Ғаниева Шахризод Нурмахамадовнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника фанларини ўқитишда ВР (виртуал реалитй) технологияларини яратиш ва фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 – “Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4103.
Илмий раҳбар: Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги техника фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли Илмий Кенгаш асосида тузилган бир марталик Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзиева Махбубахон Рахимжоновна педагогика фанлари доктори, профессор, Тожибоева Хилолахон Махмутовна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника фанларини ўқитишда виртуал реаллик технологияларини яратиш ва фойдаланиш методикаси бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника фанларини ўқитишда замонавий ўқув технологияларини жорий этишнинг илмий-методик асосларини замонавий ўқув ва ВР технологияларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш аспектларининг ҳуқуқий, ташкилий ва техник сатҳларини таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган;
техника фанларини ўқитиш жараёнини модернизациялаштириш учун ВР технологияларининг имкониятларини аниқлаш ва уларни ўқув жараёнига интеграция қилиш асосида интерактивлик, визуаллик ҳамда амалиётга яқинлик даражасини оширувчи методик тизим такомиллаштирилган;
техника фанларини ўқитишда, айниқса, ахборот хавфсизлиги йўналишидаги криптография, тармоқ хавфсизлиги ва фойдаланишни бошқариш каби тушунчаларни ўқитишда ВР технологияларини самарали қўллаш бўйича илғор тажрибаларни таҳлил қилиш, улар асосида ўқув модулларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнининг ташкилий-педагогик компонентларини қўллашнинг методик жараёни такомиллаштирилган;
техника фанларини ВР технологиялар ва ВР ўқув материаллари асосида ўқитишда реал муаммолар билан боғлиқлик даражаси аниқловчи диагностик, форматив ва пеер-ассесмент усулларидан фойдаланиб талабалар билимини баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларга техника фанларини виртуал реаллик технологиялари воситасида ўқитиш усулини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
техника фанларини ўқитишда замонавий ўқув технологияларини жорий этишнинг илмий-методик асосларини таҳлил қилиш орқали ВР технологияларининг педагогик имкониятларининг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар “Таҳдид разветкаси технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи, №834515 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда техника фанларини ўқитишда замонавий ўқув технологияларини жорий этишнинг илмий-методик ва ВР технологияларининг педагогик асослари таҳлил қилиш имкони оширилган;
талабаларга техника фанларини виртуал реаллик технологияларидан фойдаланиб ўқитиш орқали замонавий ўқув ва ВР технологияларининг педагогик имкониятларини таҳлил қилишда аниқланган дидактик компоненталар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ИЛ-4721071198 - рақамли “3Д технологиялар асосида ахборот технологиялари бўйича миллий виртуал университет тизимини яратиш” инновацион илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Илмий тадқиқот ва технологиялар трансфери марказининг 637-сонли маълумотномаси). Натижада илмий ишланмалар Олий таълим муассасалари учун виртуал университет тизими таркибида техника фанларини ўқитишда фойдаланиладиган ресурсларни яратиш, фойдаланувчиларни аутентификасийа қилиш ҳамда электрон ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
техника фанларини ўқитишда виртуал реаллик технологияларини яратиш ва фойдаланиш методикасини такомиллашган модели Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ИЛ-4721071198 - рақамли “3Д технологиялар асосида ахборот технологиялари бўйича миллий виртуал университет тизимини яратиш” инновацион илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Илмий тадқиқот ва технологиялар трансфери марказининг 637-сонли маълумотномаси);
техника фанларини ўқитишда виртуал реаллик технологийаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар “Таҳдид разветкаси технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи, №834515 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг “Киберхавфсизлик асослари” фанидан ВР технологияларидан фойдаланиш компетенсийаларини ривожланишига олиб келди.