Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулиев Алижон Абдулхакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Автоматлаштирилган бошқариш тизимларида талабаларнинг интеллектуал компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3PhD/Ped8160.
Илмий раҳбар: Эшонқулов Шерзод Умматович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах Политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Ярлакабов Умирзоқ Маматкулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Автоматлаштирилган бошқариш тизимларида талабаларнинг интеллектуал компетентлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш, назарий жиҳатдан асослаш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (CАД, CАМ, CАЕ)ларни ПДМ (Продуcт Дата Манагемент), МРПИИ (Мануфаcтуринг Ресоурcе Планнинг) тизимларига интеграция қилиш орқали талабаларни интеллектуал фикрлаш ижодий, когнитив, назарий, эмпирик, дивергент, конвергент, саногеник, патоген турлари, ақлнинг сифатлари мослашувчанлик, мустақиллик, танқидийлик, онгда ҳаракат қилиш қобилиятларини интеллектнинг асосий функсиялари қаторига уюшқоқлик (тартиблилик) ва адаптация (мослашиш) киритилиш имкониятлари аниқлаштирилган;
талабаларни автоматлаштирилган бошқариш тизимлари асосида такомиллаштириш, тизимли тадқиқ этиш, серқирра, мураккаб, мавҳум хусусиятларини интеллектуал компетентлигини ривожлантирувчи омиллар, усуллар, компетентлигини ривожлантириш босқичлари ҳамда интеллектуаллик ва эркинлик тамойиллари асосида моделлаштиришнинг умумий, услубий ва универсал кўрсатмаларига асосланиб адекват моделни ташкил этувчи параметрни танлаб, дидактик шарт-шароитлари ва модели такомиллаштирилган; 
талабаларни интеллектуал компетентлигини ривожлантиришда фанларни ўқитишнинг интеграциялашган ёндашувлари асосида репродуктив, вариатив, қисман изланишли ва креатив топшириқларни киритиш натижасида такомиллаштирилган интеллектуал топшириқларни ишлаб чиқиш, тадқиқотчилик вазиятларини яратиш орқали талабаларнинг интеллектуал компетентлигини ривожлантириш методикаси “Автоматлаштирилган бошқарув модели” методи,  “Сcоринг дисcуссион” методи, . “Қарорлар шажараси” методи каби замонавий методлар ёрдамида такомиллаштирилган; 
педагогик тажрибалар ҳамда муқобил назорат остидаги шарт- шароитларда ўтказилган тадқиқотчилик топшириқлари автоматлаштирилган бошқариш тизимлари асосида талабаларда интеллектуал компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари (репродуктив, вариатив, креатив) тажриба-синов ишларининг фактларга асосланганлиги, фактларнинг эса аниқлиги, илмий асосланганлиги ва назарий қоидалар билан мантиқий топшириқларни бажариш ўртасидаги мантиқий боғлиқликларнинг статисктик маълумотлари орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автоматлаштирилган бошқариш тизимларида талабаларнинг интеллектуал компетентлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш, назарий жиҳатдан асослаш ва амалиётга жорий этишдан иборат:
автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (CАД, CАМ, CАЕ)ларни ПДМ (Продуcт Дата Манагемент), МРПИИ (Мануфаcтуринг Ресоурcе Планнинг) тизимларига интеграция қилиш орқали талабаларни интеллектуал фикрлаш ижодий, когнитив, назарий, эмпирик, дивергент, конвергент, саногеник, патоген турлари, ақлнинг сифатлари мослашувчанлик, мустақиллик, танқидийлик, онгда ҳаракат қилиш қобилиятларини интеллектнинг асосий функсиялари қаторига уюшқоқлик (тартиблилик) ва адаптация (мослашиш) киритилиш имкониятларига оид таклифлар “Техник тизимларда ахборот технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан инновацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2023 йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғига асосан 491188-рақам билан рўйхатга олинган). Натижада талабаларнинг интеллектуал компетентлигини ошириш орқали технологик жараёнларда  муаммоларни олдини олишга имкон яратилган;
талабаларни автоматлаштирилган бошқариш тизимлари асосида такомиллаштириш, тизимли тадқиқ этиш, серқирра, мураккаб, мавҳум хусусиятларини интеллектуал компетентлигини ривожлантирувчи омиллар, усуллар, компетентлигини ривожлантириш босқичлари ҳамда интеллектуаллик ва эркинлик тамойиллари асосида моделлаштиришнинг умумий, услубий ва универсал кўрсатмаларига асосланиб адекват моделни ташкил этувчи параметрни танлаб, дидактик шарт-шароитлари ва модели ва уларни амалиётга татбиқ этишга оид маълумотлар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фани ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-нўябрда 491-сон буйруғига асосан 491189-рақам билан рўйхатга олинган). Натижада талабалар автоматлаштирилган бошқариш тизимларида  технологик жараёнларни янги педагогик ресурслар ва қўлланмалар орқали тасаввур этиш имкони юзага келган;
талабаларни интеллектуал компетентлигини ривожлантиришда фанларни ўқитишнинг интеграциялашган ёндашувлари асосида репродуктив, вариатив, қисман изланишли ва креатив топшириқларни киритиш натижасида такомиллаштирилган интеллектуал топшириқларни ишлаб чиқиш, тадқиқотчилик вазиятларини яратиш орқали талабаларнинг интеллектуал компетентлигини ривожлантириш методикаси “Автоматлаштирилган бошқарув модели” методи,  “Сcоринг дисcуссион” методи, . “Қарорлар шажараси” методи каби замонавий методларга оид таклифлар "Техник тизимларда ахборот технологиялари" фани дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-нўябрда 491-сон буйруғига асосан 491188-рақам билан рўйхатга олинган).   Натижада технологик жараёнларни назорат қилиш учун тавсифа ва методлари мазмуни ёритилган;
педагогик тажрибалар ҳамда муқобил назорат остидаги шарт- шароитларда ўтказилган тадқиқотчилик топшириқлари автоматлаштирилган бошқариш тизимлари асосида талабаларда интеллектуал компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари (репродуктив, вариатив, креатив) тажриба-синов ишларининг фактларга асосланганлиги, фактларнинг эса аниқлиги, илмий асосланганлиги ва назарий қоидалар билан мантиқий топшириқларни бажариш ўртасидаги мантиқий боғлиқликларнинг статисктик маълумотлари таҳлили орқали такомиллаштиришга оид таклифлар (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 18-июндаги 11-05-3932/04-сонли малумотномаси). Натижада технологик жараёнлардаги ҳодисалар, тушунчалар, далиллар орасидаги ички алоқалар, назарий қоидалар билан мантиқий топшириқларни бажариш ўртасидаги мантиқий боғлиқликларни оʻрнатиш такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish