кахрамановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оқ жўхорининг пакана бўйли, тезпишар, дон ҳосилдорлиги юқори бўлган нав ва тизмаларини яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Qx222.
Илмий маслаҳатчи: Сиддиков Равшанбек Иномжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024.Qx.42.02.
Расмий оппонентлар: Зиёдуллаев Зохиджон Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жўраев Диёр Турдиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мейлиев Акмал Хушвақтович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оқ жўхорининг географик узоқ нав намуналари билан маҳаллий навларни чатиштириш орқали пакана бўйли, тезпишар, дон ҳосилдорлиги юқори бўлган нав ва тизмаларни яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республика шароитида оқ жўхориининг дон гуруҳига мансуб тезпишар, пакана бўйлилик ва юқори дон ҳосилдорлигига эга бўлган нав намуналаридан фойдаланиб, реципрок дурагайлаш усули орқали яратилган дурагайлари қиёсланиб янги бошланғич ашёлар яратилган;
танлаб олинган оқ жўхори нав намуналарини реципрок дурагайлаш асосида хўжалик учун қимматли белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва юқори авлодларда шаклланиши қонуниятлари илмий асосланган.
тадқиқотлар натижасида T-4, T-9, T-14, T-17, T-5, T-10, T-13, T-2, T-8, T-12 ва T-15 тизмалари яратилган ҳамда уларнинг морфо-биологик кўрсаткичлари, дон ҳосилдорлиги бўйича юқори натижалари уларнинг селекция жараёнида янги нав, дурагайлар яратишда қўлланилишини таъминлаган;
реципрок дурагайлаш асосида оқ жўхорининг қимматли хўжалик белгиларининг юқори мажмуасига эга бўлган ўрта тезпишар, пакана бўйли, дон ҳосилдорлиги юқори бўлган янги “Массино” нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оқ жўхорининг янги тезпишар ҳосилдор нав ва дурагайларини яратиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
дон ҳосилдорлиги юқори бўлган оқ жўхорининг янги истиқболли “Массино” нави яратилиб ишлаб чиқаришга жорий қилинган, 2023 йилдан Самарқанд вилояти бўйича дон етиштириш учун тавсия этилган ва қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган хамда унга патент (NAP 465) олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 4 мартдаги 05/05-03-84-сон маълумотномаси). Натижада, оқ жўхори генофонди эртапишар, пакана бўйли, ҳосилдор манбалар билан бойитилган;
оқ жўхорининг янги яратилган “Массино” нави Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани “Қўнғиратбой-Меҳри” фермер хўжалигида 10 гектар майдонда уруғлик дон, 20 гектар майдонда дон етиштириш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 4 мартдаги 05/05-03-84-сон маълумотномаси). Натижада, оқ жўхоридан гектаридан 2,87 тонна оригинал уруғлик ва 6,5-6,8 тонна дон ҳосили олиш имконияти яратилган хамда бир гектар майдондан 20,0-20,3 млн. сўм соф фойда олишга эришилган;
янги яратилган T-4, T-9, T-14, T-17, T-5, T-10, T-13, T-2, T-8, T-12, T-15 тизмалари Озуқа экинлари илмий-тажриба станцияси илмий-тажриба участкасининг 1,0 гектар бирламчи уруғчилик кўчатзори майдонида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 4 мартдаги 05/05-03-84-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир тизмадан 15,0-20,0 кг дан оргинал уруғликлар тайёрлаш имконини берган;
“Дон экинлар генетикаси” мавзусидаги ўқув қўлланма олий таълим даргоҳлари талабаларига ўқув қўлланма сифатида ва “Дон жўхорининг “Массино” навини етиштириш бўйича тавсиялар” мавзусидаги тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 4 мартдаги 05/05-03-84-сон маълумотномаси). Натижада, жўхори селекциясига оид билимлар мажмуи яратилган ва амалиётда қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish