Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Шахноза Хайруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Одам папиллома вирусининг оилада тарқалиш хавфи ва табиатини баҳолаш», 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2561.
Илмий раҳбар: Рахимов Равшан Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Матназарова Гулбаҳор Султановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жамоат саломатлиги миллий институти (Қирғизистон  Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилада турмуш ўртоқлар мисолида эркакларнинг ОПВ тарқалишидаги эпидемиологик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор тиббий жиҳатдан «соғлом» деб ҳисобланган эркаклар орасида юқори канцероген хавфли одам папиллома вирусининг 14 та генотипи бўйича юқори аниқланиш ҳолатлари (24,4±3,8%) исботланган;
касалланган эркак ва аёлларнинг ярмида (мос равишда 50,2±3,1% ва 45,9±3,7%) одам папиллома вирус инфекцияси аломатларсиз кечмасдан, балки жинсий аъзоларда яллиғланиш жараёни белгилари билан намоён бўлиши аниқланган;
оилаларда, хусусан, турмуш ўртоқлар ўртасида папиллома вируси персиситенцияси кузатилиши ва вируснинг аёлларга юқишида эркаклар асосий манба бўлиб хизмат қилиши аниқланган;
одам папиллома вирусининг тарқалиш йўллари ва унинг олдини олиш чоралари бўйича аҳоли ўртасида хабардорлик ҳолатининг пастлиги, тартибсиз жинсий алоқаларнинг мавжудлиги ҳамда соғлиққа салбий таъсир этувчи одатлар инфекциянинг юқори вирус юкламасига ва бир нечта генотиплар билан қайта зарарланиш ҳолатларига олиб келувчи асосий эпидемиологик омиллар эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор тиббий жиҳатдан «соғлом» деб ҳисобланган эркаклар орасида юқори канцероген хавфли одам папиллома вирусининг 14 та генотипи бўйича юқори аниқланиш ҳолатлари (24,4±3,8%) исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий тадқиқот институтининг илмий  кенгашида 12.09.2024 йил 1н-р/2-сон билан тасдиқланган «Эркаклар орасида папиллома вирус инфекциясини олдини олишнинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалига 18.09.2024 йилдаги 72-сон ва Жиззах вилояти ҳудудий филиалига 5.10.2024 йилдаги 229-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: эркаклар ўртасида папиллома вируси инфекциясининг олдини олиш бўйича хабардорликни ошириш, турмуш ўртоққа юқиш хавфини камайтиришга, инфекцияни эрта аниқлаш имконини яратишга ва онкологик ўсма касалликларининг олдини олиш имконони беради. Иқтисодий самарадорлиги: 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ОПВга қарши эмлашни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш натижасида ҳисобланган иқтисодий самара 9 189 649 422 000 сўмни ташкил этади. 
иккинчи илмий янгилик: касалланган эркак ва аёлларнинг ярмида (мос равишда 50,2±3,1% ва 45,9±3,7%) одам папиллома вирус инфекцияси аломатларсиз кечмасдан, балки жинсий аъзоларда яллиғланиш жараёни белгилари билан намоён бўлиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий тадқиқот институтининг илмий  кенгашида 12.09.2024 йил 1н-р/2-сон билан тасдиқланган «Эркаклар орасида папиллома вирус инфекциясини олдини олишнинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалига 18.09.2024 йилдаги 72-сон ва Жиззах вилояти ҳудудий филиалига 5.10.2024 йилдаги 229-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: одам папиллома вируси инфекциясининг аниқланиши аҳоли орасида касаллик авж олишини чеклашга ҳамда эрта ташхис орқали оғир асоратларга олиб келувчи саратон касалликларини олдини олишга имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: одам папиллома вирусининг юқори канцероген хавфли турига текшириш, касалликни эрта босқичларда аниқлашга, жинсий шериклар орасида инфекция тарқалишини чеклашга ҳамда онкологик касалликлар хавфини камайтиришга хизмат қилиб, ҳар бир олди олинган саратон ҳолати учун 585,9 дан 1029,1 АҚШ долларини тежаш имконини беради.
 учинчи илмий янгилик: оилаларда, хусусан, турмуш ўртоқлар ўртасида папиллома вируси персиситенцияси кузатилиши ва вируснинг аёлларга юқишида эркаклар асосий манба бўлиб хизмат қилиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий тадқиқот институтининг илмий  кенгашида 12.09.2024 йил 1н-р/2-сон билан тасдиқланган «Эркаклар орасида папиллома вирус инфекциясини олдини олишнинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалига 18.09.2024 йилдаги 72-сон ва Жиззах вилояти ҳудудий филиалига 5.10.2024 йилдаги 229-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жуфтликлар орасида скрининг ва мақсадли профилактика чоралари, улар орасида хабардорлик ошиши  папиллома вирусининг тарқалишини сезиларли даражада камайтириш ҳамда оилавий жуфтликларда ҳаёт тарзини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: одам папиллома вирусининг юқори канцероген хавфли турига текшириш, касалликни эрта босқичларда аниқлашга, жинсий шериклар орасида инфекция тарқалишини чеклашга ҳамда онкологик касалликлар хавфини камайтиришга хизмат қилиб, ҳар бир олди олинган саратон ҳолати учун 585,9 дан 1029,1 АҚШ долларини тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: одам папиллома вирусининг тарқалиш йўллари ва унинг олдини олиш чоралари бўйича аҳоли ўртасида хабардорлик ҳолатининг пастлиги, тартибсиз жинсий алоқаларнинг мавжудлиги ҳамда соғлиққа салбий таъсир этувчи одатлар инфекциянинг юқори вирус юкламасига ва бир нечта генотиплар билан қайта зарарланиш ҳолатларига олиб келувчи асосий эпидемиологик омиллар эканлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий тадқиқот институтининг илмий  кенгашида 12.09.2024 йил 1н-р/2-сон билан тасдиқланган «Эркаклар орасида папиллома вирус инфекциясини олдини олишнинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалига 18.09.2024 йилдаги 72-сон ва Жиззах вилояти ҳудудий филиалига 5.10.2024 йилдаги 229-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аҳолига одам папиллома вируси тарқалишига олиб келувчи асосий эпидемиологик омиллар тўғрисида маълумот етказилиши, касалланиш даражасини ва онкологик асоратлар хавфини самарали камайтириш билан бирга, бундай маълумотлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда, ҳаёт давомийлиги ва яшаш сифати кўрсаткичларини оширишда ижобий имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: одам папиллома вирусининг юқори канцероген хавфли турига текшириш, касалликни эрта босқичларда аниқлашга, жинсий шериклар орасида инфекция тарқалишини чеклашга ҳамда онкологик касалликлар хавфини камайтиришга хизмат қилиб, ҳар бир олди олинган саратон ҳолати учун 585,9 дан 1029,1 АҚШ долларини тежаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish