Қўшиев Баҳодир Ҳабибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Қишлоқ хўжалиги ахборот-ҳисоблаш тизимини рақамлаштирилган инновацион тармоғини яратиш”, 05.01.04 – “ Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4411.
Илмий раҳбар: Султанов Джамшид Баҳодирович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Уткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ражабов Фархат Фарманович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қишлоқ хўжалигида математик моделлаштириш ва билимлар базасига таянувчи интеграциялашган ахборот-ҳисоблаш тизимини ишлаб чиқиш ва рақамлаштирилган инновацион тармоғини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида етиштириладиган маҳсулот ҳажми ва иқтисодий барқарор ривожланиш ўртасидаги боғлиқликни баҳолашда кўп омилли корреляцион-кластерлаш регрессия модели таклиф этилган;
ўлчов қурилмаларидан олинган рақамли маълумотларга дастлабки ишлов бериш алгоритми ва тупроқ ҳосилдорлигини таҳлил қилишнинг математик модели ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги учун ностандарт ўғитлаш жараёнининг билимлар базаси модели ҳамда ягона ахборот маконига интеграциялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ахборот-ҳисоблаш тизимини интеграциялаш мақсадида, АРМА моделига асосланган такомиллаштирилган инновацион тармоқ архитектураси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамлаштириш шароитида ҳудудлар иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни такомиллаштириш доирасида қишлоқ хўжалиги ахборот-ҳисоблаш тизимини рақамлаштирилган инновацион тармоғини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида:
“Ўргимчак тўри” инновацион платформаси Андижон вилоятида қишлоқ хўжалигини бошқариш, ўқув-амалиёт жараёнларини ташкил этиш ва маҳсулотларни етиштириб, истеъмолчига етказиш тизимини такомиллаштиришда амалиётга жорий этилиб (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 1-февралдаги 06/27/-05/610-сонли маълумотномаси), натижада ҳосилдорлик 12% га ортиши ва ресурс сарфи 15% га қисқаришига эришилди.
Такомиллаштирилган АРМА ахборотлаштириш платформалари ва яратилган “Ақлли ўғитлаш” ахборот-ҳисоблаш тизими Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги амалиётида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ўқув-амалиёт жараёнларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 1-февралдаги 06/27/-05/610-сонли маълумотномаси), натижада ўсимликлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш ҳамда ресурслардан тизимли ва тежамкорлик асосида фойдаланишга эришилган.
Қишлоқ хўжалигини инновацион бошқарув бўйича ишлаб чиқилган “Ўргимчак тўри” инновацион платформаси, такомиллаштирилган АРМА ахборотлаштириш тизими ҳамда “Ақлли ўғитлаш” ахборот-ҳисоблаш тизими Сирдарё вилояти шароитида қишлоқ хўжалигини бошқариш ва маҳсулотларни етказиб бериш тизимини такомиллаштиришда амалиётга жорий этилиб (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 1-февралдаги 06/27/-05/610-сонли маълумотномаси), натижада бошқарув интизоми ва агротехнологик жараёнлар самарадорлиги ўртача 22% га ошди. Натижада, бошқарув тизимида ижро интизомини такомиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномавий тарзда етказиб беришда самарадорлик кўрсаткичларига эришиш имкониятига эга бўлган.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган “Ўсимликларнинг биологик хусусиятларига кўра рақамлаштирилган электрон база” ҳамда тупроқ таҳлили асосида ўсимликларни озиқлантиришни бошқарувчи “Ақлли ўғитлаш” дастурлари Гулистон давлат университети ва Андижон давлат қишлоқ хўжалиги ва биотехнологиялар институти аграр йўналишларида ўқув машғулотларига жорий этилиб (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 22-январдаги 4/17-22/1-257-сонли маълумотномаси), натижада битирувчи талабалар томонидан қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича амалий кўникмалар ва бошқарув тизимларини рақамли ахборот асосида лойиҳалашга оид зарур билимлар шакллантирилди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш амалиётида аҳамиятга эга бўлган ўсимликларнинг биологик хусусиятларига кўра яратилган рақамлаштирилган электрон базаси дастурида Гулистон давлат университети “Экспериментал биология” лабораториясида “Шўрга чидамли ўсимликлар генбанки”да мавжуд ўсимликларнинг рақамлаштирилган базасини яратишда ва “Шўрга чидамли ўсимликлар генетик коллекциясининг рақамлаштирилган маълумотлар базасини шакллантириш” мавзусидаги амалий лойиҳада ўсимликларнинг рақамлаштирилган электрон паспортини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 22-январдаги 4/17-22/1-257-сонли маълумотномаси). Натижада, “Шўрга чидамли ўсимликлар генбанки”да мавжуд ўсимликларнинг рақамлаштирилган базаси – электрон пасспорти яратилиб, файдаланишга жорий қилинган.