Sayt test rejimida ishlamoqda

Ризаева Санобар Давлаталиевнанинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини индивидуал таълим технологиялари асосида такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5118.
Илмий раҳбар: Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги техника фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли Илмий Кенгаш асосида тузилган бир марталик Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Якуббоева Нафиса Сахобиддиновна педагогика фанлари доктори, дотсент, Зарипова Дилноза Анваровна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади индивидуал таълим технологиялари асосида педагогика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини ошириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий талим муассасаларида ўқув жараёнини индивидуал таълим технологиялари асосида ташкил этишнинг дидактик имкониятлари таълим жараёнини фаоллаштирувчи рақамли ва инновацион технологияларни интеграциялаш ва ўз-ўзини регуляция қилиш компетенсияларини шакллантириш каби хусусиятлар индивидуал таълим контенти, индивидуал таълим даражалари ва индивидуал таълим траекторияларини тизимли ва интенсив жорий этиш асосида аниқлаштирилган;
индивидуал таълим технологиялари асосида педагогика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини ошириш методикасини такомиллаштириш модели педагогик-технологик узвий алоқадорликка асосланган мазмунли ва ўқув жараёни компонентлари асосида такомиллаштирилган; 
аралаш мобил таълим технологиялари асосида педагогика олий талим муассасалари талабаларининг индивидуал таълим траекториясини автоматик аниқловчи  “Индивидуал Студй” мобил иловаси дифференциал таълим ёндашувига кўра “ГРОW” ва “САМР” таълим моделларини перспектив даражасини изчиллиги ва узвийлигига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган; 
индивидуал таълим технологиялари асосида “Информатиканинг назарий асослари” фанини мобил илова ёрдамида ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари мотивацион, технологик ва фаолиятли кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган нофаол талаба, стандарт-услубчи талаба ва тадқиқотчи талаба даражаларини параметр ва индикаторларининг миқдор ва сифат аспектлари мазмунан оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Педагогика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини индивидуал таълим технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини индивидуал таълим технологиялари асосида ташкил этишнинг дидактик имкониятлари ўқув муҳитини индивидуаллик, дифференциаллик, кўргазмалилик ва натижавийлик тамойиллари асосида таълим олиш имконини тақдим этувчи ва интерфоал методларни анъанавий ва масофавий таълим интеграцияси муҳитига интенсив жорий этишга оид таклифлари “Информатиканинг назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи билан берилган 429-95-сон гувоҳнома). Натижада, таълим жараёнларининг портал технологияларига асосланган ахборот-методик таъминоти ва миллий ўқув-илмий ресурсларни ишлаб чиқиш сифати оширилган;
педагогика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини индивидуал таълим технологиялари асосида такомиллаштириш модели визуал дизайнли таълим ресурсларини ахборотни қайта ишлаш жараёнида дифференциал адаптацияда қўллашга оид таклифлари асосида “Амалий дастурлар пакети” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи билан берилган 420808067784770547-сон гувоҳнома). Мазкур ўқув қўлланманинг яратилиши ва жорий этилиши “Амалий дастурлар пакети” фанининг маъруза ва амалий машғулотлари ташкилий-педагогик босқичи самарадорлигини оширишга, соҳага доир замонавий ўқув адабиётларга бўлган эҳтиёж қондирилишига хизмат қилган;
индивидуал таълим технологиялари асосида “Информатиканинг назарий асослари” фанини мобил илова ёрдамида ўқитишнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари мотивацион, технологик ва фаолиятли кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган нофаол талаба, стандарт-услубчи талаба ва тадқиқотчи талаба даражаларини параметр ва индикаторларининг миқдор ва сифат аспектлари мазмунан оптималлаштирилган ва тажриба-синов ишларида унинг самарали эканлиги олинган натижалар асосида исботланган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 19 декабрдаги 02/01-01-150-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёнини индивидуал таълим технологиялари асосида такомиллаштириш методикасини самарали ташкил этишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish