Sayt test rejimida ishlamoqda

Хонкелдиева Гуландом Мелиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Ўзбек ва рус тилларида келишик/падеж типологияси ва таржимаси 10.00.06.-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:         В2023.4.PhD/Fil4233
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Рўзметов Сурож Аллаберганович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларидаги падеж ва келишик категорияларини чоғиштириш орқали уларнинг умумий ҳамда фарқли жиҳатларини аниқлаш, турли тилларга мансуб категорияларнинг ўзаро таржимасидаги муаммоларнинг ечимларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синтактик ва морфологик типологиянинг бир тури сифатида падеж ва келишик категорияларини қиёсий таҳлил қилиш уларнинг сўзларни бириктиришдаги ва тобе алоқани таъминлашдаги энг муҳим воситалар эканлиги учун зарур ҳамда аҳамиятли эканлиги билан очиб берилган;
синтактик ва семантик хусусиятлар бутунлигидан иборат бўлган келишиклар синонимияси сўзловчининг нутқдан кўзлаган мақсадига боғлиқ равишда грамматик, лексик-семантик, прагматик ва услубий талаблар туфайли вужудга келиши ҳар бир келишик кесимидаги нутқий парчалар воситасида далилланган; 
келишик шаклларининг рус тилига таржимаси улар маъноларининг жонли нутқда турлича эканлиги, қиёсланаётган икки тилнинг лексик-грамматик хусусиятлари фарқлилигига боғлиқ равишда тўғри чизиқли кечмаслиги ҳар бир келишик маъноларининг таржимаси воситасида асосланган;
падежлар рус тилида ранг-баранг маъноларни ифодалаганлиги, турли хил синтактик вазифаларни бажара олиши туфайли уларнинг ўзбек тилига таржимаси нафақат келишиклар, балки кўмакчилар, чегара, қарашлилик каби луғавий шакллар воситасида амалга ошиши таржима трансформациясига оид намуналар воситасида очиб берилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек, рус тилларида келишик ва падеж категорияларининг типологияси ва ўзаро таржимасини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
синтактик ва семантик хусусиятлар бутунлигидан иборат бўлган келишиклар синонимияси сўзловчининг нутқдан кўзлаган мақсадига боғлиқ равишда грамматик, лексик-семантик, прагматик ва услубий талаблар туфайли вужудга келиши ҳар келишик кесимидаги нутқий парчалар воситасида далилланганлиги, синтактик ва морфологик типологиянинг бир тури сифатида падеж ва келишик категорияларини қиёсий таҳлил қилиш уларнинг сўзларни бириктиришдаги ва тобе алоқани таъминлашдаги энг муҳим воситалар эканлиги учун зарур ҳамда аҳамиятли эканлиги очиб берилганлиги билан боғлиқ назарий маълумотлардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 26-октябрдаги № 01/10-2255 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари тобеловчи воситалар тадқиқига оид янги илмий манба ва маълумотлар билан бойиган;
падежлар рус тилида ранг-баранг маъноларни ифодалаганлиги, турли хил синтактик вазифаларни бажара олиши туфайли уларнинг ўзбек тилига таржимаси нафақат келишиклар, балки кўмакчилар, чегара, қарашлилик каби луғавий шакллар воситасида амалга ошиши таржима трансформациясига оид намуналар воситасида очиб берилганлиги тадқиқига оид назарий фикрлардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-апрелдаги № 04/1-990 рақамли маълумотномаси). Бу маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган; 
келишик шаклларининг рус тилига таржимаси улар маъноларининг жонли нутқда турлича эканлиги, қиёсланаётган икки тилнинг лексик-грамматик хусусиятлари фарқлилигига боғлиқ равишда тўғри чизиқли кечмаслиги ҳар бир келишик маъноларининг таржимаси воситасида асосланганлиги ҳақидаги хулосаларлардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Буюклик – билимда” радиоешиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 8-ноябр 17-05/219-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттириш мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish